Талабанинг онаси билан суҳбат

https://www.facebook.com ФБ орқали бир онахон каминага

мурожаат қилди. Анча ёзишмалардан кейин эътибор билан ўқиб чиқсам, кўпчиликка дахлдор гурунг бўлибди. Шу муносабат билан уни сайтимизда ёритишни мақсадга мувофиқ деб билдик. Марҳамат, Сиз ҳам баҳраманд бўлинг.

м5

Нигора Латипова:

– Ассалому алайкум устоз. Яхшимисиз? Ишлар билан чарчамасдан юрибсизми?

Мен мана анчадан буён Сиз билан Фейсбук тармоғи орқали дўстман.

Талаба Нодирабону Садиеванинг аясиман.

Сиздан қизим номига миннатдорчилик битилган смс келгандан буён анча кишига мақтанаман. Онаман-да.

Шунга ҳам бир йилдан ошди чамамда.

Фейсбукда доимий равишда йўналишингизни қизиқиш билан кузатиб бораман.

Дониш домла:

– Раҳмат Нигора опа! Фарзандингиз – бизнинг ҳам кўзимиз қорачиғидек азиз! Жуда тарбияли қизни вояга етказгансиз. Фахрланганимдан ҳам устоз, ҳам ота, набиралар кўрган бува сифатида дилимдагини ёзгандим.

Нигора Латипова:

– Нодирабону Журналистика факультетини 3-курсини тугатди. Хабарингиз бўлса керак, 2017 йил декабрда «Энг намунали оила» кўрик-танловида Республика босқичида биринчи ўринни олгандик. Шундай кейин телевидениега чақиришлар, сьёмкалар кўпайиб қолди. Бирига борсак, бирига бора олмадик.

Июнь ойининг бошланишида “Оилавий” каналдан Шаҳлохон Эргашева қўнгироқ қилиб қолди. Биз Ўзбекистон тўғрисида фильм оляпмиз. Вилоятларга бўлиндик, 19 июндан бир ҳафта Бухорода командировкада бўламиз. Сизнинг оилангиздан бошлаймиз, “Ўзбекистон-24” канали билан бирга, деди. Август ойида фильм намойиши бўлади. Нодирабону албатта бўлиши керак деди.

Нодирабону билан гаплашганимизда, йўқ бора олмайман. Баҳоларимни бешга ёпишга ҳаракат қиляпман, деди. Шунда улар сьёмкани бизнинг уйда 24 июнда олишадиган бўлишди.

Нодира 23 кечқурун келди.

Дониш домла:

– Сизларга оилавий бахт ва омад тилаб қоламан.

Нигора Латипова:

– Аммо тушкун кайфиятда эди. Ҳали келишидан олдин куратори баҳони эълон қилмаятганини айтганди. Мен у кишига телефон қилсам олмадилар. Смс ёздим. Нодира барча айтилган мақолани, дафтарларини ўзи ёзган бўлишига қарамасдан 4 баҳо қўйибдилар. 29-30 июнларда манимча чақирди телеграммдаги гуруҳ орқали ўқитувчи ҳаммани. Нодирани биз юбормадик, чунки йул кира кетади деб. Энди ноҳақлик бўлибди.

Сиз уйламанг бу менга нега ёзади деб. Биламан, Сизнинг бунга алоқангиз йўқ. Аммо кимгадир айтишим керак-ку. Мен ўзим ҳам ўқитувчи. Ведомостни юборди курсдошлари. Нодиранинг айтишича, ўзи мақола ёзмаган талабаларга беш қўйишибди. Қандоқлигини билгандирсиз. Қандай бу ноҳақликларга чидаш мумкин? Мен болаларимни ҳалол луқма билан катта қилдим.

Мен ҳам йиллар давомида Навоий ДПИ, Навоий кончилик институти, НаманганДУда ишлаб келганман. Бир неча талабага дарс берганман. Бу куратор… (Шу ерда онахондан узр сўраган ҳолда ҳамкасбимизнинг исм-фамилиясини сир тутдик. – Дониш домла).

Хўжайиним ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ишлаб нафақага чиққанлар. Куёвим Тошкентда шу соҳада ишлайди. Таниш-билиш кўп, аммо Нодирага фақатгина ўз кучингга ишон деб дадаси ҳам, мен ҳам айтамиз.

Бу гапларни сизга ёзишимдан Нодиранинг хабари йўқ. Устоз, Сиз нима фикрдасиз? Наҳотки битта-яримта шунақа устозлар учун барчамиз қоралансак. Мен ректорга тўғридан-тўғри ёзмоқчи эдим, аммо нималарнидир андиша қилдим. Нодира ҳали яна бир йил ўқийди.

Дониш домла:

– Ҳеч бўлмаса, кетишидан олдин менга айтмабди-да… Истеъдодли талабалар ҳамиша эътиборимизда.

Нигора Латипова:

– Нодира Навоий стипендиясига манимча ҳаракат қилганди. Нодира ўзига ишонган. Чунки мақолани ёзиб, газетага чиқариб копиясини ўқитувчига берган экан. Дафтарларни эса Нодиранинг ўзи текширган экан. Энди Нодира ўшанда чарчагандим, дейди. Биз ёшларни қаерга етаклаяпмиз? Ўқитувчи тушунса бўлади-ку. Ҳаракат қиладиган талаба бўлса…

Дониш домла:

– Қизингиз Тошкентга келганида менга учрашиб, шу гапларни эслатсин. Қўлимдан келган ҳамма ёрдамни бераман.

Нигора Латипова:

– Мен насиб бўлса, худо хоҳласа сентябрь ойигача бораман. Юрагимдагиларни тўкиб-сочиб келаман. Уларга иқтидорли талаба керак эмасдир, аммо менга юраги соғлом, бутун фарзандим керак.

