Олимнинг беқиёс олами

Ҳар бир ўқитувчининг педагогик маҳоратига эга бўлиши унинг таълим-тарбия

ишларидаги барча муваффақиятларнинг ҳал қилувчи омилидир. Аммо ўқитувчи педагогик маҳоратига осонгина эриша олмайди. Бундай маҳоратнинг алоҳида мактаби ҳам йўқ. Мутахассис педагогик маҳоратига ўз касбини жондан севиш, тинимсиз ўқиш – ўрганиш, ғайрат билан ишлаш, ижодий меҳнат қилиш, энг яхши илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш ва уларни ривожлантириш жараёнида муяссар бўлади.

13 4

Университетимизда юксак педагогик маҳоратга эга бўлган, ҳозир ҳам таълим -тарбия ишларининг сифат ва самарадорлиги учун намунали иш олиб бораётган ўқитувчилар жуда кўп. Ўзбекистон Миллий Университити физика факультети профессори Мирзааҳмад Қурбонов ҳам ана шундай пешкадам маҳоратли педагоглар жумласидандир.

Мирзааҳмад Қурбонов таниқли методист, педагогика фанлари доктори, физикани ўқитиш назарияси ва методикаси бўйича фан асосчилари қаторидан ўрин олган.

Мирзааҳмад Қурбонов 1949 йил 1 январда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топди. 1956-1966 йиллари Тошкент шаҳридаги 35 мактабни аъло баҳолар билан тамомлади. 1966-1972 йиллари Тошкент Давлат университети (Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети) нинг физика факультетида “Ярим ўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси” йўналиши бўйича таълим олди. 1972 йилда ушбу университетнинг “Умумий физика” кафедрасида ассистент лавозимида ишлади. 1976 йилда физика факультетида “Физикани ўқитиш услуби ва тарихи” кафедрасининг ташкил этилиши муносабати билан профессор Эргаш Назировнинг таклифига биноан Мирзааҳмад Қурбоновни шу кафедрада ишлашга ҳамда физикадан намойиш тажрибаларни кўрсатиш бўйича лаборатория мудири лавозимига ўтказишди. Профессор Эргаш Назиров раҳбарлигида физика ўқитиш бўйича қилинган илмий-услубий тадқиқот ишларини якунлаб, 1991 йили Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Ихтисослашган кенгашда номзодлик диссертациясини ёқлади ва 1994 йилда доцентлик илмий унвонини олди.

Мирзааҳмад Қурбонов бакалаврият ва магистратура талабаларига махсус ва умумий курслардан ҳамда Олий Педагогика Институти (ҳозирда Ўзбекистон Миллий Университити қошидаги “Педагог кадрларни малакасиин ошириш ва қайта тайёрлаш минтақавий маркази”) да “Табиий-илмий ва аниқ фанлар” кафедрасида физика-математика йўналиши бўйича координатор лавозимида фаолият кўрсатган шунингдек, тингловчиларига маъруза ва амалий машғулотларни юқори илмий-услубий маҳорат билан олиб боради.

Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги мактаб, лицей, коллеж ўқитувчи ва талабаларига ҳамда университетнинг барча йўналишларидаги талаба ва ўқитувчиларга физикадан намойиш тажрибаларининг ўта юқори савияда юксак педагогик маҳорати билан кўрсатиб, тушунтириб беради. Университетда ишлаш даврида ўқув жараёнини такомиллаштириш борасида фаол ишлар олиб бормоқда.

Докторлик диссертациясини 2012 йили проф. Ғофуржон Исроилович Муҳамедов раҳбарлигида Низомий номидаги Тошкент Давлат университети ҳузуридаги К.067.18.01рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашда “Узлуксиз таълимда физик экспериментларнинг дидактик функциялари самарадорлигини ошириш” мавзусидаги докторлик диссертациясини ёқлаган. 2016 йилда профессор илмий унвонини олган.

Мирзааҳмад Қурбонов университетда ишлаш даврида ўқув жараёнини такомиллаштириш борасида фаол ишлар олиб бормоқда ва у ДТС ва намунавий ўқув дастурларни ва қатор ўқув қўлланмаларининг муаллифидир.

У педагогик фаолияти давомида олий таълим муассасалари бакалавр йўналиши, магистратура мутахассисликлари учун Давлат таълим стандарти, ўқув режа, 40 дан ортиқ монография, дарслик, ўқув қўлланмалари муаллифи бўлиб, жумладан, университет талабалари учун “Физикадан намойиш экспериментларининг услубий функцияларини кенгайтиришнинг назарий асослари” (2008), “Танланган асарлар” (2007) монографиялар ва “Физика ўқитишнинг назарий асослари” (2008) дарслик, “Физикани ўқитишда педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш методикаси” (2012), “Физикадан олимпиада масалалари” (1990), “Физикани ўқитишда компьютер технологияларидан фойдаланиш” (2011), “Умумий физика курсидан масалар тўплами” (механика, молекуляр физика, электр, оптика бўлимлари бўйича, 2008-2010 йй.), “Ўтаўтказувчанлик физикасига кириш” (2016), “Лазерлар ва уларнинг амалиётдаги ўрни” (2019) ўқув қўлланмалари илмий жамоатчилик томонидан ижобий баҳоланди.

