Тадқиқотчи талаба журналистни илҳомлантирди!

Журфак талабаси Ҳилола Қаршибоеванинг Битирув малакавий иши устоз журналистларда катта қизиқиш уйғотганидан енгил тортдик, дейди Дониш домла.

а5

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ
УНИВЕРСИТЕТИ ЖУРНАЛИСТИКА ФАКУЛЬТЕТИ
талабаси ҚАРШИБОЕВА ҲИЛОЛА МУРТАЗАЕВНАнинг
АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИ ВА “ОММАВИЙ МАДАНИЯТ” ГА ҚАРШИ КУРАШДА ЖУРНАЛИСТ МАҲОРАТИ
(журналист Шарофиддин Тўлаганов ва бошқа журналистлар мақолалари мисолида) мавзусидаги
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ ҳимоя қилинди. Бу ишда каминанинг кўнглини кўтарадиган бир жиҳат бор. Битирув малакавий ишининг 2.3-§и “Шарофиддин Тўлаганов шарҳларида оммавий маданият ва ахборот хуружлари мавзусига ёндашув” деб номланади.
Талаба менга таъриф берар экан, сал мақтаб юборгандек бўлган: “Шу ўринда теран фикрли журналист, сиёсий шарҳловчи Шарофиддин Тўлаганов ижодида жамиятда содир бўлаётган воқеаларга нисбатан ҳозиржавоблик, уларни объектив баҳолаш ва
аудиторияга тўғри етказа билиш хусусиятлари кўзга ташланганини эътироф этиш жоиз” дея таъкидлайди.
“Шарофиддин Тўлаганов шарҳларида мавзуга оригинал ёндошув, ўзаро алоқадор фактлардан моҳирона ва ўз ўрнида фойдаланиш, шунингдек, асосли хулоса каби жиҳатларни кузатдик. Хусусан, “Жаҳондаги турли «куч марказлари»нинг геосиёсий қарама-қаршилиги ахборот маконига кўчди”, “Нега 4 апрелда Халқаро Интернет куни нишонланади?”, “Ахборот асрдаги инқилоблар”, “Экрандаги зўравонлик”, “Ахборот асрида инқилобларнинг ташкил этилиши”, “3 май – Жахон матбуот эркинлиги куни”, «Кўк кит» балоси” каби шарҳларида муаллифнинг оммавий маданият ҳодисаси, ахборот хуружларининг замонавий кўринишларига нисбатан шахсий позицияси яққол акс этган” ва бошқа фикрлари шубҳасиз мени янада ўз устимда ишлашга руҳлантирди.
Синглимизнинг ишларига, ижодига омад тилайман.

Шарофиддин Тўлаганов

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>