Талабаларга Туркия университетларида таълим олиш имкониятини берувчи таълим ярмаркаси ўтказилади

18 май куни соат 10:00да Тошкентдаги «Radisson Blu Hotel» меҳмонхонасида

«KÜNİB» (Кавказ университетлар бирлиги) томонидан Туркиянинг пешқадам университетлари иштирокида Ўзбекистондаги олий ўқув юрти раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун таълим ярмаркаси ўтказилади. Бу ҳақда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Маълумот берилишича, ярмаркада Туркиянинг 30 университетидан раҳбар ва мутахассислар таълим соҳасида тўплаган тажрибаларини икки кун давомида ўзбек мутахассислари билан бўлишади.

Бундан ташқари, тадбирлар давомида Туркия ҳамда Ўзбекистондаги таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланиши ҳам режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 20 май куни соат 10:00да «Tashkent International Hotel» меҳмонхонасида «KÜNİB» томонидан «YÖS» (хорижий талабаларни танлаш) имтиҳони ҳам ўтказилади.

«KÜNİB YÖS» имтиҳонларидан ўтган талабалар эса Туркиядаги 71 университетдан бирида ўқиш имкониятига эга бўлади.

Маълумот учун, Кавказ университетлар бирлиги (KÜNİB) 14 давлатнинг 162 университети иштирокида ташкил этилган халқаро таълим ташкилоти ҳисобланади.

Қўшимча маълумот: www.kunibyos.com

***
ат
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, айни пайтда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Туркиянинг тўртта олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик Меморандуми имзолаган. Ушбу ҳужжатга кўра ЎзМУда қўшма факультетлар ҳам ташкил этилади.
Айни пайтда ЎзМУ Журналистика факультети ёш тадқиқотчиларидан Соҳиба Солиева, Отабек Тиллаев, Дилмурод Усмоновлар Турлия университетларида илмий изланишлар олиб боришмоқда.
Икки буюк қардош мамлакатлар ўртасида фан, таълим, адабиёт, санъат ва маданият соҳаларидаги алоқалар тобора такомиллашиб боришига ишонамиз.
Дилбар ТУРКАН

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>