Мирзааҳмад Қурбонов хорижий ва Республика илмий-амалий анжуманларида илмий мақолалари билан фаол иштирок этиб келмоқда. Шу кунгача 300 дан ортиқ мақолалари илмий анжуман тўпламларида чоп этилган. У ўқув машғулотларини ташкил этиш, ўтказишда янги педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиб, юқори савияда маърузалар ўқиб келмоқда.

Мирзааҳмад Қурбонов университет ва факультет жамоа ишларида фаол қатнашади. У Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги учта академик лицейларда координатор, факультет сифат комиссияси аъзоси, факультет кенгаши ва услубий кенгаш аъзоси, кафедра илмий-услубий ишлари бўйича маъсул, “Республика таълим маркази” илмий-услубий кенгаш аъзоси, Тошкент Давлат педагогика университети ҳузурида фаолият кўрсатадиган 16.07.2013.Ped.04.01 рақамли фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш аъзоси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё технология институти, Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги DS.28.12.2017. Ped.01.09 рақамли Илмий кенгаш котиби, ҳозирда Илмий кенгаш аъзоси, фан доктори илмий даражасига даъвогарларга расмий оппонент, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг илмий журнали “ЎзМУ хабарлари” таҳрир ҳайъати аъзоси.

Мирзааҳмад Қурбонов Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларида физика ўқитиш жараёнини такомиллаштиришга ўзининг катта тажрибасини қўшиб келмоқда.

1980 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбекистон Давлат телерадиокомпаниясида физика бўйича ўқув кўрсатувларини бошловчиси ва радио эшиттиришларида фаол қатнашиб келмоқда. 1985-1992 йилларда Олий ва ўрта махсус ҳамда Халқ таълими вазирликлари қошидаги “Физика” ўқув-методик секцияси аъзоси, 1980 йилдан Сагди Хасанович Сирожиддинов номли академик лицей физика бўлими бўйича координатори, 1987-1995 йилларда “Ёш куч” журланида ўтказиладиган ёш физикларнинг сиртқи олимпиадасида ташкилий қўмита аъзоси ҳамда ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида фаоллият кўрсатган.

1993-1999 йилларда Республика Физика Жамияти Президиуми “Ўқув адабиётлари” секцияси раиси муовини, 1996-1998 йилларда “Олий ўқув юртлараро ўқув-методик кенгаши” нинг масъул котиби лавозимида фаолият кўрсатган.

У ўзига олган мажбуриятларини аъло даражада бажарганлиги учун факультет ва университет ёрлиқлари билан, физикадан туман, шаҳар ва республика олимпиадаларининг жюри раиси, уни юқори савияда ташкил этилганлигини эътиборга олиб, Халқ таълими вазирлигининг ёрлиқлари, ЎзР Фанлар академияси ва Россия фанлар академиясининг ёрлиқлари билан тақдирланган.

2

“Лазерлар ва уларнинг амалиётдаги ўрни” номли ўқув қўлланмаси 2019 йил декабр ойида муаллифлар Шоҳида Содиқова Мирзааҳмадовна, Шавкат Отажонов, Мирзааҳмад Қурбоновлар томонидан чоп этилган.

Мирзааҳмад Қурбонов илмий раҳбарлиги остида 12 та магистрлик диссертациялари, 2 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Айни пайтда 1 та (DSc) ва 3 та (PhD) мустақил изланувчиларга илмий маслаҳатчи сифатида тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Ҳозирда 1 та (PhD) педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори ҳимоя қилиш арафасида.

Мирзааҳмад Қурбонов талаба ёшларга соғлом турмуш тарзини тарғиб ва ташвиқот қилиш, маънавий-мафкуравий онги ривожланиши бўйича тадбирлар ўтказиб келмоқда, айниқса, талабалар турар жойларида, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси маънавият-маърифат марказида тадбирлар уюштиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Мирзааҳмад Қурбонов ўзининг кенг дунёқараши, инсоний фазилатлари, камтарлиги, фидойилиги ва талабчанлиги билан талаба ёшлар ҳамда ҳамкасблари томонидан ҳурмат ва эътибор қозонган.

Мирзааҳмад Қурбоновни муборак 70 ёшлари билан самимий табриклаб, Яратгандан мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, бахтли ҳаёт тилаб қоламиз.

 

Тўлқин ЭШБЕК

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>