Олий таълим муассасаларига қабул давом этмоқда

ЎзМУдаги қабул жараёнлари ҳақида «Маърифат» газетасида ҳозиржавоблик билан ёритилмоқда, дейди Дониш домла мухбирлардан мамнун бўлиб.

Фото Тулкина Эшбека.
Юртимиздаги барча олий таълим муассасаларида янги ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёни аввалги йилларга қараганда беш кун олдин бошланди. Президентимизнинг шу йил 5 майдаги “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан бу йил қабул жараёнига муайян ўзгартиришлар киритилди. Бу олий маълумотли бўлишга иштиёқи баланд ёшларда катта қизиқиш уйғотаётгани боис улар илк кунларданоқ қабул комиссияларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишмоқда.

Жумладан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ажратилган қабул квотасига доир янгиликлар ҳам ёшлар эътибордан четда қолмаяпти.

— Янги ўқув йилида университетимизнинг бакалаврлар тайёрлаш бўйича 36 таълим йўналишига 1395 нафар абитуриентни ўқишга қабул қилиш белгиланган. Улардан 399 нафари давлат гранти ва 996 нафари тўлов-шартнома асосида таҳсил олади. Магистратура босқичига 68 таълим йўналиши бўйича 391 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 138 таси давлат гранти ва 253 таси тўлов-контракт асосида таҳсил олувчилар учун мўлжалланган, — дейди университет қабул комиссияси масъул котиби Расул Раҳмонов. — Бу йилдан эътиборан магистратура босқичига лингвистика: француз ва немис тили, фалсафа тарихи, сейсмология ва сейсмометрия, социология, ижтимоий иш, экология каби еттита янги йўналиш бўйича талабаларни қабул қилиш кўзда тутилган.

Университетда абитуриентлар ҳамда ота-оналар учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш технологияси амалиётга татбиқ этилди. Айниқса, Wi-Fi ҳудудининг ташкил қилингани ҳужжат топширувчиларга катта қулайлик яратди.

Шунингдек, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида ҳам қабул жараёни қизғин бошланди.

— Абитуриентлар учун зарур барча маълумотлар баннерларда батафсил келтирилди, — дейди университет қабул қомиссияси масъул котиби Анвар Алимов. — Жумладан, қабул квотаси, ўқишга қабул қилиш бўйича низом, ҳарбий қисм тавсияномасини қўлга киритган абитуриентлар учун имтиёзлар ҳақида маълумотлар мавжуд. Бундан ташқари, бу йил ҳужжат қабул қилинадиган 39 йўналиш бўйича касбга йўналтирувчи баннерлар илинган. Масалан, абитуриент ҳаво кемаларидан техник фойдаланиш йўналишида ўқимоқчи бўлса, ўзи эгалламоқчи бўлган соҳа ва унинг истиқболи ҳақида мазкур баннерлардан тўлиқ маълумот олиши мумкин. Жараён давомида катта экранларда факультетлар тўғрисида роликлар

намойиш этилаётгани боис абитуриентлар танловда ортиқча қийналмайди.

Бу йил университетга қўшимча 125 та квота берилгани ўтган йили ўқишга киролмаган абитуриентлар учун қувонарли хушхабар бўлди.

Қабул жараёни шу йилнинг 15 июлига қадар давом этади.

Аброр УМАРҚУЛОВ,

“Ma’rifat” газетаси, 2017 йил 17 июнь

Фото Тулкина Эшбека.

Фото Тулкина Эшбека.
Фото Тулкина Эшбека.
Қабул жараёнларидан лавҳалар.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>