Она тимсолида Ватан таровати

8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар

бу йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тўкин дастурхонлар атрофида ўтказилаётгани барча оналарга, опа-сингилларга ғоят хушнудлик бахш этмоқда.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олималари ва профессор-ўқитувчи аёллари байрамни тўкин дастурхон атрофида нишонладилар.

 ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов, Олмазор туман ҳокими ўринбосари – “Ёшлик” шаҳарчаси ҳокими Қаҳрамон Шоназаров, Ўзбекистон халқ шоирлари Иқбол Мирзо, Маҳмуд Тоир ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги табрик сўзлари барча онажонларимиз, опа-сингилларимизга маънавий қанот бахш этганини алоҳида таъкидладилар.

– Давлатимиз раҳбарининг “Биз Она тимсолида Ватанимизни, унинг гўзал ва бетакрор қиёфасини кўрамиз. “Она Ватан” деган ибора бежиз айтилмаган, бунда чуқур маъно бор. Инсонни инсон қиладиган мана шундай юксак туйғу ва тушунчаларни болаларимиз қалбига ёшлигидан сингдирсак, шоирларимиз, рассомларимиз, санъаткорларимиз оналарни, аёлларни тараннум этадиган янги-янги асарлар яратсалар, нур устига нур бўлур эди” деган сўзлари ҳар бир она ва аёл қалбини тўлқинлантириб юборди,– дейди ЎзМУ Биология факультети профессори Лазиза Ғофурова.– Дарҳақиқат, ҳозирги вақтда мамлакатимиз хотин-қизлари орасида 514 нафар фан доктори, 6 нафар академик, 15 нафар Ўзбекистон Қаҳрамони, 17 нафар сенатор, 15 нафар Қонунчилик палатаси депутати борлигини, шунингдек, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг 23 фоизидан зиёдини айнан аёлларимиз ташкил этиши, ўнлаб опа-сингилларимиз “Ўзбекистон фан арбоби”, “Ўзбекистон халқ шоири”, “Ўзбекистон халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон халқ артисти” сингари давлатимизнинг юксак фахрий унвонларига сазовор бўлганлари, шулар қаторида 240 нафар ёш истеъдод эгаси Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган ва уларнинг сафига бу йил яна 15 нафар иқтидорли қизимиз қўшилгани кимга ғурур бахш этмайди, дейсиз. Бунинг учун биз она Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги учун шукрона айтишимиз ва ўз бурчимизни шараф билан адо этишимиз лозим, деб биламан.
Байрам тадбирида бир гуруҳ фаол олималар, профессор-ўқитувчиларга эсдалик совғалари топширилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан барча тадбир иштирокчиларига атоқли шоира Зулфиянинг “Сайланма” китоби ҳадя қилинди.

 Таниқли санъаткорларнинг бадиий чиқишлари байрам даврасига янада файз киритди.

Улуғбек Усмонов,
ЎзМУ газетаси мухбири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>