Соҳибқироннинг мангу юлдузи

Буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги олдидан

Олмазор туманидаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази” унитар корхонасида “Соҳибқироннинг мангу юлдузи” мавзуига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди.

Тадбирда Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муаззам Алибоева, туман “Нуроний” жамғармаси раиси Мирзиёд Тошпўлатов, мазкур корхона масъул ходимаси Дилбар Алимова ва бошқалар улуғ аждодимиз меросини ўрганиш, “Темур тузуклари” ҳамда Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китобларни ўқиш замондошлар, айниқса, ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада жўш урдиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.

д1 д2

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, “Олтин қалам” мукофоти совриндори Тўлқин Эшбек юртимиз истиқлоли йилларида Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда Амир Темурнинг маҳобатли ҳайкаллари қад ростлагани, сўнгги ўн йилликлар мобайнида Соҳибқирон сиймоси акс этган салмоқли китоблар яратилгани ҳақида сўз юритди.

– Бу асарлар орасида Пиримқул Қодировнинг «Амир Темур сиймоси», Бўрибой Аҳмедовнинг «Амир Темур», Абдулла Ориповнинг «Соҳибқирон», Муҳаммад Алининг «Улуғ салтанат» асарлари алоҳида ўрин тутади,– деди маърузачи.– Мазкур китобларни қунт билан мутолаа қилганлар кўз ўнгида буюк ўтмишимиз жойлангандек таассурот қолдиради. Бу мавзуда кўп билим ва тасаввурга эга бўлган инсонларни айрим ижтимоий тармоқлардаги бузғунчи ғоялар асло чалғита олмайди. Бугунги ахборот мконида барчамиз миллатимиз, буюк аждодимизга нисбатан қилинаётган баъзи нохолис, чалғитувчи, киши онгини заҳарлайдиган гап-сўзларга бефарқ бўлмаслигимиз зарур. Буюк ўтмиш ва улуғ аждодларимиз жасорати – маънавий бойлигимиз, фахримиз ва ғуруримиздир. Ана шу туйғуни ёшлар қалбига жо этишда аввало уларни китоб ўқишга рағбатлантиришимиз, илҳомлантиришимиз лозим.

Адабий-бадиий кечада Муқумий номидаги мусиқали театр актёрлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Муқаддас Мадалиева ва Муҳаббат Сотволдиеваларнинг бадиий чиқишлари барчага хуш кайфият улашди.

Мафтуна Икромова,

Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази

Ахборот хизмати мухбири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>