Сирдарё сеҳри

Баллада

3

Саксонинчи йиллар ортда,

Хотирага айланган.

Ўшал дамлар йигит-қизлар,

Парвозларга шайланган.

Талабалик – давримизни,

Қиёслаймиз олтинга.

Ўқув йили бошиданоқ,

Жўнардик “Оқ олтин”га!

Дорилфнун даргоҳида,

Билим олсак биз қанча.

Ўрганардик пахтазорда

Ҳаёт дарсин ҳам анча.

Сирдарёдек файзли замин –

Қаҳрамонлар бешиги.

Биз учун ҳам очилганди,

Бахт-иқболнинг эшиги.

Пахтазорда тобланардик,

Чарчоқ билмас онимиз.

Кечда гулхан атрофида,

Шеърдан кирар жонимиз.

Бул заминда қолгани рост,

Қанча шоир излари.

Сирожиддин Саййид ёзган,

Оташнафас сўзлари!

“Бир шоир ва уч миршаб”ни,

Тинглагандик далада.

Бошин силкиб деҳқонлар ҳам,

Деган: “Шоир бало-да!”

“Суратларга тушган қиз”га,

Ажиб ашъор битилган.

Шоир Мирзо Кенжабекдан,

Яна шеърлар кутилган.

“Ибодат” не? Ёзди охир,

Тасаввуфнинг нуридан.

Иймонлилар баҳра олди,

Ҳассос шоир дуридан.

Абдували Қутбиддинни,

Кашф этгандик ўшанда.

Тасаввурда “Раҳимахон

Кўрган гўё гўшанга…”

Аъзам Ўктам қиздирарди,

Даврага жон киргизиб.

“Халқум эмас, халқим” дея

Сўз гавҳарин юргизиб.

Ҳайдар Акбар шеъри ила,

Гўзаллик кашф этарди.

Ҳар сатрида бир манзара,

Қалбимизга етарди.

Волидахон Саидова,

Оналарни куйларди.

Сатрларин тинглаганлар,

Оқибатни ўйларди.

Сирдарёнинг сеҳри ила,

Қанча мавзу кашф этди.

Халқ оҳанги йўлларида,

Акром Эрдон шеър битди.

Ғаффор Расул наманганча,

Аскияни қотирар.

“Алдамчи”га алданмасдан,

Ўзин ўйга ботирар.

“Қизинг бўлса, эрга бер” деб,

Шоир Вафо Файзулло.

Тилаклари ижобат бўп,

Қизлар топди бахт, илло!

Салим Ашур сатрлари,

Дилга малҳам бўларди.

Ошиқ қалбин кашф этганда,

Ташна кўнгил тўларди.

Минҳожиддин Мирзо мудом,

Куйлар Ватан мадҳини.

Эли учун жони фидо,

Кўрдик унинг шаҳдини.

Маънавият, маърифат-чун,

Фидо айлар жонини.

Кашф этади миллат учун,

Миллий туйғу конини.

Муҳаммаджон Исмоилдан,

“Мукофот”ни ўргандик.

Оллоҳ берган неъматларин,

Англаб дилдан ўртандик.

Мўъжизага бой бўлганди,

Йигирманчи асримиз.

Ёш адиблар ижоди-ла,

Бойиб борди насримиз.

Собир Ўнар, Ҳаким Саттор,

Ёзди роман, қиссалар.

Дўстим Назар Эшонқул ҳам,

Қўшди тоғдек ҳиссалар.

Ҳидоятхон эртаклари,

Эзгуликка чорларди.

Келажаги порлоқ қизнинг

Бахт қуёши порларди.

Телеюлдуз бўлиб чақнар,

Умидахон, Рўзибой,

Бобур, Неъмат, Файзуллолар,

Кўрсатувда сўзи бой!

Яна қанча замондошим,

Фурсат етмас санашга.

Адабиёт мухлислари,

Ўзлари зўр танлашга.

Тўлқинланиб ёздим мен ҳам,

Сирдарёнинг ҳавосин.

Ортимиздан келаётган,

Ўғил-қизлар навосин.

