Танзила Норбоева – ЎзМУ фахри!

Қайсики зиёли қаҳрамон, давлат ва жамоат арбоби, таниқли олим ёки

ёзувчи-шоир даражасига етса, албатта, унинг қайси ўқув даргоҳида камолга етгани билан қизиқамиз. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) Ўзбек филологияси факультетида таҳсил олгани билан фахрланамиз.

ЎзМУ жамоаси 2020 йил 17 январь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳри ва туманлари Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлисида Танзила Норбоева яна Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайлангани муносабати билан самимий муборакбод этади.

ТАБРИКЛАЙМИЗ, ​Ўзбекистонда йил одами – Танзила Норбоева! ​

Ўзбекистонда йил одами – Танзила Норбоева! ​

Пойтахтимизнинг “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан “Йил танлови — 2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.​
“Энг фаол давлат арбоби” — Ўзбекистонда йил одами сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева эътироф этилди.​
Норбоева Танзила Камоловна – 1956 йил Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)да филолог мутахассислиги бўйича таълим олган.
Меҳнат фаолиятини 1974 йил Шаҳрихон туманидаги ўрта таълим мактабида ўқитувчилик билан бошлаган.
1975-1995 йиллар давомида таълим муассасалари, ташкилотларда турли лавозимларда ва Халқ демократик партиясида фаолият олиб борган.
1995-2010 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият олиб борган.
2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси, 2016-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлади.
2019 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенат Раиси лавозимига тайинланди.
http://uza.uz/oz/society/tabriklaymiz-zbekistonda-yil-odami-tanzila-norboeva—17-01-2020

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>