Талабаларнинг ҳуқуқий билим ва маданияти юксалмоқда

Эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи ҳисобланмиш талаба-ёшлар янги қонунлар мазмун-моҳиятини пухта ўрганиб боришлари лозим.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида навбатдаги “Ахборот соатлари” машғулотлари мавзуи Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни (янги таҳрири) моҳиятини ўрганишга бағишланди.

би5

би2 би3 би4

би1

– Эътибор берган бўлсангиз янги қабул қилинаётган ҳар бир қонунда таълим, илм-фан масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда,– дейди ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров бўлғуси биологлар билан ошкора мулоқотда.– Айтайлик, 2016 йил 19 сентябрда кучга кирган мазкур қонуннинг 40-моддаси “Ҳайвонот дунёси объектларидан илмий ва назорат ишларини ўтказиш учун фойдаланиш” деб номланиб, унда ҳайвонот дунёси объектларидан ҳайвонот дунёсини ўрганиш ҳамда сақлаб қолиш мақсадида илмий ва назорат ишларини ўтказиш учун йил давомида, шу жумладан балиқ овлаш тақиқланган даврда фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда йўл қўйилиши белгилаб қўйилган. Демак, талабаларимиз, ёш тадқиқотчилар ҳар бир мавзунинг ҳуқуқий асоси сифатида қонунларни ҳам теран нигоҳ билан ўрганиб боришлари зарур.

“Ахборот соатлари” машғулотларида талабалар янги таҳрирда қабул қилинган қонун юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>