Она ва бола – жамият гултожи

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Соғлом она ва бола йили”га бағишланган илмий анжуманлар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

    и4

Навбатдаги анжуман “Ўзбекистон жамиятини модернизациялаш шароитида оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш” мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси бўлди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ таълими вазирлиги, республика болалар ижтимоий мослашув Маркази, Ўзбекистон SOS Болалар шаҳарчаси Ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқарув Академияси вакиллари, ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиққотчилар ва талабалар иштирок этдилар.

и5

– Президентимиз Ислом Каримов таклифи билан 2016 йил мамлакатимизда – “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди,– деди анжуманин кириш сўзи билан очган ЎзМУ биринчи проректори Файзулла Агзамов– Ўтган йиллар давомида миллат генофондини яхшилаш, оилада тиббий маданиятни юксалтириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ва узоқ умр кўриш даражасини ошириш мақсадида соғлом авлод туғилиши ва унинг тарбияси учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, изчил ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда 1998 йил Оила йили, 2000 йил Соғлом авлод йили, 2001 йил Она ва бола йили, 2008 йил Ёшлар йили, 2012 йил Мустаҳкам оила йили, 2014 йил Соғлом бола йили, деб эълон қилингани ҳамда шу муносабат билан тегишли давлат дастурларининг бажарилгани бу борадаги эзгу ишларга мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. “Соғлом она – соғлом бола” концепцияси халқаро миқёсда ҳам кенг эътироф этилмоқда. Ушбу концепциянинг изчил амалга оширилаётгани туфайли Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришди. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида алоҳида қайд этилганидек: «Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади». Бу ҳаётбахш ғоя илмий жамоатчилигимиз учун сермазмун мавзуга айланган. Бугунги “Ўзбекистон жамиятини модернизациялаш шароитида оналар ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясида мана шу ғояга асосланган маърузалар, таклифлар, фикрлар асосида тегишли хулосалар чиқарилади. Бу борадаги ишлар ва янги ташаббусларни амалга оширишни изчил давом эттириш, шубҳасиз, мамлакатимизда шаклланган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилади, деган умиддамиз.

и6

ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети декани Алишер Мўминов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алия Юнусова, республика болалар ижтимоий мослашув Маркази директории Васила Алимова ва бошқалар давлатимиз раҳбари Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда мустақиллик йилларида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлат ижтимоий сиёсатининг стратегик йўналишларидан бири этиб белгиланганини ва бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасини алоҳида таъкидладилар.

и11 и9 и10

Айтиш жоизки, 2016 йил 9 февралда Президентимиз Ислом Каримов томонидан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш, кучли, барқарор ва фаровон давлат негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

и2

Ўзбекистондаги кенг кўламли демократик ислоҳотлар жараёнида аёллар ҳуқуқи ва манфаатларини таъминлаш, оналик ва болаликни тиббий-ижтимоий муҳофазаси масалаларига доимий равишда эътибор қаратиб келинмоқда. Шу тариқа аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни дунёга келтириш ва тарбиялашни таъминлаш бўйича тизимли равишда қадама-қадам чоралар амалга оширилмоқда. Ушбу соҳада белгиланган дастурларнинг ўз вақтида амалга оширилиши туфайли оналар ҳамда болаларнинг ўлими ва касалланиши сони сезиларли даражада камайди.

и7

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Мурувват уйлари, бошқа давлат ва нодавлат таълим муассасаларида тарбияланаётган ногирон болаларга кундузи қараш марказлари (гуруҳлари)ни ташкил этиш кўзда тутилган қарорини қабул қилиш режалаштирилмоқда.

и8

Маърузаларда қайд этилганидек, Ўзбекистонда оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилишни самарали таъминлашга қаратилган эътиборни яққол намойиш этади. Бир вақтни ўзида мамлакатнинг чуқур ижтимоий-иқтисодий трансформация доирасида оналик ва болалик ижтимоий институтларини ислоҳоти соҳасидаги амалга оширилаётган ўзгаришларининг муҳим йўналишини назарий англаш заруратини келтириб чиқаради, соҳанинг амалдаги давлат сиёсати механизмларини илмий жиҳатдан кўриб чиқиш ва шу асосда унинг кейинги ривожланиш концепцияси бўйича ўз таклифларини киритиш керак.

