Собиқ талабанг «қопқон»га тушса…

2002-2004 йилларда ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетида ўқитган

талабаларим орасида Саид-Абдулазиз Юсупов деган йигит эътиборимни тортган эди. «Яна ўн, йигирма, ўттиз йил деганда сизлар жамиятимизнинг ишонган тоғлари — етакчи кадрларига айланасизлар. Шундоқ улуғ мақсаду марраларни кўзлаб соҳа сирларини пухта ўқиб-ўрганинглар, етук кадр, комил инсон бўлиб камолга етинглар!» дея сабоқ бергандик. Йиллар ўтиб Саид-Абдулазизнинг журналистика майдонида ярқ этиб пайдо бўлганидан, масъул лавозимда фаолият кўрсатаётганидан қувонгандик. Қуйидаги нохуш хабарни ўқиб, дилимизнинг бир чети дарз кетди… Агар у чиндан ҳам жиноят ботқоғига ботган бўлса, бунинг учун ўқитувчилари ҳам айбдормиз, деб ўйлайман. Нима бўлганда ҳам ҳақиқат қарор топсин, адолат тантана қилсин илоҳим, дейди Дониш домла. Бу барча шогирдларимизга, ёш журналистларга катта сабоқ бўлсин.

1ф

Тергов қилинаётган Саид-Абдулазиз Юсуповнинг кутилмаган видеомурожаати пайдо бўлди

Видеомурожаат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига йўлланган бўлиб, унда Саид-Абдулазиз Юсупов турли вазиятларда ўзини қандай тутгани ва бу учун хавфларга дуч келаётганини айтади.

YouTube

Tas-IX

«Агар сиз «Оқ ва Қора» кўрсатувининг ушбу сонини интернет орқали кўраётган бўлсангиз, демакки, бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Афсуски, бу сабаблар — яхши сабаблар эмас. Бу кўрсатувимни Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга мурожаат сифатида ёзяпман», — дейди у.

2018 йили 25 сентябрда тасвирга олинган видео мурожаатни ижтимоий тармоққа юклаган укаси Муҳаммад Баҳоуддин Юсупов акаси ўша пайтда қандайдир туҳмат ва тазйиқлар исканжасида юрганини маълум қилди.

«Ўшанда жуда тошиб кетдилар. Кейин ҳар эҳтимолга қарши шу видеони ёзиб олдик. Мен акамнинг президентимиз Шавкат Мирзиёевга қилган бу мурожаати жуда кўп нарсаларга ойдинлик киритишига ва акамнинг тез кунларда оиламиз бағрига қайтишига ишонаман»,  —  деб ёзади кичик Юсупов.

Саид-Абдулазиз Юсупов ўз сўзларида ҳар гал президентнинг ислоҳотларини қўллаб-қувватлаши, аммо бу ҳаракатлари учун босимда қолаётганини айтган.

Бош прокуратура маълумотига кўра, ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб, фирибгарлик йўли билан фуқаролардан 65 минг, 28 минг ва 15 минг АҚШ доллари олганликда гумон қилинаётган Юсупов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишдан айбланмоқда.

«С.Юсупов 2018 йили ҳам айнан шундай жиноятни содир этгани, ўзини сохта ходим қилиб кўрсатгани суд мажлисида исботини топганди. У етказилган зарарни қоплаб, тегишли тартибда жазо олганди», —  дейилади прокуратура ахборотида.

Саид-Абдулазиз Юсупов
Фото: Facebook/Muxammad Bahouddin Yusupov

Юсупов ўз видеомурожаатида аввалги фирибгарлик бўйича жиноят иши сохталаштирилганини иддао қилган.

«Сизнинг (Ўзбекистон президенти назарда тутилмоқда — таҳр.) имижингизга нисбатан бўлаётган турли хил тажовузларнинг олдини олишга қаратилган, йўқ жойдан душман яратиш каби номардона, ақлсиз ишларни тўхтатишга ҳаракат қилишим ортидан яна эски таъқиблар бошланди.

2018 йил ферваль ойида ИИВ тизими орқали менга нисбатан туҳматга асосланган иш очилди», —  дейди у.

Юсуповнинг қайд этишича, жиноятни содир этганини тан олишга мажбур қилган омил —  фарзандининг мактабда йўқолиб қолгани эди.

