Раҳбар аёллар малака оширмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви

академиясида раҳбар аёллар мактаби тингловчилари билан Маънавият ва маърифат кафедрасининг Ўзбек ва жаҳон адабиёти дарсида Ўзбекистон Ёзувчилар ва журналистлар уюшмаси аъзоси, шоир ва олим, Ўзбекистон Миллий университети доценти Тўлқин Эшбек ҳамда фан ўқитувчиси, кафедра мудири, доцент Мансур Юнусов бинар усулида дарс олиб боришди.

1 2 3

Дарс жараёнида раҳбарларга бадиий адабиётнинг ўрни ва роли хусусида баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Бугунги кунда раҳбар аёллар махсус-ўқувчи курси давлатимиз томонидан ташкил этилган бўлиб улар 2 ой давомида Академияда таҳсил олишади, амалиёт ўташлари ва дублёрлик жараёнларида бўлишади. Уларга бугунги давр исолоҳотлари, сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва гуманитар билимлар бериб келинмоқда.

Юртимизнинг турли вилоятларидан турли касб эгаларидан саралаб олинган 50 нафар раҳбар аёл тингловчилар ўқувларини тугатишиб бошқарув компетенциялари даражасига қараб турли лавозимларга заҳира кадр сифатида шакллантириб борилиши йўлга қўйилган.

Маънавият ва маърифат кафедраси томонидан доцент Мансур Юнусов ва Улуғбек Саидовлар томонидан нотиқлик маҳорати, мулоқот маданияти, китобхонлик ва медиасаводҳонлик, раҳбар ахлоқи ҳамда раҳбарнинг маънавий қиёфаси каби ўқув машғулотлар ўтиб келинади. бугунги куннинг энг илғор ва замонавий раҳбар қиёфасини ривожлантиришда Академияда етакчи олимлардан Адхам Бекмуродов, Худойқул Азизов, Мансур Бекмуродов, Алишер Умаров, Саидмурод Саттаров, Дилфуза Рахимова, Михаил Хамидулин, Озод Тиллабоевич, Хушвақт Хайитов, Актам Холов, Мансур Юнусов, Улуғбек Саидов, Шавкат Асадов, Анвар Юлдашев, Бобур Каримов, Неъматилла Хамрахўжаев, Лола Инагамова, Мархабо Сафарова, Гузал Саъдиева, Алишер Маматов, Даврон Бекчанов, Руслан Бозоров, Тоҳир Ҳасанов каби малакали олимлар сабоқ бериб келишмоқда.

 

Нигора Мирзо,

филолог олима

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>