Тасвирларда табиат тараннуми

Сурат ва расмлар асрлар оша инсониятнинг нафис маънавий мероси бўлиб келган.

Рассом ё замонавий фототасвирчи қайси ўлкада яшаб ижод этишидан қатъий назар унинг ижоди – чегарабилмас маънавий хазина ҳисобланади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Сока Гаккай Интернэшнл” халқаро ассоциацияси президенти Дайсаку Икеданинг “Табиат билан мулоқот” деб номланган фотокўргазмаси очилди.

р1 р2 р3 р4

ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, академик Турсунали Қўзиев, Тошкент фотосуратлар уйи директори Жарилкаган Изентаев, Ўзбекистон Бадиий академияси “Олтин медали” мукофоти совриндори, Бадиий ижодкорлар уюшмаси “Фоторассомлар шўъбаси” раиси Рустам Шарипов ва бошқалар юксак маҳорат билан ишланган сурат ва расмлар ёш авлод маънавий камол топишида ғоят муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидладилар.

– Бадиий асар, сермазмун китоблар қатори юксак маҳорат билан ишланган суратлар талабалар маънавий оламини қанчалик бойитишини кўп кузатганмиз,– деди ЎзМУ ректори.– Шу муносабат билан университетимизда мана шундай фотокўргазмаларни ўтказиб туриш режалаштирилган. Келгусида иқтидорли талабаларимиз ҳам ўз фотокўргазмаларини мухлисларига тақдим этадилар, деган умиддамиз.

ЎзМУ фойесида ташкил этилган фотокўргазма талаба-ёшларда катта таассурот қолдирди.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>