«Бутун сиёсий важлар, дунёни бир томонга қўйинг, болангизнинг битта таббассуми учун дунёни беришга тайёр ота-она, ўзбек, жумладан мен ҳам боламнинг товонига тикан киришидан асраш учун ҳамма нарсадан кечишга тайёрман», — дейди Саид-Абдулазиз Юсупов видеомурожаатида.

Саид-Абдулазиз Юсупов ижтимоий тармоқлардаги кескин баёнот ва туркум кўрсатувлари билан машҳур бўлганди. Унинг муаллифлигида эълон қилинган «Оқ ва Қора» туркум кўрсатувида мамлакат раҳбари сиёсатини қўллаб-қувватлашга чорлов бўлиши билан бирга, ислоҳотларнинг самарали олиб борилишига халақит қилувчи камчиликлар эътироф этилган. Шунингдек, Юсупов бир қатор таҳлилий ва танқидий мақолалар билан ОАВда чиқишлар қилиб келади.

«Биз ғорда туғилган миллат эмасмиз». Ўзбекистонда раҳбарлар дунёқараши нега ўзгармаяпти?

Оқ ва қора: Бугун партиялар президентга етарлича дастак бўла олмаяпти

Оқ ва қора: Биз икки бошли болаларни тарбиялаяпмиз

Оқ ва қора: Коммунистик руҳиятдан халос бўлишимиз керак

 https://kun.uz/news/2019/05/13/tergov-qilinayotgan-said-abdulaziz-yusupovning-kutilmagan-videomurojaati-paydo-boldi
***

Саид-Абдулазиз Юсупов нега ҳибсга олинди?

Саид-Абдулазиз Юсупов нега ҳибсга олинди?

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсуповнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ янги тафсилотлар маълум қилинди.
Интернет нашрлари Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсуповнинг 10 май куни Жиноят кодексининг 168-моддасида кўзда тутилган фирибгарлик фактлари аниқланганлиги юзасидан ушлангани ҳақида хабарлар тарқатмоқда. 12 май куни эса Facebook ижтимоий Саид-Абдулазиз Юсуповнинг Ўзбекистон Президентига йўллаган видео мурожаати пайдо бўлди.
Daryo.uz ДХХдаги ишончли манбалари тақдим этган ушбу видеомурожаат юзасидаги баёнотни эълон қилди.
“1982 йилда туғилган Саид-Абдулазиз Юсуповнинг ҳибсга олиниши юзасидан бир нечта ОАВларда пайдо бўлган хабарлар муносабати билан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “А” банди билан жиноят иши қўзғатилганини яна бир бор маълум қиламиз. Тергов ҳаракатлари бошланганидан сўнг гумонланувчига адвокат тайинланган”, — дейилади баёнотда.
Аввалроқ, ДХХга бир гуруҳ фуқаролар (жабрланувчиларни ҳимоя қилиш зарурати туфайли уларнинг исми ошкор этилмайди) мурожаат қилиб, Саид-Абдулазиз Юсупов улардан фирибгарлик йўли билан, ўзини махсус хизматлар ходими сифатида таништириб, 65 минг, 28 минг ва 15 минг АҚШ долларини олганини маълум қилган.
2018 йилда Саид-Абдулазиз Юсупов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича шунга ўхшаш жиноятлар содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Хусусан, ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган “С. Ю” фирибгарлик йўли билан жабрланувчи – фуқаро Канязовнинг 240 миллион сўм маблағлари (30 минг доллар)ни ўзлаштиргани суд тартибида исботланган. Суд жараёни натижаларига кўра Юсупов зарарни қоплаши муносабати шартли равишда судланган.
Саид-Абдулазиз Юсупов ўз суҳбатдошлари, хусусан, журналистларни ўзининг ДХХ офицери эканлигига ишонтириш мақсадида “Макаров тўппончаси табел қуроли”ни (Юсуповнинг кабинетини тинтув қилиш пайтида ташқи кўринишидан Макаров тўппончасига ўхшаш Байкал газли тўппончаси процессуал тартибда мусодара қилинган) ёнида олиб юрган.
“Савол туғилади – жамоат ташкилотининг вакили, журналистга қурол нима учун керак? У кимни қўрқитмоқчи эди? Кимга қарши қўлламоқчи эди?”, дейилади баёнотда.
ЎзА
http://uza.uz/oz/society/said-abdulaziz-yusupov-nega-ibsga-olindi—13-05-2019

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>