СамДУнинг 600 йиллик юбилейи кенг нишонланиши таклиф этилмоқда

Бу тарихий ҳақиқат қарор торса, миллий ўзлигимиз, тарихий илдизларимиз

пойдевори қанчалик мустаҳкам эканлигини намойиш этишга муваффақ бўлур эдик, дейди Дониш домла ЎзАда ёритилган қуйидаги таҳлилий мақолани ўқишга даъват этиб.

Мана бу сатрларни ўқиган саринг беихтиёр юрагинг ҳапқириб кетади:

Истанбул университети ҳам ўз тарихини 1453 йилдан бошлайди (Улуғбек мадрасасидан 33 йил кейин), яъни университет тарихи усмонийларнинг 6-чи султони Меҳмет Фотиҳнинг Истанбулни фатҳ этиши билан бошланади. Дарвоқе, ушбу университетнинг биринчи ректори Улуғбекнинг шогирди Мавлоно Али Қушчи бўлган. Демак, Улуғбек икки йирик империянинг илк университетларига асос солинишига бош қўшган.

***

Марказий Осиёнинг илк дорилфунуни ёхуд Улуғбек мадрасаси Ўзбекистон ва Марказий Осиёда илм-фан равнақининг катализатори сифатида

Марказий Осиёнинг илк дорилфунуни ёхуд Улуғбек мадрасаси Ўзбекистон ва Марказий Осиёда илм-фан равнақининг катализатори сифатида