Бу борада Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультетининг “Социология ва ижтимоий иш” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади. Чунончи, “Ўзбекистон жамиятини модернизациялаш шароитида оила ва болаларни муҳофаза қилиш тизимидаги ижтимоий ҳамкорлик» лойиҳаси доирасида оила, оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ижтимоий ҳамкорликнинг асосий жиҳатлари ўрганилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини кўрсатмоқда.

и1

Анжуман иштирокчилари “Оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимидаги ижтимоий ҳамкорликнинг долзарб масалалари”, “Ота-оналар қаромиғисиз қолган болалар ҳақида институтционал ғамхўрлик тизимини модернизациялашда ижтимоий ҳамкорлик”, “Алоҳида эҳтиёжманд болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва жамиятга интеграциялаш”, “Оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилиш – ижтимоий иш йўналиши сифатида” деб номланган шўъбаларда “Она ва болаларни ижтимоий химоялаш борасида қонун ижодкорлиги”, “Республика болалар ижтимоий мослашув маркази – мажмуавий амалий кўрсатиш маскани”, “Бола ҳуқуқларини таъминлашда давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ижтимоий шерикликнинг ўрни”, “Детские Деревни Узбекистана в обеспечении альтернативной семейной опеке детям, оставшимся без попечения родителей и профилактике социального сиротства”, “Качество подготовки по социальной работе как фактор профессионализации”, “Ижтимоий хизмат тушунчасининг илмий талқини ва таснифи” мавзуидаги маърузаларни катта қизиқиш билан тингладилар.

и3

Конференция ишида бу борада тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

 Эркин Усмонов,

ЎзМУ газетаси мухбири

You may also like...

12 Responses

  1. Большое спасибо нашим партнёрам РЦСАД,, «Етакчи», Ассоциации SOS Детская Деревня Узбекистана, ЮНИСЕФ, всем участникам конференции, кому не безразлично дальнейшее развитие социальной работы в Узбекистане. Думаю, что на конференции были обсуждены очень важные вопросы, которые послужат дальнейшему совершенствованию системы образования в области социальной работы, формированию профессиональной компетенции социальных работников и их профессионального имиджа. Хочу также поблагодарить корреспонденту газеты ЎзМУ хабарлари»» Эркину Усмонову и коллеге Тулкину Эшбеку за содержательное освещение конференции.

  2. Тема социальной защиты материнства и детства в настоящее время является актуальной. об этом говорят выступления участников республиканской конференции «Социальная защита материнства и детства в условиях модернизации узбекистанского общества». В выступлении руководителей отделов РЦСАД Исраиловой Н.А., , Умарбековой Ю.А. и директора регионального филиала РЦСАД Исмаиловой Б. говорилось о социальной защите детей с инвалидностью о методах помощи этой катеогрии детей. Директор Асоциации СОС — Детские Деревни Узбекистана освещена роль СОС — Детской Деревени в социальной защите детей, оставшихся без попечения родителей. Хочу выразить благодарность всем участникам конференции, особая благодарность декану факультета социальных наук Муминову А.Г. за поддержку, помощь в организации и проведении мероприятия, Тулкину Эшбеку и Эркину Усмонову за освещение конференции.

  3. Получила огромное удовольствие от конференции. Выступления, сделанные на конференции показали о то, что социальная защита матери и ребенка является одной из главных задач страны. Получено много информации о методах работы с детьми, оставшимися без попечения родителей. к примеру, в докладе представителя МНО Раджабовой С. получено много статистической информации и направлениях работы в институциональных учреждениях. Спасибо организаторам.

  4. Фарзанд – оила қувончи, она – хонадон фариштаси. Уларнинг саломатлиги кўнглимизнинг хотиржамлиги, ҳаловатидир. Азалдан халқимиз боланинг дунёга келиши, унинг парвариши ва таълим-тарбиясига юксак эътибор қаратган. Ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини шакллантириш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш, эл ишига камарбаста, ватанпарвар, жисмонан чиниққан ва маънан етук авлодни камол топтириш миллий менталитет ва умрбоқий қадриятларимизнинг асосини ташкил этади. Шунинг учун конференция долзар деб ўйлайман. Анжуман ташкилотчиларига ташаккур этмоқчиман.