Беш ташаббус бўй кўрсатар,

Қанот бўлиб ёшларга.

Улғайганда бахт-иқболдан,

Тож кийдириб бошларга.

Тунда боқсанг осмонига,

Юлдузлари порлайди.

Гулистондек ажиб бўстон,

Бизни мудом чорлайди.

“Оқ олтин”да қолган излар,

Олтинларга айланди.

Бул заминда тобланганлар,

Парвозларга шайланди.

Қанча асар битилганди,

Сирдарёнинг сеҳридан.

Неча авлод камол топди,

Бул заминнинг меҳридан.

Халқ шоири, ёзувчиси,

Арбоб бўлиб етишди.

Бахтли авлод Сирдарёдан,

Рози бўлиб кетишди!

4

Тўлқин ЭШБЕК

1979-2019 йиллар

УШБУ БАЛЛАДАГА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА БИЛДИРИЛАЁТГАН ФИКРНОМАЛАР

    • Хайдар Акбаров Куп яшанг Дониш домла.Шеьрий хотира зур чикибди.Ажойиб дамларни едга солдингиз.
    • Umida Abduazimova Баракалло! Ёшлигим ҳамроҳларини ёдимга солдингиз.Пахтада тобландик, топишдик, қон-қариндошга айландик.

      Тулкин ЭшбекТулкин Эшбек ответил

       · 8 ответов   58 мин.

    • Гулфера Валиева Энг завкли йилларни эслатувчи ажойиб.шеьр учун рахмат
    • Санобар Хужамуратова Ажойиб чиқибди! Талабалигим, Мирзачўлда ўтказган дамлар эсга тушди….. Зўр дамлар эди, барибир!
    • Dilobar Asliddin Qizi Ustoz, Ozodbek Nazarbekov galstukda paxta dalaga borganda rosa gap qilishgandi. Siz ham kastyum shimda paxta tergan ekansiz~ku! 
    • Шарофиддин Тулаганов Бахтли авлод Сирдарёдан,Рози бўлиб кетишди!Зўр ташбеҳлар.Қойил.
    • Дильбар Хайдарова
      Дильбар Хайдарова Соғ бўлинг,Тўлқинжон!
    • Хайдар Акбаров
      Хайдар Акбаров Дониш домла лекин шу номни окладингизда.Лекин касида хали бутмас.Бемалол утириб ,яна бир эсланг.Дарвешона Умар Хайем рубоийларини укийдиган Шокир ака,ургутлик Улмас, Ахрор Ахмедов…хуллас яна бир гайрат килинг энди.Салим рубобда Муножоотни чиройли чаларди.Носир уришкок эди.Обида хазилкаш,Нигора гузал,Гульнора асал ,Музаффар сувратчи ва хоказолар.Дустим яна бир Тулкинланинг.Кейин кимда уша давр расмлари булса ,сизга юборса карабсизки уша кажрамонлар ижодидан намуналар ва сизнинг тарихий касидангиз билан бир чунтакбоб китобча тайерда.Нима дедингиз?
      • Хайдар Акбаров
        Хайдар Акбаров Энди Дониш Домла кейинги пахта теримигаа узингиз бош булиб киссангизда номлари зикр этилган ва этилили лозим булган инсонларни Сирдарега ,уша «ок олтин»га бошлаб борасиз.Устоз Мухтор Худойкулов рахбар. Дустимиз Мухаммад Исмоил мезбон сифатида ташкилий ишлар билан шугулланса.Уша пахтазорда утганларни хотирлаб,куй суйиб уларнинг рухларини шодласак.Пахта терсак.Бошкалар кандай уйлашаркин.Кзингиз нима деб уйлайсиз?
      • Мухтар Худайкулов Ҳайдарбек, мени эслаганингиз учун раҳмат. Сирдарёдаги пахта теримлари пайти менинг ҳам ёдимдан чиқмайди, кечқурун гулханлар атрофида шеърий чиқишлар уюштирардик, шеър мухлисларини кечқурунлар бошқа факультетларга олиб борардик. Хуллас Сирдарё далаларида пахта терими ёш талантлар учун катта мактаб бўлган эди. Мен ўша йиғинларда қатнашганимдан, истеъдодли ёшларга қўлимдан келганича далда бераолганимдан хурсандман. Мана, уларнинг кўпчилиги ҳақиқий ижодкорлар бўлиб етишишди.
      • Хайдар Акбаров
        Хайдар Акбаров Мухтар Худайкулов Бундай ижодий мухитни хакикий ижодкоргина ярата олади домла.Каранг кандай согинч билан эслашяпти.Минг рахмат Сизга.Эсимда.Бизни бошка факультет талабалари хузурига шеьр укишга олиб боргансиз.Ушанда узбек шеьриятига чакмоедек кириб келган,гайриоддий шеьрлари билан адабиетшуносларни хам аклини шошириб куйган дустимиз Абдували Кутбиддин хам бирга эди. Ажойиб шеьрхонлик булди.Мен кизлар хакидаги шеьримни жушиб укидим.Олкишлар зур булди.Бошкалар хам укишди.Абдували шунака укидики кимдир уни маст деб уйладияна кимдир согмас деб уйлади шекилли кабул килишолмади,аникроги тушунишолмади.У хафа булди.Автобусда кайтаетганимизда «бу ерга Хайдарни узи келиб кетса хам булаверар экан»деб куйди хурсиниб.Мен хам хазиллашиб»тушунарли килиб езиш керакда жура»деб кулишдим.Дустимизни рухи шод булсин илохим.
      • Тулкин Эшбек
        Тулкин Эшбек Хайдар Акбаров Ажойиб иш буларди! Мард ва олижаноб дустимиз Мухаммад Исмоил бунака тадбирларни боплайди! Худо хохласа, келгуси пахта мавсумида бир харакат килиб курамиз.
      • Хайдар Акбаров
        Хайдар Акбаров Тулкин Эшбек Иложсиз нарсанинг узи йук.Режани тузаверасиз энди.
       
