Олға, Ўзбекистон!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойни 2:0 ҳисобида мағлуб этиши жаҳон жемпионига тенг ғалаба!

Ўзбек футболчилари бир ярим миллиардга яқин хитойлик футбол ишқибозларининг уйқусини қочириб юборишига бундан бошқача баҳо беролмайман, дейди Дониш домла.

***

ЖЧ—2018. 4-турдан кейин Эрон, Ўзбекистон, Саудия ва Австралия Жаҳон Чемпионатига энг яқин бўлиб турибди (видео)

Россия—2018 йўлида кураш олиб бораётган Осиёнинг 12 мамлакати 3-саралаш босқичининг 4-турини якунлади.

Foto: O‘FF

«А» гуруҳи пешқадами бўлиб турган Эрон ўз майдонида Жанубий Кореяни қабул қилиб, Сардор Азмуннинг ягона голи эвазига муваффақият қозонди. 4 йил муқаддам ҳам бу термалар бир гуруҳдан жой олган бўлиб, форслар сўнгги тур Жанубий Корея майдонида зафар қучган ва мундиал чиптасига эга чиққан эди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса Хитойни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. 15 ноябрь куни ўзбекистонликлар гуруҳда учинчи бўлиб турган Жанубий Корея майдонида меҳмон бўлади.

Гуруҳдаги учинчи беллашувда Қатар терма жамоаси ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди. Сурияга қарши саф тортган қатарликлар ягона голни пенальтидан урди.

ЖЧ—2018
Осиё. «А» гуруҳи. 4-тур
11 октябрь, сешанба

Ўзбекистон — Хитой 2:0

Голлар: Марат Бикмаев, 50 (1:0). Отабек Шукуров, 85 (2:0).

Эрон — Жанубий Корея 1:0

Гол: Сардор Азмун, 25 (1:0).

Қатар — Сурия 1:0

Гол: Ҳасан Ал-Ҳайдос, 37-пен (1:0).

Foto: “Daryo”

«B» гуруҳида Саудия Арабистони терма жамоаси пешқадамга айланиб олди. Бир тур аввал Австралия билан дуранг ўйнаган саудиялик футболчилар, бу сафар БАА дарвозасига жавобсиз 3 та гол уришга эришди.

Австралия ва Япония термалари ўртасидаги ўйинда ғолибни аниқлаб бўлмади — 1:1. Мазкур дурангдан кейин япониялик футболчилар худди Жанубий Корея каби гуруҳда учинчи бўлиб турибди.

Бу зонадаги сўнгги ўйинда ҳам йирик ҳисоб қайд этилди. Таиландга қарши саф тортган ироқлик футболчилар Муҳаннад Абдулраҳимнинг покери эвазига 4:0 ҳисобида зафар қучди.

ЖЧ—2018
Осиё. «B» гуруҳи. 4-тур
11 октябрь, сешанба

Австралия — Япония 1:1

Голлар: Генки Харагучи, 5 (0:1). Миле Единак, 52-пен (1:1).

Ироқ — Таиланд 4:0

Голлар: Муҳаннад Абдулраҳим, 7 (1:0). Муҳаннад Абдулраҳим, 25 (2:0). Муҳаннад Абдулраҳим, 87 (3:0). Муҳаннад Абдулраҳим, 90+4 (4:0).
Четлатиш: Коравит Намвисет, 69 (Т).

Саудия Арабистони — БАА 3:0

Голлар: Фаҳад Ал-Муваллад, 73 (1:0). Наваф Ал-Обид, 79 (2:0). Яхё Аш-Шеҳри, 90+2 (3:0).

https://daryo.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>