«Ректор соати» ўқувчиларга катта сабоқ бўлди

Халқ билан мулоқот жамиятимизнинг барча жабҳаларида ўз ифодасини топмоқда.

Таълим соҳасида бундай мулоқотлар ўзига хос, ўзига мос тарзда амалга оширилаётир. Бугун пойтахт шаҳримиздан анча олисда жойлашган Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги қатор мактабларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимовнинг «Ректор соати» деб номланган дарс машғулотлари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Авазжон Мараҳимов ўқувчиларнинг қайси фанларга қизиқишларини сўраганида иқтидорли ўқувчилардан бири: кимё, биология, география, математика, физика, адабиётга қизиққан ўқувчиларнинг туман фан олимпиадаларида ҳам ғолиб бўлганлари ҳақида тўлқинланиб гапирди.
Бу мактабда барча ўқувчилар китоб ўқишни яхши кўрар эканлар. Муҳтарам Президентимизнинг 5 ташаббуси ҳақида иқтидорли ўғил-қизлар ҳаяжон билан сўзлаб бердилар. ЎзМУ ректори уларга янги нашр этилган китоблардан ҳадя қилди.
Мактаб муаллимларидан таълим-тарбия олаётган ўқувчилар таниқли олим, профессор Авазжон Мараҳимовнинг «Илм-фан — жамият тараққиётининг гарови» мавзуидаги маърузасини катта қизиқиш билан тингладилар. Интерфаол тарзда ўтган машғулотларда энг аълочи ўқувчилар мактабни тамомлагач, ЎзМУда таҳсил олиш орзусида эканликларини баълум қилдилар.
Илмга чанқоқ мактаб ўқувчилари аср тенгдоши бўлган ЎзМУниг қанчалик илм хазинаси эканини ва ундан албатта баҳраманд бўлишларини ҳаяжон ила сўзладилар.
Тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлиши керак, деган ҳикмат замирида оламча маъно мужассам. Бугун барча ўқитувчилар вақти-вақти билан малака оширишларидан мақсад ҳам шу: замонавий билимларни муттасил ўзлаштириб бориш зарур. ЎзМУ профессор-ўқитувчилари ва мактаб муаллимларининг очиқ мулоқотлари шу мавзуга бағишланди.
 Болаликнинг беғубор орзулари… ЎзМУ ректори ва профессор-ўқитувчиларидан сабоқ олган мактаб ўқувчилари келгусида янада чуқур билим эгаллашга, она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида улғайишга интилаётганлари уларнинг бахтиёр чеҳраларида яққол акс этиб турарди.
Аълочи ўқувчиларга экатта совға — китобдир. Бугун ЎзМУ профессор-ўқитувчиларнинг қўлидан китоб олган ўқувчилар эртага ўқишни ана шу мўътабар даргоҳда давом эттирсалар алабмас.
«Биз аъло баҳоларга ўқишга ва келгусида ЎзМУда таҳсил олиб, Она Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишга сўз берамиз!» деди ҳаяжон билан ўқувчи қизлардан бири.
ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимовнинг ҳар бир маърузаси, ўқувчилар билан очиқ мулоқотлари, дилдан суҳбатлари иқтидорли ўғил-қизларни орзулар оламига ошно қилганига шубҳа қолмади. Зеро, фарзандларимиз биздан кўра билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт, деган пурмаъно ҳикмат замирида оламча маъно мужассам. Бугун ЎзМУ жамоасидан бир гуруҳи Шароф Рашидов тумани мактабларида ўқувчиларнинг ана шу беғубор туйғуларини чинакам орзу дарахтига айлантириб қайтдилар.

Равшан Омонов,

ЎзМУ Ахборот хизмати мухбири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>