Саховат ва мурувватдан яшнар кўнгиллар!

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга

қўйилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати Олмазор туманида ўзига хос воқеликка айланди. Мазкур умумхалқ ҳаракати доирасида туманимиз тадбиркорлари катта миқдорда ун, ёғ, шакар, гуруч, туз, макарон, чой, картошка ва бошқа зарур маҳсулотлар армуғон этишди. Бу маҳсулотларни махсус қутиларга жойлаб чиқиш ишларини депутатлар ҳашар йўли билан амалга оширдилар.

Маҳсулотлар туманимизнинг ҳамма маҳаллаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга етказилди.

1 2 3 4 5 6 7 8 9

Туманимизнинг “Университет”, “Орзу”, “Жийдали” маҳаллаларида бу гал Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб суҳбатлар ҳам ўтказилди. ЎзМУ Журналистика факультети кафедра мудири, филология фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбекнинг шу мавзудаги ижодий суҳбати барчага кўтаринки руҳ бахш этди.  “Байрам муносабати билан чин дилдан қутлаймиз!” деган самимий сўзлардан суҳбат иштирокчиларининг қалбида байрам кайфияти жўш ургани нурли чеҳраларида акс этиб турарди.

Саховат шу тариқа меҳр ришталарига пайваста бўлиб кетмоқда.

 

Раҳимқул МАҲАММАДИЕВ,

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати,

Шаҳноза РАҲМАТУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партияси Олмазор туман Кенгаши масъул ходими

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>