М у н о с а б а т
Маълумки, “Уйғониш даври” тушунчаси “эркин фанлар мустақил фанлар сифатида ҳамда уларнинг инсон хулқи, характерини шакллантириш ёки муқаддас китобларга тавсиф бериш, ваъзлар ҳамда диншунослик ҳақида маълумот беришга лаёқати учун ўрганилган ва мумтоз адабиётга яқиндан эътибор берган ҳолда таълим соҳасида ислоҳотлар амалга ошириш даврига” таъриф бериш учун қўлланилади.
Бу таъриф Европа Уйғониш даврида нималар содир бўлганини аниқ тасвирлайди. Уйғониш даври эврилишларига ҳисса қўшган улкан ўзгаришлардан бири ибодатхоналар қошида мактаблар ташкил этилиши эди. Бундай мактаблар собор жамоа мактабларининг пайдо бўлишига олиб келди. Кейинроқ собор жамоа мактаблари гуллаб-яшнади ва таълимга катта таъсир ўтказиб, биринчи университетлар шаклланишига замин яратди.
Умуман, университетлар пайдо бўлиши ўрта асрлар Ислом маданиятига бориб тақаладиган таълим муассасаси ҳисобланади. Университетлар таъсис қилинишидан юзлаб йиллар олдин турли мамлакатлардан келган талабаларга Ислом мактаблари ёки мадрасаларда исломий таълим берилган. Кейинроқ университет сифатида ташкил топган муассасалар пайдо бўлишига тўғридан-тўғри асос бўлган мактаблар мавжудлиги исломий тамаддун юксалган IX-XI асрлар ҳисобланади.
XII ва XIV асрларда Буюк ипак йўлидаги шаҳарларнинг ривожланиши ва урбанизация жараёни туфайли жаҳон тажрибасини бу шаҳарларга олиб кириш ва уларнинг маҳаллий ўзига хослик хусусиятларини шакллантириш кучайди. XIV асрдан олдин, мусулмон Марказий Осиёсининг интеллектуал ҳаёти кенг маънода диний таълим шуғулланган Ислом мадрасалари билан боғлиқ бўлган; нисбатан кам сонли мадрасаларгина қошида ҳақиқий интеллектуал инсонлар борлиги билан мақтана олар эди, холос.
Улуғбекнинг ислоҳотларида диний таълим билан бирга, дунёвий таълимга ҳам урғу берилгандан кейин у Марказий Осиёда таълим маркази яратди. Улуғбек даврида таълимга, айниқса, илмий тадқиқотларга катта эътибор берилгани туфайли зиёлиларнинг ижтимоий нуфузи ҳам ошиб борди. Бунинг устига Болонья, Оксфорд, Рим ва Парижда жамоа мактаблари каби ўсиб бораётган билим марказлари ҳам мавжуд бўлган.
Самарқандда Ислом Уйғониш даври
Ўрта асрларнинг учта афсонавий дорилфунуни (мадрасалари) Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори мадрасалари жойлашган шаҳарнинг қадимий марказидаги катта майдон. Мадрасалар турли даврларда қурилган. Дастлаб Улуғбек мадрасаси – Амир Темурнинг набираси, подшоҳ ва фалакиётчи олим Улуғбек томонидан 4 йил ичида, 1417-1420 йилларда қурилган. Ушбу Темурийлар ҳукмронлиги даврида қурилган Улуғбек мадрасасининг ўткир учли пештоқи бор кенг айвони ёки портали (кириш қисми) майдонга қаратиб қурилган. Бурчакларда баланд миноралар бор. Айвонга киришдаги арка геометрик шакллардаги нақшлар билан безатилган. Квадрат шаклидаги ҳовлида масжид ва маъруза хоналари, иккинчи қаватда эса толиблар яшаган ҳужралар жойлашган. Марказий чизиқлар бўйлаб узун айвонлар қурилган. Даставвал Улуғбек мадрасаси бурчакларида тўрт гумбазли дарсхоналардан иборат икки қаватли бино бўлган.
Улуғбек мадрасаси XV асрда қурилган Ислом Шарқининг энг яхши дорилфунунларидан бири бўлган. Улуғбек ҳукмдорлиги даврида ушбу мадраса илм-фан марказларидан бирига айланган. Зайниддин Восифий қолдирган маълумотларга кўра, ушбу мадрасанинг меъмори машҳур математик Қозизода Румийнинг шогирдларидан бири – Камолиддин Муҳандис бўлган.
Улуғбек мадрасаси XV асрда мусулмон Шарқининг энг яхши университетларидан бири бўлган. Ривоятларга кўра, бу даргоҳда форс адиби, олим ва файласуф Абдураҳмон Жомий таҳсил олган. Математика, геометрия, мантиқ, илм, кодлар, инсон ҳақида, жаҳон руҳи, диншунослик бўйича маъруза ва дарслар ўтилган ва уларни Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Али Қушчи каби ўз даврининг таниқли олимлари олиб борган. Улуғбекнинг ўзи ҳам мадрасада дарс берган ҳамда ҳукмдор ва олим сифатида содда, бироқ жуда билимли инсон Муҳаммад Ҳавофийни ректорлик лавозимига тайинлаган.
Мирзо Улуғбек – Марказий Осиёда биринчи мадраса-университет асосчиси
Озарбайжон пойтахт шаҳарлари Марв ва Табризда Элхонийлар таълим, илм-фан ва хайр-эҳсон муассасаларига асос солишган ва бу билан ушбу соҳалар ривожига ҳисса қўшган. Озарбайжон ва Элхонийлар ҳукмронлик қилган Эрон, Анадўли ва қўшни ҳудудларга турли даражада таъсир ўтказилган. Темурийлар ва Усмоний Турк ҳукмдорлари ҳам Элхонийлардан илҳомланишган. Иккала сулола ҳам улуғворликда бир-биридан қолишмайдиган ёдгорликлар ва турли муассасаларга асос солган.
