Оқ халатли нажоткор

Одам гулдан нозик, деган гап бежиз айтилмаган.

У ўзини ҳарқанча ботир-у баҳодир, иродасини метиндек мустаҳкам ҳисобламасин, тиши зирқиратиб оғриса борми, “дод” деворганини билмай қолади… Айниқса, ярим тунда жағи лўққиллай бошласа… Оғриқ бош миясига қараб тепчийверса…

DSC07596

Ўзини овутиш учун ҳиргойи қилинадиган қўшиқ ҳам шундай бўлади:

“Мен Сиздан даво топдим,

Жонга жон шифокорлар!”

 DSC07595

Ана шундай жонга жон бахш этувчи шифокорлардан бири Акромжон Сатторович Ҳакимовдир.

Очиғи, унинг ҳузурига нажот истаб келган беморлар кўпинча қайси тиши оғираётганини ҳам унутиб қўяди. Мўъжазгина шифохонага қадам ранжида қилганингиз ҳамоно тиш оғриғи таққа тўхтайди-қолади! Сўнг, шифокорнинг ўзи болғачасини қўлига олади-да, тишларингизни бирма-бир тақиллатиб ура бошлайди:

DSC07581

– Шуниси безовта қиляптими?– Сўрайди секингина.– Буниси-чи? Ий-я, ҳаммаси соппа-соғ-ку!

– Унда нега туни бўйи лўққиллади?– Ўзи ҳам ҳайрон бўлиб сўрайди бемор.– Ўнг жағим кўчиб кетай деди-ку…

Тажрибали шифокор зийраклик билан ташхис қўйгач, касалини топади:

DSC07582

– Ий-й-й, милкингизни шамоллатибсиз, ака. Музқаймоқни яхши кўрар экансизда, а?

– Топдингиз, қойил,– дейди бемор енгил тортиб.– Ўтган куни би-ир музқаймоққа тўйгандим!..

DSC07583

Касалини топган шифокор давосини ҳам маҳорат билан қойил қилади. Дарҳол муоалажага киришади.

Пойтахт шаҳримизнинг Олмазор туманидаги Шифокорлар шаҳарчаси ҳудудида жойлашган “Premium-Denta” клиникаси ўзига хос “нажот маскани” десак муболаға бўлмайди. Бу ерга ташриф буюрсангиз, шу шифо масканидан эрта-ю кеч нажот топаётган кишилар юзида акс этаётган мамнунликдан баҳра оласиз. Тиш оғриғидек аянчли дардига малҳам топаётган беморлар врач-стомотолог Акромжон Ҳакимовдан қанчалик мамнунликларини сўз билан ифода этиш қийин.

DSC07584

– Бу соҳага қизиқиш болалик чоғларимдан бошланган,– дейди биз билан суҳбатда Акром Ҳакимов.– Отам Саттор Ҳакимов узоқ йиллар Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман Марказий шифохонасида фаолият кўрсатган. Оқ халат кийиб доришунослик қилаётган отамга жуда ҳавас қилардим. Онам Очилой Хурсандқулова болалар боғчасида ишлар, волидамнинг елкаларига ҳам оқ халат жуда ярашарди. Хуллас, оқ халат кийиб элга хизмат қилиш ҳаваси оиламиздан бошланган. Каттақўрғон туманидаги 11-ўрта мактабни тамомлагач, 1-Тошкент Тиббиёт институти Стомотолгия факультетига ўқишга кирдим. 2003 йилда врач-стомотолог деган шарафли номга мушарраф бўлгач, республика илмий-ўқув ишлаб чиқариш ортопедик стомотолоя марказида фаолиятимни бошладим. Бу нозик ва мураккаб соҳа сирлари ҳамда амалиётини пухта эгаллашимда жонкуярлик билан бор меҳрини аямаган тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Матсафо Воисович Бекметов, тажрибали врач-стомотолог Фарҳод Турдиевич Абдухолиқов каби устозларимдан умрбод миннатдорман.

DSC07586

Ўзлари ҳам устозлик даражасига етган тажрибали врач-стомотолог Акромжон Ҳакимов айни пайтда бўлғуси шифокорларга соҳа сирларини теран нигоҳ билан ўргатаётгани таҳсинга лойиқдир.

DSC07587

Шифокорнинг муолажасидан ҳам ширин сўзи малҳам, деган пурмаъно гап бежиз айтилмаган. “Premium-Denta” клиникасига нажот истаб келган беморлар аввало Акромжон Ҳакимовнинг жонга ҳузур бахш этувчи ширин муомаласидан қанчалик мамнунлигини таърифлашга сўз тополмай қоласан. Баъзи кишиларнинг ҳатто “яхшиям вақти-вақти билан тишимиз оғриб туради, бўлмаса шундай ажойиб инсоннинг дилтортар сўзларидан қачон баҳраманд бўлардик!” деган ҳазиломуз сўзларини эшитганда эса беихтиёр қувнаб кетасан.

DSC07588

Аслида эса, ҳеч кимнинг тиши оғримасин-у, шифокорнинг ҳаётбахш маслаҳатларидан баҳраманд бўлиб юраверсинлар, дея тилак билдиргимиз келади.

 

Тўлқин ЭШБЕК,

журналист

You may also like...

2 Responses

  1. Bu shifokorning ham shogirdlari yuksak chöqqilarni zabt etiwi shubhasiz!!!

  2. Barcha kasallik og’riqlari ichida tish og’rig’i yomon-da. Tish og’ridi deguncha boshingiz ham og’rib, butun tanangiz zirqirashini aytmaysizmi!?

Добавить комментарий для Maftuna Mahmudova Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>