Олий таълим тараққиёти ўз саъй-ҳаракатларимизга боғлиқ

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон

Мараҳимовнинг очиқ мулоқоти 8 январь куни Тарих, Биология, Кимё факультетлари профессор-ўқитувчилари иштирокида давом эттирилди.

Очиқ мулоқот иштирокчилари аввало янги 2019 йилги иш режалари билан таништирилди.

1 2

– Бу йил талабаларимиз сони анча ошгани ва университетимиз контенгенти кўтарилгани муносабати билан профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимлар учун 175 та штат вужудга келгани қувончли ҳол,– деди ЎзМУ ректори.– Энди ана шу лавозимларда ҳақиқий фидойи, шижоатли ходимлар фаолият кўрсатмоқлари лозим. Профессор-ўқитувчиларимизнинг илмий, педагогик салоҳиятлари қай даражада бўлса, улар етиштираётган кадрлар шунга яраша бўлади.

Очиқ мулоқотда Кимё факультети биноси қисқа вақтда тамирлангани, зарур шарт-шароитлар яратилгани, энди бу факультетда қўшма лойиҳалар тайёрлаш фурсати етганлиги қайд этилди.

Жорий йилда Кимё ва Биология факультетларида яна биттадан замонавий лабараториялар ташкил этилиши ҳамда улар фаолияти самарали йўлга қўйилиши лозимлиги таъкидланди. Юксак технологиялар маркази ҳақида сўз борар экан, Биология факультетида кафедралараро лабаратория очиш ва у ўзини ўзи маблағ билан таъминлаши мақсадга мувофиқ эканлиги қайд этилди.

– Президентимиз олий таълим тизимини янада ривожлантриш учун катта имкониятлар бермоқда. Биз албатта бунга тайёр бўлишимиз лозим,– деди ЎзМУ ректори.– Жамиятнинг ривожланиши иновациялар ва илмга боғлиқ эканлигини яхши биламиз. Демак, шунга яраша ҳаракат қилишимиз зарур. ЎзМУ бу йилдан бошлаб халқаро рейтингга кирди. Таълимда соғлом рақобат вужудга келяпди. Энди таълим сифатига алоҳида этибор қаратиш зарур. Бугунги кунда хориж илмий муассасаларида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ профессор-ўқитувчиларимиз ЎзМУга қайтиш ва фаолиятларини давом эттириш истагида эканлигидан бохабарсиз. Уларни, пировардида, барча профессор-ўқитувчиларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш – асл мақсадимиздир. Сўнгги пайтларда маошлар, бошқа моддий манфатдорликлар ошиб бораётгани барчани қаноатлантирмоқда. Энди ҳар биримиз шунга яраша ишлашимиз, масъулиятни дилдан ҳис этмоғимиз лозим.

Очиқ мулоқотда факультетлар илмий салоҳиятини ошириш, иқтидорли талабалар, магистрлар ва ёш тадқиқотчиларни ривожланган давлатларнинг нуфузли илмий муассасаларига юбориш, илғор иннавациялар устида изланиш, янги кашфиётлар яратиш истиқболлари ҳақида сўз юритилди.

ЎзМУ ректори иқтидорли талабаларимиз қатор йиллардан буён халқаро фан олимпиадаларида юқори кўрсаткичларга эришган ҳолда кўплаб олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиб келаётганини таъкидлар экан, имкониятлар эшиги янада кенгроқ очилаётган ҳозирги даврда бундан-да каттароқ натижаларга эришиш учун қатъий саъй-ҳаракатлар қилиш зарурлигини қайд этди.

ЎзМУ ректори виртуал қабулхонасига келиб тушаётган талабалар мурожаати доимий эътиборда эанлиги, ҳар бир мурожаат синчковлик билан ўрганилаётгани ва қатор масалалар ижобий ҳал этилаётгани таъкидланди.

Айтиш ўринлики, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар жамиятимиз қиёфасини тубдан ўзгартирмоқда. Зиёлилар, айниқса, Фанлар Академияси фаолияти анча жонланди. Олий таълим тизимида катта ўзгаришлар юз бермоқда. 2016-2017 йилларда ОТМлар сони 77 тадан 95 тага ошди. Қабул квоталари 66316 тадан 102741 тага кўпайди, 52 та олий ўқув юртида сиртқи таълим, 22 та олий ўқув юртида махсус сиртқи таълим, 9 та олий ўқув юртида кечки таълим йўналишлари очилди. Ҳозирги қарорлар ҳаётга реал тадбиқ этилмоқда. Бу йил республикамиз олий таълим тизимида яна 50 та филиал очилиши кутилмоқда. Бозор иқтисодиёти талабларини эътиборга олган ҳолда таълим тизимида ҳам рақобат кучаймоқда.

Яна бир муҳим қадам: 2018 йил 18-19 октябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия таълим форуми бўлди. Форумда 400 дан ортиқ, шу жумладан, Россия Федерациясидан 147 нафар таълим ва илмий соҳалар ходимлари иштирок этишди. Россия Федерациясининг Москва шаҳридан 20 та, Санкт-Петербург шаҳридан 9 та, Федерал университетлари 7 та, ҳудудий 45 та жами 81 та олий таълим муассасаси Форумда иштирок этди. Форум доирасида Ўзбекистонда олий таълим тизимини янада ривожлантиришга қаратилган қатор музокаралар олиб борилди ва 114 та таълим ва илмий фаолиятга бағишланган икки томонлама ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Бугунги кунга қадар имзоланган барча келишувларни амалга ошириш бўйича “Йўл хариталари” тасдиқланди.

Ана шу “Йўл хариталари” доирасида ЎзМУда яна қўшма факультетлар очиш, профессор-ўқитувчиларни чет элга стажировкаларга кўпроқ юбориш мақсадга мувофиқдир.

Бу беқиёс ўзгаришларни ҳар бир профессор-ўқитувчимиз дилдан ҳис этмоғи ва фаолиятини шунга яраша такомиллаштириб бормоғи лозимдир.

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ газетаси мухбири

Суратлар муаллифи Мақсуд БОБОЕВ

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>