Улуғбек (1394-1449) Самарқандда маданий ва илмий ривожланишга янги ҳаёт бағишланганидан руҳланиб иш юритган. Самарқанднинг кўзга кўринган олимларидан Ғиёсиддин ал-Коший Улуғбекка беқиёс хотира эгаси ва тил ўрганишга буюк истеъдоди бор шахс, математика ва астрономия соҳаларида тўлақонли олим сифатида таъриф берган.
Самарқанд бундан аввал ҳам узоқ муддат илмий-тадқиқот маркази бўлиб келган. Улуғбекнинг илм-фанга иштиёқи ҳамда дунёвий билимлар борасидаги фикрлари тараққиётнинг янги босқичида жуда яхши самара берди. Самарқанд мадрасалари анъанавий исломий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш мактаби эди. Икки муассаса – мадраса ва расадхона бир-биридан мустақил муассасалар бўлиб, уларда назарий ва амалий кузатишлар олиб борган олимлар фаолият юритар эди Бугунги кунда замонамизда глобал анъанага айланган университет – ишлаб чиқариш ҳамкорлигини Улуғбек XV асрда амалда қўллаганига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Улуғбек мадрасаси олд қисмида мадраса қурилишининг якунланиши санасини англатувчи икки хил ёзув бор: 1417-1420. Ҳафизи Абрў (1430) қурилиш 1420 йил январь ойида тугатилган, деб тасдиқлайди. Улуғбек мадраса ёнида хонақоҳ ҳам қурдирган.
Болалигида Улуғбек элхонийлар даврида қурилган Мароғадаги расадхонани бориб кўрган ва унга расадхонадаги баъзи ускуналар нима учун қўлланилишини ўргатган Ал-Кошийнинг таъсирида мадрасада барпо қилдирган ўз расадхонасида ўша ускуналарнинг баъзи хоссаларини қайта қўллаб кўришга қарор қилган.
Улуғбекнинг энди оёққа тураётган Усмоний Турк империясининг пойтахти Бурсада туғилиб таҳсил олган устози Қозизода Румий Самарқандда замонасининг илм-фандаги энг етакчи уч шахсдан бири эди. Қолган икки киши эса Ғиёсиддин Жамшид ва Али Қушчи эди. Бурса мадрасасида толиблик даврида, темурийлар мадрасаларининг таърифу тавсифини эшитган Қозизода Румий Бурсадан Самарқандга келган ва Усмонийлар империясининг бошланғич даврида энг таниқли олимлардан бири ҳисобланган.
Мадрасада ҳам, расадхонада ҳам диний ва дунёвий илмларда ёки икки соҳада ҳам уста бўлмиш ўқитувчилар ишлашган. Мадрасаларга вақф ерлари берилиши, расадхона ва мадраса битта мажмуанинг қисмлари бўлгани туфайли молиявий бақувват мадраса бошқа бир янги илмий муассаса, расадхонанинг барпо этилиши учун катализатор бўлиб хизмат қилди. Бундан аввал Марв ва Ғазанхон расадхоналаридагина ўқитиладиган фалакиёт илми энди Самарқанд мадрасасига ҳам ўтказилди.
Улуғбек мадрасаси XXI асрда амал қилаётган университетлар ўқитувчи ва талабаларининг бир жойдан бошқа жойга кўчиш имконияти, университетлар ўртасида ҳамкорлик, курсларнинг сифати, замонавий талабларга мос қилиб ўзгартирилган ўқув дастурлари, университет – ишлаб чиқариш ҳамкорлиги, яхши жойда жойлашганлик ва жамиятдаги эътиборли мавқе каби барча хоссаларга эга эканига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Истанбул университети ҳам ўз тарихини 1453 йилдан бошлайди (Улуғбек мадрасасидан 33 йил кейин), яьни университет тарихи усмонийларнинг 6-чи султони Меҳмет Фотиҳнинг Истанбулни фатҳ этиши билан бошланади. Дарвоқе, ушбу университетнинг биринчи ректори Улуғбекнинг шогирди Мавлоно Али Қушчи бўлган. Демак, Улуғбек икки йирик империянинг илк университетларига асос солинишига бош қўшган.
Биз Самарқанд давлат университети 1420 йилдан Улуғбек мадрасаси деб номланган олий таълим даргоҳи 1927 йилда замонавий университет даражасига кўтарилди, деган хулоса қилишимиз мумкин. Мадрасада бир қатор илм ва соҳаларда (масалан, тиббиёт, математика, фалакиёт, хариташунослик, жуғрофия, тарих, фалсафа, дин, адабиёт, филология ва ҳок.) таълим берилган. Бироқ мадрасалар замонавий дунё эҳтиёжига жавоб бера олмай қолганида, вақтинча фаолиятини тўхтатиб турган ҳолда қайта қуриш жараёни бошланди ва натижада Самарқанд давлат университетининг асосий қисми бўлмиш ва университет деб аталадиган янги олий ўқув юртига асос солинди. Тарихий фактларга асосланган ҳолда, Регистондаги Улуғбек мадрасасини СамДУ қарамоғига ўтказиб, Европанинг қадимий университетларида бўлгани каби ушбу масканнинг бир қисмини таълим жараёнига ажратиб, бир қисмини музейга айлантириб, 2020 йилда Марказий Осиёда дастлабки олий таълим маскани – Самарқанд давлат университетининг 600 йиллик юбилейини кенг нишонласак, адолат қарор топган бўлади.
Азамат Акбаров,
Пусан чет тиллар университети (Жанубий Корея) профессори,
“Буюк келажак” гуруӽи эксперти.
 http://uza.uz/oz/society/markaziy-osiyening-ilk-dorilfununi-yekhud-ulu-bek-madrasasi—29-03-2019

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>