    • Hidoyat Olimova
      Hidoyat Olimova Қойил Тўлқинжон. Шеърни ўқиб тўлқинланмаслик мумкинмас. Ўша ғаройиб ёшлик йиллар ҳақида яна ёзадиганлар, Сиз бошлаган ташаббусга қўшиладиган бордир. Қанча ёзсак шунча оз, қанча ёзсак шунча соз бўларди.
    • Hidoyat Olimova
      Hidoyat Olimova Ҳамма юкни Тўлқин укамга ташламай ҳар ким бисотида борини чиқариб мушоирани давом эттириш керак. Оловни ўчирмай. Қани бир ҳаракат қилинг шоир ва шоиралар.
    • Мухтар Худайкулов Эсимда бор, ўша пайтда ёш ўқитувчи эдим, талабалар қаторида пахта теримига жалб этилардик, ростини айтганда бу менга унчалик ёқмас эди, чунки мажбурий меҳнат эди-да. Гарчи биз пахта термасак ҳам талабаларни «қанча тердинг, нега ундай-бундай» деб тергашимиз лозим эди. Аммо пахта терими йилларида ёш талантларни кўриб, улар билан ҳамсуҳбат бўлиб, фикрлашганларимни ҳамон эслайман. Бир куни биз узоқроқда теримда эдик, машина келиб талабаларнинг бир қисмини олиб кетди, қорлганлари машина кутиб қоронғуда қолдик. Менинг таклифим билан шеър ўқиш бошланиб кетди. Адашмасам Абдулла Шер билан Муҳаммадали Қўшмоқовлар ўшанда ўз талантларини намойиш қилишган. Кейин ҳар борганимда шеърият кечалари уюштирардик, бошқа факультетларга олиб борардик. Ҳатто баъзи «жиддий» ўқитувчилар «Бу ерни ёзувчилар союзи қилиб юбордингиз-ку?» — деб танбиҳ беришганлари эсимда. Усмон Азим, Муҳаммад Раҳмонлар яхши шеър ўқишарди, ишқилиб, пахта даври ёш ижодкорлар учун ижод парвози мактаби бўлган эди-да…
      • Хайдар Акбаров
        Хайдар Акбаров Мухтар Худайкулов Нима килса хам пахта бу наша еки тамаки эмаску.Ахир конимизга сингиб кетганку.Бошкаларни билмадимку лекин ижодкорлар учун шундай мухитлар яратиш -паэтазордами табиат куйнидами е турли шахарларимизга саехат тарзидами ишкилиб ижодий мухит яратиш фойдадан холи эмас.Чунки хозир купчилик бир бирини факат интернет оркали танийди.
      • Мухтар Худайкулов Ҳайдарбек, хуллас пахта терими даврида ўз ижодини намойиш қилган ёшлар бу пайтларни эслашса арзийди. Сиз
        ҳам анча пешқадам эдингиз.
      • Хайдар Акбаров
        Хайдар Акбаров Мухтар Худайкулов Рахмат устоз.Борингизга шукур.Факат яхши кунларда сог -омон дийдолашиш насиб этсин.
      • Umida Abduazimova Мухтар Худайкулов мен ҳам ҳар йили пахтага ошиқардим. Бюро аъзосиман, бормасам бўлмас экан, десам қайнотам сен ҳам пахтага кетяпсан, келин ҳам бора қолсин, деб турмуш ўртоғимдан руҳсат олиб берганди. Аммо беш кун ўтмай бегим келин хайит қилади деб, шахсан Сиздан руҳсат олиб уйга олиб келганди. Раҳмат, устоз!
