Талабага шода-шода “беш”лар қўй

АНТИҚА ФАРДЛАР

4

Интернетда баъзан ёлғон ёзишар,

Лақмаларга билдирмай чоҳ қазишар…

* * *

Гар бировнинг жиғига тегмоқ бўлсанг йўлига,

Бўлар-бўлмас гапга ҳам телефон қил қўлига.

* * *

Иссиқ жонга иссиқ меҳр ёқса гар,

Ўзгаларга сочиб юрмасин заҳар…

* * *

Текшир-текшир бўлармиш деб у тарқатди гап,

Шу йўл билан бир ходимдан қутулди-да заб.

* * *

Элликта эр кўрибди, деб қилманг маломат,

Паспортини “рўйхат”га қўйган аломат…

* * *

Агар бошлиқ сал чимирса қошини,

Билки, анча қотирибсан бошини…

* * *

Бир шогирдам кўзини кўп учирар,

Кейин билсам, мақоламдан кўчирар…

* * *

Қор ўрнига кўрсатади қировни,

Жанжал учун ишга солар бировни.

* * *

Кимдир талаб қилса пора,

Ахир унга бор-ку чора!

* * *

Ойим севар дадамни,

Дадам бошқа мадамни…

* * *

Кетдим, дейди, кинога,

Бўкиб келар винога…

* * *

Тарбияли қиз бўлса кўзингга тик боқмайди,

Тарбиясиз бўлса-чи, бундай гаплар ёқмайди.

* * *

Эрта эрга тегманг, қизлар!

Кеч ҳам қолиб кетмангизлар…

* * *

Мерос қолдирган – аъло!

Уни талашган – бало…

* * *

Тийилмасанг пичингдан, адодирсан ичингдан,

Эзгу йўлда фойдалан, қалам, ақл кучингдан!

* * *

“Ҳақиқат йўқ” деганларнинг йўқдир асли виждони,

Ҳақиқатнинг қуёшидан баҳра олган-ку жони!

* * *

Кўрган эдик Худони ҳам “йўқ” деган бандаларни,

Тутуриқсиз гап айтишнинг ўтиб кетган замони!..

* * *

Талабага шода-шода “беш”лар қўй,

Ёш ниҳоллар дарахт янглиғ чўзсин бўй!

Даста-даста олсин стипендия,

Яйраб юрсин!

Кемирмасин андуҳ, ўй…

* * *

Оққуш парвозига баҳо берса Бит,

Ранжима! Кир гапин қулоқдан итқит!

* * *

Тадқиқотинг ўқимай тош отса нокас,

Асли насли бўлган бузғунчи бир кас…

* * *

Қўлидан келмагач ижод ё илм,

Ғийбат қип, саситиб чекар у чилим.

* * *

Шогирдни билмасанг болангдан азиз,

Садқаи устоз кет, эй, нодон, эсиз…

 Дониш домла

You may also like...

11 Responses

  1. Ustoz she’rga gap yoq zoʻr chiqibdi.

  2. Men ham Donish domladan ilhomlanib oʻzim uchun falsafa yaratdim:
    Qahramonlik qon toʻkib,shuxrat topish emas.
    Qahramonlik,ong bilan yoʻl ochishdir!

  3. Ustoz shʻer uchun rahmat. Ajoyib mazza qilib oʻqidim. Muallifdan yana shunday sheʼrlar kutb qolamiz

  4. Bu fardlarni o’qiganimda hayotda shunday voqealariga duch kelgan paytda yozilganini his qildim. Shoir nimadandir ta’sirlanib yozsagina mana shunday xalqchil bo’ladi. Ijodingiz bundanda gullasin donish domla!

  5. Sitora Samadjonova:

    Juda ajoyib bitiklar.Ma’nolarga boy tarzda yozilgan.

  6. Шеърни санъат даражадига кўтариш ижодкорга боғлиқ. Шеърингизда ҳаёт ва ҳақиқат тасвирланган.
    Шеърингиз жуда зўр чиқибди.
    Биз шогирдлар сиздек жонкуяр устозлар таълимини олаётганимиздан мамнунмиз!
    Ижодингиз гуллаб яшнасин!

  7. Бу фардларда ҳаёт акс этган ҳаёт!

  8. Baratjonova Janona:

    Ustozimizning bu she’rlari ham doimgiday o’z uslublari va ijodiy yondashuvla asosida boshqalarda uchramaydigan yo’nalishda yozilgan. Ushbu she’r uchun ustozimizga katta rahmat!

  9. Assalomu alaykum! bu she’ringizni o’qib juda ham zavqlandim. She’ringiz hayot haqiqatlarini o’z ichiga olgan ajoyib bir durdona misli! Ijodingiz bardavom bo’lsin!

  10. Ustoz judayam ko’ngilga yaqin satirlar ekan judayam yoqdi ijodizga omad.

  11. She’ringiz yaxshi chiqibdi. Muallifdan yana shunday she’rlar kutb qolamiz.

Добавить комментарий для Botirali Muhamadaliyev Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>