  5. Очень важные вопросы были затронуты выступающими. Актуальную тему, касающуюся нормативно-правовой защиты детей, в своем выступление осветила депутат Олий Мажлиса г-жа Юнусова Алия Тургуновна. Директор «SOS — Детские Деревни Узбекистана» г-жа Абидова Гульноза Маратовна в своей презентации рассказала о деятельности, результатах и достижениях своей организации. Хотелось бы также отметить что учитывая тот факт, что Совет исполнительных директоров Всемирного банка утвердил 27 апреля 2016 года выделение кредита Международной ассоциации развития (МАР) в размере 42,2 миллиона долларов США на реализацию проекта «Модернизация системы высшего образования в Узбекистане» (http://www.worldbank.org/ru/news/press-release/2016/04/27/the-world-bank-supports-quality-improvement-for-labor-force-in-uzbekistan) надеемся что данные средства также будут направлены на развитие направления и специализации «Социальная работа». Большое спасибо организаторам данной конференции за обсуждение столь актуальных тем и за высокое качество проведенного мероприятия.

  6. Davirov Quvondiq Shodmon o'g'li:

    Yurtimiz mustaqillikka erishgach, aholini ijtimoiy himoya tizimiga bo’lgan e’tibor tubdan o’zgardi. Ayniqsa, onalik va bolalikni muhofazalash tizimida salmoqli ishlar amalga oshirildi va oshirilmoqda. Buni yorqin timsoli sifatida 1997-yildan beri yillarga nom berilishi va unga muvofiq qabul qilinayotgan davlat dasturlariga chuqurroq nazar tashlaydigan bo’lsak, xech bir ijtimoiy davlat dasturi yo’qki, onalik va bolalikni ijtimoiy muhofazalash tizimiga e’tibor berilmagan bo’lsa. Bu kabi amaliy ishlar barobarida, yurtimizda ijtimoiy himoya muammolarini ilmiy asosda o’rganish maqsadida turli konferensiya va ilmiy tadqiqotlar olib borilmoqda. Bunda Mirzo Ulug’bek nomidagi O’zMU Ijtimoiy fanlar fakultetining “Sotsilologiya va ijtimoiy ish» kafedrasi professor-o’qituvchilari tomonining olib borayotgan ilmiy tadqiqotlarini alohida ta’kidlash lozim. Chunonchi, “O’zbekiston jamiyatini modernizatsiyalash sharoitida oila va bolalarni muhofaza qilish tizimidagi ijtimoiy hamkorlik» loyihasi doirasida oila. onalik va bolalikni ijtimoiy himoyalash hamda ijtimoiy ish sohasini rivojlantirishda ijtimoiy hamkorlikning asosiy jihatlari o’rganilmoqda. “O’zbekiston jamiyatini modernizatsiyalash sharoitida onalik va bolalikni ijtimoiy muhofaza qilish» mavzusida o’tkazilgan konferensiyada mana shu izlanishlar ilmiy maqolalarda yorqin ko’rsatib berildi. Men konferensiyada ishtirok etib, o’zim uchun salmoqli va zarur ma’lumotlarga ega bo’ldim. Bu konferensiya nafaqat manda, balki yig’ilgan konferensiya qatnashchilarida ham katta qiziqish tug’dirdi. Men bu kabi qizg’in ilmiy konferensiya tashkilotchilari xisoblangan hamkor tashkilotlarga hamda Nodira Latipova, Maya Ganiyeva, Yulduz Umarbekova, Saboxat Kalonova, Qahramon Qayumov, Husan Akramov, Elyor Zoitovlarga o’z minnatdorchiligimni bildiraman. Bu kabi ilmiy konferensiyalar O’zbekistonda ijtimoiy ish sohasini rivojlanishida muhim ahamiyat kasb etishiga ishonaman.