      • Мухтар Худайкулов Умидахон, пахтадаги турмушга чиқмасингиздан олдинги воқеалар эсингиздами? Бир куни бўлғуси куёв бола сизни кўргани келганди, биз у киши ва сиз бемалол гаплашиб олинглар, деб ўқитувчилар хонасига таклиф қилиб, ўзимиз чиқиб кетгандик.. Хуллас, пахта терими мажбурий меҳнат, ортиқача ташвиш бўлса ҳам яхши дақиқаларга бой эди.
        Мухтар Худайкулов Нима бўлса ҳам пахтазорлардаги шеър завқини Тўлқинжон юракдан самимий, чиройли тараннум этибди, уни ўқиб ўша даврлардаги ёш талабалар ижодининг тўлқинини яна бир эсладим…
    • Тулкин Эшбек
      Тулкин Эшбек Пахта теришни мажбурий мехнат, деган гапга гашим келади. Миллий бойлигимиз булган пахта — миллий кадриятга хам айланган эди. Пахтага талабалар бориши йукка чикарилди. Шундан буен ажойиб ижодий мухит хам, истеьдодларнинг далаларда тобланиши хам йук булди, дейди куюнчак академикларимиздан бири. Шундай мушозадали гапдан илхомланиб уша балладани ездим. Купчиликка маькул булаетгани янада илхомлантирмокда.
    • Тулкин Эшбек
      Тулкин Эшбек Пахта териб курмаган одам узбек миллати фидойиси булолмайди, дейди уша дилкаш академик.
    • Ruziboy Quldoshev
      Ruziboy Quldoshev Тўлқин дўстим, талабаликнинг ажойиб дамларни ёдга солдингиз. Айниқса, ўзингиз ҳам жўшиб, тўлқинланиб шеърлар ўқир эдингиз. Курсдош қизларимиз Туркманистонлик курсдошимиз Фарҳод билан ҳамкорликда айрим шеърларингизни куйга солиб,гулхан атрофида қўшиқ қилиб ижро этишган.
      Муҳтарам домламиз Мухтор аканинг масалларини ўша пахта мавсумида,чўлнинг салқин оқшомларида мароқ билан тинглаганмиз.
      Пахта мавсумида бўлиб ўтган яна бир воқае ҳечҳам эсимдан чиқмайди.
      Иккинчи ёки учинчи курсда ўқир эдик назаримда. Бизга ажратилган ҳамшира қизнинг оёғи қайрилиб, қаттиқ оғриқ берди. Таажжубки, бизга тиббий хизмат кўрсатиши керак бўлган ҳамширанинг ўзига биринчи ёрдам кўрсатиш керак эди. Лекин афсуски, ҳеч ким бунинг уддасидан чиқа олмади. Бечора ҳамшира қиз эса додлаб йиғлар,ҳеч ким унга ёрдам берай демас,фақат томоша қилиб,ўзимизча унга ачинишдан бошқа нарсага ярамас эдик. Кутилмаганда Тўқин Эшбек қизга яқинлашди. Оғриётган оёғига қўлини теккизиши билан қиз додлаб, жойига чўзилиб қолди. Унинг додлашлари ҳам анча пасайди.Бир оз фурсат ўтгач ухлаб қолди. Кейин билсак курсдошимиз Тўлқин Эшбек синиқчилик касбидан яхши гина хабардор, мутахассис ҳам экан. Кўп ўтмай ҳамшира қизимиз тузалиб кетди.
