Президент ЎзМУ талабасига автомобиль совға қилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий

таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди.

Учрашувда ЎзМУ математика факультети 4-курс талабаси Сардор Бозорбоев сўзга чиқиб, ўз тажрибасидан келиб чиқиб, С.Сирожиддинов номидаги академик лицейи ўқувчиларини математика фанидан халқаро олимпидага тайёрлаётгани, ўқувчилари Россияда бўлиб ўтган олимпиадаларда муносиб иштирок этгани ҳақида гапириб берди.

Президент талабанинг иштиёқи, ташаббускорлиги ва Ватан равнақи йўлидаги фидойилиги учун “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умирзоқовга Сардор Бозорбоев учун автомобиль ажратиш бўйича кўрсатма берди.

Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазирлигига талаба билан ҳамкорлик қилиш, ўқувчиларни халқаро олимпиадага тайёрлашда унинг тажрибасидан фойдаланиш, меҳнатларини муносиб рағбатлантириб боришни тавсия қилди.

Маълумот учун, Сардор Бозорбоев 2015-2018 йилларда математика фанидан республика ва халқаро миқёсидаги ўтказилган олимпиада ва мусобақалар совриндори, “Йил талабаси — 2018” танлови ғолиби, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби (2017).

http://xs.uz/uzkr/post/prezident-ozmu-talabasiga-avtomobil-sovga-qildi

***

Шавкат Мирзиёев ЎзМУ талабасига автомобиль совға қилди

Кеча, 24 май куни президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди.

Учрашувда ЎзМУ математика факультети 4-курс талабаси Сардор Бозорбоев сўзга чиқиб, ўз тажрибасидан келиб чиқиб, С.Сирожиддинов номидаги академик лицейи ўқувчиларини математика фанидан халқаро олимпиадага тайёрлаётгани, ўқувчилари Россияда бўлиб ўтган олимпиадаларда муносиб иштирок этгани ҳақида гапириб берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, президент талабанинг иштиёқи, ташаббускорлиги ва ватан равнақи йўлидаги фидойилиги учун “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умирзоқовга Сардор Бозорбоев учун автомобиль ажратиш бўйича кўрсатма берган.

Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазирлигига талаба билан ҳамкорлик қилиш, ўқувчиларни халқаро олимпиадага тайёрлашда унинг тажрибасидан фойдаланиш, меҳнатларини муносиб рағбатлантириб боришни тавсия қилди.

Шунингдек, учрашувда Тошкент давлат техника университети Механика факультети 1-босқич магистранти Беҳзод Тўхтамуродов ҳам сўзга чиқиб, йиғилганларни ўзи ва уч нафар дўстидан иборат жамоа томонидан олиб борилаётган тадқиқот ишлари, хусусан «UzDelta» 3D принтер яратиш борасидаги лойиҳаси билан таништирди.

Президент талабанинг тақдимоти билан танишгач, “Асака банк” бошқарув раиси Нодирбек Сайдуллаевга талабага ўз лойиҳасини якунига етказиш учун зарур бўлган 1 млрд сўм маблағни ажратиш юзасидан кўрсатма берди.

 https://kun.uz/news/2019/05/25/shavkat-mirziyoyev-ozmu-talabasiga-avtomobil-sovga-qildi

***

Университетимиз талабасига Президент машина совға қилди

Сардор Бозорбоев 2015-2018 йилларда математика фанидан республика ва халқаро миқёсидаги ўтказилган олимпиада ва мусобақалар совриндори, “Йил талабаси — 2018” танлови ғолиби, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби (2017).

Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар, ёш тадқиқотчи ва талабалар билан учрашди.
Унда университетимизнинг математика факультети 4-курс талабаси Сардор Бозорбоев сўзга чиқди. У С.Сирожиддинов номидаги академик лицейи ўқувчиларини математика фанидан халқаро олимпидага тайёрлаётгани ва улар бу олимпиадаларда муносиб иштирок этаётгани ҳақида сўзлади.
Президент Сардорнинг иштиёқи, шижоати, ташаббускорлиги ва Ватан равнақи йўлидаги фидойилиги учун “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умирзоқовга Сардор Бозорбоев учун автомобиль ажратиш бўйича топшириқ берди.

ЎзМУ Ахборот хизмати
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ad-students/544

You may also like...

8 Responses

  1. Oramizda bunday iqtidorli tengdoshlarimizning borligi quvanarli hol albatta. Sardor Bozorovga omad tilayman.
    Prezidentimizning yuksak e’tiborlaridan keyin yanada ko’proq mehnat qilishlariga ishonaman.

  2. Sitora Samadjonova:

    Bizning ilm maskanimizda ham shunday yuksak unvonlarga sazovor bo’layotgan talabalar ta’lim olayotganligi barchamizga zavq bag’ishlaydi.Sardor Bozorov barchamizga o’rnak bo’la oladigan talabalar qatoridadir.Bularning barchasi uchun Universitetimizda bizga ta’lim berayotgan ustozlarimizga katta rahmat aytamiz.

  3. Bugungi kun imkoniyatlaridan foydalanib kelyotgan yoshlar ya’ni Sardor Bozorovga bundanda yuksak yutuqlarga erishishi tilakdoshiman.

  4. Bizning Universitetimizning talabasi bunday mukofotga sazovor bo’lganligidan juda quvondim. Avvalo buning uchun ta’lim berayotgan ustozlarimizga katta rahmat!!! Doimo sog’ bo’lishsin va biz talabalarga bilim berishda hech ham tolmasinlar.

  5. Зокирова Мадина:

    Қувонарли ҳолат албатта!Сардор Бозоров юксак ютуқларга эришишларига тилакдошман.

  6. Prezidentimizning yuksak e’tiborlariga sazovor bo’lgan Sardor Bozorboyevga birinchi navbatda omad tilab, tabriklayman. Qolaversa, shu bilan birgalikda bunday baxtli talaba safida bo’lish, bundanda katta yutuqlar bilan mening navbatim desam ham mubog’lag’a bo’lmaydi. Aytishadi-yu, dono xalqimiz «Yaxshi niyat yarim mol».

  7. Aziz kursdoshlar, yozgan fikrimda Sardor Bozorboyev deb xato ketib qolibdi degan hayolga bormanglar. Prezidentimiz sovg’asiga sazovor bo’lgandan keyin Bozorov emas, Bozorboyev bo’ladida.

  8. Aslida bunday yutuqni UZMU ni barcha yigit qizlari olishi mumkin faqatgina buning uchun ozgin mexnat qilish kerak. Biron narsadan vos kechmasa biron narsaga erishish qiyin. Ozgina õyin kulgidan õzimizni tiyib ilim õrgansek biz xam manashunday natijalarga erishamiz. Sardor Bozorbeyevga omad .

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>