Сиёсий жараёнларда зиёлилар ҳамиша фаол

Мамлакатимизда муҳим воқеликка айланадиган сайловлар ва бошқа сиёсий жараёнларда зиёлилар ҳамиша фаолдир.

сай5

сай1 сай2 сай3 сай4

Мамлакатимизда муҳим воқеликка айланадиган сайловлар ва бошқа сиёсий жараёнларда зиёлилар ҳамиша фаолдир.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Минтақавий марказида 29 октябрь куни ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съездидаги “Демократик ислоҳотларни изчил давом эттириш, халқимиз учун тинч ва осойишта, муносиб ҳаёт даражасини яратиш – барқарор тараққиёт кафолатидир” сарлавҳали маърузаси юзасидан ўтказилган давра суҳбатида тингловчилар шундай хулосага келдилар.

– Маърузада олий ўқув юртлари фаолиятига оид муҳим фикрлар баён этилган,– деди сиёсий фанлар доктори, профессор Ибодулла Эргашев.– Бинобарин, “Биз кўплаб дастурларни қабул қилмоқдамиз, лекин уларни амалга оширадиган, ташаббускор ва ватанпарвар, юқори малакали кадрлар етарлими? Олий ўқув юртларида тайёрланаётган мутахассислар олдимизга қўйилган бундай улкан вазифаларни бажаришга қодирми? Уларга таълим бераётган ўқитувчи ва профессорларнинг билим ва малакаси давр талабига жавоб берадими? Минг афсуски, бу саволларга жавоб бериш осон эмас. Биз бу йўналишдаги ишларимизни танқидий баҳолаган ҳолда, 2017-2021 йилларда Олий ўқув юртлари тизимини янада ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқишимиз ва уни ҳаётга татбиқ этишимиз керак бўлади”, деган дастурий фикрлар замирида биз педагог ходимлар зиммасига ҳам улкан масъулиятлар юклатилаётганини теран англамоғимиз лозим.

Тингловчилар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>