Сайлов участкасида семинар ўтказилди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Бош биносида

жойлашган 243-сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юқори савияда ўтказишни таъминлаш юзасидан семинар ўтказилди.

Участка сайлов комиссияси раиси Давлатбой Жумабоев шу кунга қадар бу ерда амалга оширилган ишлар, сайловчилар учун барча шарт-шароитлар етарли даражада муҳайё этилаётгани ҳамда галдаги вазифалар ҳақида сўз юритди.

 

с2 с3 с4 с5 с6 с7 с8 с9 с10

с1

Айтиш жоизки, мазкур сайлов участкаси давлат рамзлари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, зарур адабиёт ва қўлланмалар, овоз бериш кабина ва қутилари, тиббиёт хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланган. Сайловчилар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг плакатлари, номзодлар дастури, йўриқнома, низом ва қонунлар жамланмаси билан танишишлари учун имкониятлар яратилган.

243-сайлов участкасида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тегишли тартибда режа ишлаб чиқилиб, комиссия аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланган. Комиссияси аъзолари режа асосида ўз фаолиятларини давом эттирмоқдалар.

Олмазор туманидаги Мирзо Ғолиб, Фаробий кўчалари, “Ёшлик” Талабалар шаҳарчаси ҳудудидаги айрим аҳоли турар жойларида истиқомат қилувчи сайловчилар ушбу сайлов участкасида ўз конституциявий ҳуқуқ ва бурчидан эмин-эркин фойдаланадилар.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>