Президент асарлари – ҳаёт қомуси

Университетда олган ҳар бир сабоғим ҳаёт йўлимни мунаввар қилади.

Бу йил биз учун унутилмас воқеалардан бири – “Сиз Президент асарларини биласизми?” эсселар танловида иштирок этганимиз бўлди.

презАс

Танловга тайёргарлик асносида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов асарларини теран нигоҳ билан ўргандик. Устозлардан бу борада етарлича сабоқ олдик. Танловга тақдим этилган эсселар сараланиб, алоҳида китоб ҳолида нашр этилгани айни муддао бўлди.

Тўпламнинг кириш қисмида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Сарвар Отамуродовнинг “Ҳаётбахш ғоялар” сарлавҳали мақоласида таъкидланганидек, “мустақиллик берган беқиёс имкониятлар туфайли халқимиз матонатли, фидокорона меҳнати билан ўзининг буюк келажагини яратмоқда”.

ЎзМУ Журналистика факультети доценти Тўлқин Эшбекнинг “Ижоднинг ёрқин йўли” сарлавҳали мақоласида баён этилганидек, “Муҳтарам Юртбошимизнинг турли йилларда чоп этилган китоблари номларидаёқ ўша даврдаги ҳаётимиз, бошимиздан кечирган воқеа-ҳодисалар моҳияти акс этганини англайсиз”.

ЎзМУ Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси мудири Акбар Ўтамуродовнинг “Ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш” сарлавҳали мақоласида танловда 1300 дан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этишгани баён этилади. Демак, шунча тенгдошларимиз давлатимиз раҳбари асарларига катта қизиқиш билан қараганлари уларнинг интеллектуал салоҳиятлари қанчалик юксак даражада эканлигини англатади.

Танлов шартига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан бир нафардан ғолиб талабалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

Бу танловда иштирок этганларнинг аслида барчаси ғолибдир, дегим келади. Негаки, ҳаётимиз мазмунига айланган асарларни қунт билан ўқиб-ўрганиш ҳамда тегишли хулосалар чиқаришнинг ўзи ёш муаллифларни камолга етказади! Буни уларнинг шу мавзудаги эсселарини ўқиб ҳам билиш мумкин. Айниқса, Қорақалпоқ давлат университети талабаси Темур Матёқубовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, Наманган муҳандислик-технология институти талабаси Ғайрат Яҳёевнинг “Тинчлик ва барқарорлик давр талаби”, Самарқанд давлат университети талабаси Дилором Ҳамидованинг “Ким эдиг-у ким бўлдик?”, Бухоро давлат университети талабаси Фазлиддин Ҳасановнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” сарлавҳали эсселари замирида жуда кўп маънолар мужассамдир.

Келгусида ёшларга катта ишонч билдирилаётган экан, шунга муносиб етук инсонлар бўлиб етишмоғимиз учун биз кўп ўқишимиз, пухта билим эгаллаб, фаол фуқаролик позициясига эга бўлишимиз лозим.

 Улуғбек Раҳмонқулов,

танлов ғолиби, ЎзМУ талабаси

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>