Саволга шогирднинг ўзи жавоб берсин!

Устозлигингизга яраша савол беринг, вассалом!

Жавобни шогирд берсин!
Жавобни ҳам ўзингиз ёзиб, ёнига 3-4 та ёлғон жавоб қўшиб, улар орасидан «тўғри жавобни топ» десангиз нима бўлади?
м1 м2 м3 м4
Биринчиси, шогирд фикрламай, китоб ўқимай қўяди. Фақат, ёлғонлар ичидан тўғри жавобни топиш ҳаракатига тушади. Кейин жиноий хатти-ҳаракатлар бошланади. Қайсидир устамон тўғри жавобни пуллаб кетади. Уни сотиб олган «репититор» шогирдга ўша савол-жавобни ёдлатади, холос. Ҳатто, бюджетга ўқишга киргизишга муваффақ бўлади. Қарабсизки, китоб ўқимаган, фикрлаш қобилиятини йўқотган, тестни кўр-кўрона ёдлаган ёшлар тўтидек тўғри жавобни кўрсата олади-ю, илм уммонига яқинлаша олмай умри ўтади… Муҳтарам Президентимиз очиқ, дангал айтганларидек, сўнгги 20 йил мобайнида ёш авлодни шу тариқа чаласаводликка маҳкум этдик…
Саволларнинг жавобини устозлар тайёрлар экан, минг шаффофлик учун курашмайлик, китоб ўқийдиган, илм оладиган одамни топа олмайсиз…
Тестнинг саволи-ю ёлғонлар ичра тўғри жавобини топиб ёдлаш — илм бермайди, билъакс, илмдан узоқлаштиради.
Дунёни ҳайратга солган аллома ота-бувамиз бунақа номаъқул ишни қилмаган экан, биз ҳам уни «жаҳон андозаси» деб хас-пўшламасдан тўғри қадам ташлайлик!
Мингта саволга мингта жавоб ва ёнига уч-тўрт мингта ёлғон жавоб ёзиб ўзимизни ҳам қийнамайлик, ёш авлодни ҳам маънан мажруҳ қилмайлик.
Ҳеч бўлмаганда, «Муносабат» кўрсатувида таниқли журналист Рўзибой Қўлдошев таклиф этганидек, ўқишга қабул масаласида альтернатива масаласини ўйлаб кўрайлик. Абитуриентларнинг бир қисми тест топширса, маълум ўринларга буюк ота-боболаримизнинг имтиҳондек ҳаққоний синов усулини жорий этайлик.
Мақсад — муносиб, илмга лаёқатли ёшларни танлаб олиш-ку!
 
Дониш домла

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>