  7. Eshmurodov Husan:

    “O’zbekiston jamiyatini modernizatsiyalash sharoitida onalik va bolalikni ijtimoiy muhofaza qilish» mavzusida o’tkazilgan konferensiyada qatnashib, bo’lajak ijtimoiy ish xodimi sifatida bugungi kunda yurtimizda ijtimoiy ish sohasiga beerilayotgan e’tibor katta ekanligini his qildim. Konferensiya davomida ma’ruzachilar o’z nutqlarida yurtimizda ijtimoiy ish sohasi va onalik va bolalikni muhofazalash tizimidagi amalga oshirilayotgan islohotlarning mohiyatini ishtirokchilarga yetkazishga harakat qilishdi. Biz talabalarda konferensiya katta qiziqish uyg’otdi va ko’pgina qiziqarli ma’lumotlarga ega bo’ldik. Men konferensiya tashkilotchilariga ayniqsa, “Sotsilologiya va ijtimoiy ish» kafedrasi professor-o’qituvchilariga o’z minnatdorchiligimni izhor etaman. Bu kabi konferensiyalar yana ko’plab tashkil etilishini xohlardim

  8. Konferensiyada onalik va bolalaikni ijtimoiy himoyalash tizimida amalga oshirilayotgan salmoqli ishlar keng muhokama qilindi. Men konferensiya davomida o’zimni qiziqtirgan savollarga javob oldim. Bu kabi konferensiyalar yana keng doirada tashkil etilishini xohlardim va albatta konferensiya tashkilotchilariga o’z minnatdorchiligimni bildiraman

  9. Сабоҳат Каланова:

    29 апрел куни «Социология ва ижтимоий иш» кафедраси томонидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси А-1-161 “Ўзбекистонда замонавийлашув шароитида оила ва болаларни ҳимоя қилиш тизимида ижтимоий ҳамкорлик масаласи” лойиҳаси доирасидаги “Ўзбекистон жамиятини модернизациялаш шароитида оналар ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш”
    мавзусидаги илмий-амалий конференцияда 2016 йил «Соғлом она ва бола» Давлат дастури ижроси десак хам янглишмаймиз. Анжуман доирасида чоп этилган тўпламда 170 дан ортиқ мақолалар фақат оналик ва болалик, ҳамда ижтимоий ҳимоя масалаларига қаратилган. Республикамизнинг Самарқанд, Қорақалпоғистон, Жиззах, Фарғона вилоятларидан ташриф бўюрган олий таълим муассасалари вакиллари, боллар мослашув марказлари ходимлари, кафедранинг хамкор ташкилотлари қатнашишди. Бу анжуман ижтимоий химоя ҳамда ижтимоий хамкорлик борасида Давлатимиз томонидан олиб борилаётган чора-тадбирларнинг амалий кўриниши десак бўлади.
    Анжуман ишида яқиндан ёрдам берган «Етакчи» ёшлар ижтимоий харакати вакилларига, Халқ таълими вазирлиги, республика болалар ижтимоий мослашув Маркази, Ўзбекистон SOS Болалар шаҳарчаси Ассоциацияси,“Ўзбекистон SOS Болалар Маҳаллалари” уюшмаси Самарқанд ва Фарғона филиаллари ходимларига, ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети Декани А.Г. Муминовга ва кафедранинг барча аъзоларига миннатдорчилик билдирамиз.

  10. Конференция проходила в рамках проекта ГКНТ «Социальное партнерство в системе защиты семьи и детей в условиях модернизации узбекистанского общества». Руководителем проекта Латиповой Нодирой, профессором Ганиевой Майей Хабибовной и другими членами проекта сделана большая работа в изучении истории становления и развития института социального партнерства в Узбекистане, разработке теоретических основ конструирование модели социального партнерства субъектов рынков образования и услуг в сфере социальной защиты семей и детей. проведено исследование в выявлении причин социального сиротства. Данная конференция является итогом, проведенных исследований. и представленные доклады, показали что существующее социальное партнерство с системе социальной защиты детства является плодотворным. в связи с этим необходимо развивать научную и практическую связь в данной сфере.

  11. Bol’shoye spasibo nashim partnyeram Iz Nasionalnogo Universitata Uzbekistane Ganiyevoy M.H i Latipovoy N.M za organizasiyu dannoy konferensii. Tema konferensii ochen’ aktual’na i sozvuchna S nazvaniyem Goda. A Takje vse dokladi’ otrajali meropriyatiya po zashite detey v Nashem Gosudarstve.

  12. Ma’ruzagacha Respublika bolalar ijtimoiy Moslashuv Markazi hamda O’zbekiston 505 Bolalar shaharchasi Asotsotsiyasi haqida hatto eshitmagan ham edim. Asosiysi, yangi ma’lumotlar ololdim.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>