Устоз, сизга каттакон раҳмат. Мен Сизнинг чеҳрангизда, дунёқарашингизда ўзимнинг падарибузрукворимни кўраман. Жойлари жаннатда бўлсин. Сизга бошим ерга теккунча таъзимдаман. Ҳеч қачон бошингиз ёмон кунларни кўрмасин.

Бухорои Шарифга оилангиз билан таклиф қиламан. Сиздек софдил, ҳалол инсон учун доимо бизнинг оиламиз эшиги очиқ. Сизни ҳурмат қилувчи синглингиз Нигора Латипова.

Дониш домла:

– Ҳамма Оналар Сиздек оқила, жонкуяр бўлсалар қанийди! Қизингиз менга астойдил шогирд тушса, уни ҳам олима, ҳам адиба қилиб камолга етказишга сўз беришим мумкин. Шу кунгача қанча шогирдларимни шундоқ камолга етказишга муваффақ бўлдим. Улар – умримнинг мазмунига айланган.

ХУЛОСА ЎРНИДА:

Журналистика факультетида ота-оналар билан мулоқотни ҳар томонлама йўлга қўйишимиз зарурлигини яна бир бора ҳис этдим. Модомики, бир онаизор фарзандининг камоли учун шунчалик жон куйдираётган экан, биз ўқитувчи-мураббийлари улардан-да кўпроқ фидойи бўлмоғимиз лозим.

Фарзандингиз келажаги учун Сиз-у биз бирдек масъулмиз азиз ота-оналар!

You may also like...

4 Responses

  1. Нигора:

    Устознинг юкорида. Гапларни кушиламан. Мактабда доимий равишда синф рахбарлар ота оналар Билан куришиб, хамфикр булиб туришади. Фарзанд ота — она учун каригунча фарзанд. Шундай экан нега ота- оналар Билан Олий таьлим укитувчилари хамфикр булмаслиги керак. Тошкентга боришнинг доимо хам иложи булмайди, аммо Биз 21 асрда яшаяпмиз. Президентимиз ешларга шунча имконият яратиб, уларга ишониб, уз фарзандидек курса- ю , Олий таьлимдагилар нега фарзандларимизни синдиришмокчи булишади? Нега куешга интилган нихолни уз булутлари Билан епишади? Балким уша укитувчининг беш бахоси жамиятга янада узига ишонган, кучли ешларнинг купайишига туртки буларди. Хурматли устозлар, сизлардан узр сураган холда оегингиз Ердан узилмаслигини тилаб киламан. Фарзандларимизни сизларга ишониб топширибмизми, бизга уларни соглом фикр юритадиган, Ватанини севадиган, керакли инсон килиб кайтаринг. Биз дуне оналари акс холда сиздан у дуне бу дуне Рози эиасмиз.

  2. Хурматли устоз, хакикатдан хам барчага дарс буладиган мавзу булибди. Биз оналар фарзандларимиз сиздек устозларнинг кулида тахсил олишидан хурсанд юрган бир вактда , иктидорли талабани синдиришга харакат килинса, бу кандай булади? Сизнинг фикрингизга кушиламан. Масалан мактабларда ота-оналар билан синф рахбар доимо мулокотда булиб юради. Нега энди олий таълим устозлари ота- она билан мулокот килмаслиги керак? Талабалар узок- узоклардан бориб Тошкентга укишади. Тугри , доимо хам ота-она бориб хабар ола олмайди, аммо биз 21 асрда яшаяпмизу. Интернет, телефон, факс ва х.к.лар мавжуд. Талабани мен бир еш нихолга ухшатаман. Бу нихолнинг униб. усиб каттакон дарахт булишига эса биз ва сиз жавобгар. Агар шу нихолни куеш нуридан тусиб , булут билан епиб турса, унга сув бермаса , парвариш килмаса нихол дарахтга айланмайди. У кераксиз утин булиб колади. Президентимиз ешларимизга шунча имкониятлар яратиб берсалару, ешларни кукларга кутариб , уларга ишонч билдирсалару, баъзи бир оеги ердан узилган , ха оеги ердан узилган устозлар уз манфаатини уйласа. Талабани синдириш керак эмас. Ешлар бизнинг келажагимиз . Балким уша куйилган «4» бахо «5» бахо булганда талабада анча янгиликлар , узгаришлар булармиди. Талаба харакат килган. Навоий стипендияси совриндори булиш учун. Аммо энди ана шу «устозжон»нинг «4» бахолари унинг барча орзу умидларини шамол каби учириб кетди. Талаба йил давомида нималардандир кечиб , укишга харакат килган. Хурматли устозлар! Биз дуне оналари фарзандимиз учун ухламасдан дуода буламиз. Оёги ердан узилганларни хеч качон кечирмаймиз! Ёшлар кунглингиз уксимасин , сизларни куллаб кувватловчи Президентингиз бор. Президентингиз ишончини оклаш учун укишни давом эттириб, янги ютукларга эришинг. Бахо хаетда хеч кандай роль уйнамайди. Барча Узбекистон ёшларига омадлар тилаб коламан. Сизларни севиб колувчи дунё оналари номидан Нигора.

  3. Азиз онахон! Қизингиз астойдил ҳаракат қилаверса, ижод майдонида изланаверса, эл назарига тушади, олқишини олади! Аслида энг катта мукофот шу! Ҳали орзулар олами олдинда! Биз фарзандингизга қанот бўлаверамиз. Дуо қиламиз. Зеро, Устоз дуоси — садодат калидир, деган ҳикмат бор.

    • Сиздек канотлари бор экан талабаларингиз доимо парвозда булсин. Ишларингизга омадлар тилаб коламан. Рахмат

Добавить комментарий для Тўлқин Эшбек Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>