ОТМлар бакалавриатига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиб бўлинди: кўрсаткичлар қандай?

15 июль куни олий таълим муассасаларига абитуриентлардан

ҳужжатлар қабул қилиш ишлари якунланган эди.

Фото: KUN.UZ

Республика бўйича жами 60та олий таълим муассасаси ва уларнинг 19та филиалларига 675 минг 49 нафар абитуриентдан ариза қабул қилинди (2017 йилда – 729 минг 947 нафар). Ўтган йилга нисбатан 54 минг 898 та ёки 7,5 фоиз кам ҳужжат топширилган.

Танлов кўрсаткичи – ўртача бир ўринга 8,3тани ташкил этди (2017 йилда – 10,9 та).

Энг кўп ҳужжатлар қуйидаги олий таълим муассасаларига топширилган:

1. Қарши давлат университети – 30.937 нафар (2017 йил 29.529 нафар);

2. Самарқанд давлат университети – 28.733 нафар (2017 йил 24.515 нафар);

3. Фарғона давлат университети – 27.726 нафар (2017 йил 26.618 нафар);

Энг катта конкурслар: Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали – 1 ўринга 23,2та;

Андижон машинасозлик институти – 1 ўринга 18,3та;

Тошкент давлат техника университети Термиз филиали – 1 ўринга 17,6та;

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали – 1 ўринга 16,6та;

Андижон тиббиёт институти – 1 ўринга 15,8тани ташкил этди.

Шунингдек, абитуриентлардан энг кўп ҳужжат қуйидаги таълим йўналишларида қабул қилинди:

Тошкент давлат юридик университетининг юриспруденция таълим йўналиши ўзбек гуруҳига – 5.603та (2017 йилда – 5.178 нафар);

Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалининг даволаш иши таълим йўналишига – 4.968та (2017 йилда қабул бўлмаган);

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили таълим йўналишига – 3.788та (2017 йилда – 6.418 нафар).

Нисбатан кам ҳужжатлар қуйидаги олий таълим муассасаларига топширилган:

1. Тошкент давлат аграр университети – 7.492 нафар (2017 йилда 13.734 нафар);

2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети – 643 нафар (2017 йилда 1.427 нафар);

3. Термиз давлат университети – 27.647 нафар (2017 йил 36.546 нафар);

Тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилиш бўйича таълим йўналишларига абитуриентлардан 54.976та ариза қабул қилинди.

ttp://telegra.ph/Kunuz-07-19

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>