      Ҳа, Сирдарёнинг узоқ чўллари бағрида қолиб кетган ширин хотиралар ҳали кўплаб ижодкорлар дўстларимизни ўзига жалб этса ажаб эмас.
    • Тулкин Эшбек
      Тулкин Эшбек Болалигимда тутдан йиқилиб, ўнг қўлим суяги чиқиб кетганди. Қишлоғимизда раҳматли Бувсара хола ўша қўлимни бир тортиб, суягини жойига солиб қўйган, сўнг уқалаб, мускулларини асл ҳолига келтирганди. Шу билан қўлим тузалиб кетган! Пахтадаги ҳамшира қизнинг ҳам худди меникига ўхшаб ўнг қўл суяги шундоқ шикастланган экан. Биз ётган барак бепаён пахтазорнинг ўртасида жойлашган, одамлар яшайдиган посёлка анча олисда эди. Оёқулов топилмасди… Движок ўчган, ҳаммаёқ зим-зиё… Ташқарида ёмғир аралаш қор учқунлар, кўчалар лой эди. Раҳматли домламиз Абдуқайим Абдураҳмонов «Ораларингда чиққан қўлни соладиган табиб борми?» дея нимқоронғуда нажот излаб қарарди. Шунда, таваккал, деб ишга киришдим. Ҳамшира қизнинг оғриққа чидай олмай типирчилаши даволашимга халал берарди. Шунда Рўзибой жўрам «медбратлик» қилиб уни бутун гавдаси билан маскам босиб турди. Мен қизнинг қўлидан бир тортиб суягини жойига солдим ва мускулларини асл ҳолига келтирдим. Бувсара холамдан ўрганганимдек унинг қўлини даволашга эришгандим. Агар иссиғида шундай қилмаганимда эрталабгача қотиб, бир умр майиб бўлиб қоларди… Кейинчалик завқ ила кўрганим — «Табиб» киносидаги каби ишимни қойиллата олганимдан бахтиёр эдим! Энди ўшанда юз берган таҳликали воқеани завқ билан эслаяпмиз. Эҳтимол, ўша ҳамшира бугунгача катта шифокор бўлиб етишгандир. Қайсики бемори тузалиб, «қўлингиз дард кўрмасин» дея дуо қилаётган бўлса, бу дуога менинг қўлларим ҳам «шерик»лигидан бахтиёрман…
    • Тулкин Эшбек
      Тулкин Эшбек Яна бир ажиб хотира: Михаил Шолоховнинг бир нечта китобдан иборат «Тинч Дон» романини ўша баракда вақт топиб, мазза қилиб ўқиганман.

You may also like...

1 Response

  1. Donish domlaning bu safargi yurushi,ya’ni qirq yil oldingi «Sirdaryo sehri» ga boʻlgan sayohati, hamma qatorida kaminaga ham manzur boʻldi.Benazir topilmalarni,topib yozganingiz uchun tashakkurlar! Sirdaryoning ochilmagan sir-sinoatlarini mohirona ochib berganingiz uchun,oʻzim uchun sizga,ramziy ma’noda, — «Toʻlqinshunos Olim» mukofotini berdim.Shu yurtda tugʻulganimdan faxrlanaman!

Добавить комментарий для Shermuhsin Otaboyev Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>