Россия ректорлар уюшмасининг XI съезди бўлиб ўтди

Хабарингиз бўлса, жорий йилнинг 26 апрелида Санкт-Петербург

шаҳрида илм-фан соҳасига оид нуфузли тадбир ташкил этилган эди. Россия федерацияси Президенти Владимир Путин очиб берган мазкур тадбир Россия ректорлар уюшмасининг тарихий съезди бўлиб, унга халқаро ташкилотлар, хорижий олий таълим муассасалари вакиллари ҳам таклиф этилди.

Россия ректорлар уюшмасининг XI съезди бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий университетидан ЎзАга маълум қилишича, халқаро тадбир меҳмонлари сафидан Ўзбекистон олий таълим муассасаси вакиллари ҳам жой олган. Хусусан, мамлакатимиздан ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов мазкур съездда иштирок этиб, уюшманинг ректорлар ҳайъати раиси ўринбосарлигига тайинланди.

photo5417935265349085591.jpg

Маълумот учун: Ташкил топганига бу йил чорак аср бўлган Россия ректорлар уюшмаси умумдавлат жамоатчилик ташкилоти ҳисобланиб, унга РФ ОТМларининг 700 га яқин ректори аъзо ҳисобланади. Мазкур уюшма олий таълим соҳасини барқарор ва инновацион ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий ОТМ раҳбарлари учун кенг ва самарали мулоқот, тажриба алмашиш платформасини яратиш каби вазифаларни бажариб келади.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>