Соғлом фикр – бахтли келажак кафолати

Соғ танда – соғлом ақл, деган ҳикматга доимо амал қиламиз.

Соғлом фикрли ёшлар эса келажакда албатта бахтли бўладилар. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган навбатдаги давра суҳбатида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва гиёҳвандлик касб салбий ҳодисаларнинг олдини олиш, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳақида сўз юритилди.

Давра суҳбатида Олмазор туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-мърифий ишлар бўйича ўринбосари Анвар Акромов, Олмазор туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг Ёшлар бўйича ўринбосари, подполковник Акмал Баҳромов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Олмазор туман кенгаши етакчиси Улуғбек Ҳусанов, ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбек, Хорижий филология факультети декани Ирода Жўраева ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қатор нутқларида, халқ билан мулоқотларида ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳамда бундан тўғри хулоса чиқаришимиз зарур эканлигини алоҳида таъкидладилар.

ёш

ёш3

ёш2

ёш1

Айтиш жоизки, ҳозирги вақтда “аср вабоси” ҳисобланмиш гиёҳвандлик балоси инсоният ҳаётига жиддий хавф солаётган, унинг азиз ва мукаррамлигига путур етказаётган машъум иллатлардан бўлиб турибди. Давлатимиз сиёсати ёшларнинг ҳар томонлама комил, соғлом, олижаноб фазилатлари, юксак тафаккури ва маънавияти, ижтимоий фаоллиги билан ажралиб турадиган намунали авлод сифатида камолга етишига қаратилган. Оммавий ахборот воситалари орқали гиёҳвандликнинг инсон соғлиғига зарари ва унинг аянчли оқибатлари ҳақида кенг тушунтирилмоқда. Донишмандларнинг ҳикматлари – ҳаёт йўлимизнинг ёрқин чироғидир. Зотан, ҳикматларда қайд этилишича, гиёҳвандлик инсон тафаккурини ўтмаслаштиради, тананинг турли касалликларга чидамлилигини йўқотади, хотирани сусайтиради, бош, юрак, сил, истисқо хасталикларини юзага келтиради, ибодатдан тўсади, шарму ҳаёни кетказади, инсоний муносабатлар ва мурувватга зарар етказади. Бундан ташқари, бу зарарли иллат инсонни ўта ялқов, лоқайд, оилага бепарво, ҳамиятсиз, жинсий заиф қилиб қўяди, кўзни хиралаштиради, тишларни тўкиб юборади. Шундай экан, маънавий юксак талаба-ёшлар бундай иллатдан йироқ бўлиш билан бир қаторда бошқа тенгдошларининг юриш-туришларига ҳам бепарво қарамасликлари зарур. Бўлғуси зиёлилар учун жамиятга зиё таратиш ҳам фарз, ҳам қарздир.

Давра суҳбатида талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>