Таълим ва тарбия: ё ҳаёт, ё мамот…

Туркияда таълим соҳасида 15 мингдан ортиқ ходим ишдан бўшатилди

Жаҳон 19 Июль 2016 4470

Фото: Reuters

Туркия Таълим вазирлиги соҳадаги 15,2 минг ходимнинг мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уринишдан кейин бошланган ялпи тозалаш ҳаракатлари доирасида ишдан бўшатилган.

Бундан ташқари, Туркия олий таълим бошқармаси мамлакатдаги университетлардан 1577 деканни лавозимидан четлаштиришни талаб қилган.

Таълим соҳаси вакилларининг ишдан бўшатилишига уларнинг 15 июль кунги воқеалар ташкилотчилигида айбланган Фатҳуллоҳ Гюлен билан алоқадорлиги гумон қилингани бўлмоқда.

Бундан олдинроқ, Туркия бош вазири Биноли Йилдирим «Туркияни Гюлен тарафдорларидан тозалаш»га чақирганди.

Бугун Туркия ҳукумати АҚШга Гюленни топшириш бўйича расмий сўров юборди. Гюленнинг ўзи давлат тўнтаришига уринишга алоқадорлигини рад этиб келмоқда.

Туркия суди бугунгача тозалаш ишлари доирасида 85 нафар генерал ва адмиралларни ҳибсга олдирди.

Бугунгача давлат тўнтаришга уринишга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинганлар сони 9500 нафардан ошган.

Улар орасида президентнинг 2 маслаҳатчиси, Туркия дин ишлар бошқармасининг 492 нафар ходими, 100 нафар полициячи, 6038 нафар ҳарбий хизматчи, 755 нафар судья ва прокурорлар, бош вазир канцеляриясининг 250дан ортиқ ходими, 180 нафар разведкачи ҳамда 650 нафар оддий фуқаро бор.

***

Туркияда оила ишлари бўйича вазирликнинг деярли 400 ходими ўз лавозимидан четлатилди

Жаҳон 19 Июль 2016 2465

Google image

Туркия ҳукумати оила ишлари ва ижтимоий сиёсат бўйича вазирликнинг 393 ходимини ўз лавозимидан четлатди. Бу ҳақда Sabah газетаси маълум қилди.

Туркияда 16 июлга ўтар кечаси исёнчилар гуруҳи томонидан давлат тўнтарувига уриниш амалга оширилган. Асосий қарама-қаршилик Анқара ва Истанбулда юз берган. Мамлакат раҳбарияти фитна бостирилганини маълум қилган. Охирги маълумотларга кўра, тўнтарувга уриниш оқибатида 190 фуқаро ҳалок бўлган, 100 кўпроқ исёнчи ўлдирилган, 1,5 минг киши жароҳат олган.

***

Туркияда Гюленга алоқаси бўлган 20 дан ортиқ ОАВ ёпилди

Жаҳон 19 Июль 2016 2971

Фото:hurriyet.com

Туркия ҳукумати Фатҳуллоҳ Гюлен билан алоқаси бўлган йигирмадан зиёд ОАВларнинг лицензиясини тўхтатди. Бу ҳақда маҳалий «Ҳуррият» газетаси хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, ёпилган ОАВлар ичида мамлакатда етакчи ҳисобланган Samanyolu Haber Radyo Anadolu, Hira TV ва Kanal Türk каналлари ҳам бор.

Аввалроқ Гюленга алоқаси бўлган банкнинг ҳам фаолияти тўхтатилган эди. Туркия ҳукумати мамлакатда амалга оширилган тўнтаришнинг ташкилотчиси деб айнан Гюленни кўрсатмоқда. У эса айни вақтда АҚШда истиқомат қилади.

***

 Обама ва Эрдўған Гюленни муҳокама қилишди

Жаҳон 06:43 813

АҚШ президенти Барак Обама Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга Туркиядаги ҳарбий тўнтарувга уринишдан кейин АҚШнинг ёрдамини таклиф қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда матбуот-анжуманда Оқ уй расмий вакили Жош Эрнест маълум қилди.

Оқ уй вакилининг айтишича, Обама ва Эрдўған ҳозирда АҚШда яшайдиган ва Туркия экстрадиция қилинишини сўраётган муҳолиф ислом имоми Фатҳулла Гюленнинг мақомини муҳокама қилишди.

«Президент Обама давлат тўнтарувига уринишни тергов қилишда ҳар томонлама ёрдам беришни таклиф қилди», деб айтди Эрнест.

Эрнест Оқ уй Туркия ҳукуматини тўнтарув иштирокчиларига нисбатан жазо чораларини танлашда босиқлик билан ёндашишга чақирганини маълум қилди.

Эрнест Туркия ҳукумати электрон кўринишда Гюлен иши бўйича ҳужжатларни топширганини ва ҳозирда бу ҳужжатлар америкалик амалдорлар томонидан ўрганилаётганини қўшимча қилди.

***

Туркиядаги ишдан бўшатишлар сабаб Cihan ахборот агентлиги ходимсиз қолди

Жаҳон 19 Июль 2016 1826

Фото: sputniknews.com

Туркиядаги Cihan ахборот агентлигининг 60 нафар ходими давлат тўнатиришида алоқадорликда гумонланиб, ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Cumhuriyet газетаси ёзмоқда.

Ишдан бўшатиш ҳақидаги қарор ҳукмрон партияси васийлари томонидан қабул қилинган. Мухбирлар, муҳаррирлар ва техник ходимлар ишдан бўшатилган. Шу маънода, агентликда васийлик қарорига қадар ишлаганлардан ҳеч ким қолмаган, деб ёзмоқда газета.

Аввалроқ Туркияда Kanaltürk ва Bugün TV каби шахсий телеканаллар, Bugün Gazetesi ва Millet Gazetesi каби шахсий газеталар ҳамда Kanaltürk Radyo радиостанциялари беркитилгани ҳақида хабар берилган эди.

***

Туркияда бош вазир канцеляриясида 250 нафар ходим ишдан бўшатилди

Жаҳон 19 Июль 2016 2605

Фото: Anadolu

Туркияда ҳарбий тўнтаришга уринишга бўлган ҳаракатдан кейинги тозалаш ишлари доирасида мамлакат бош вазири Биноли Йилдиримнинг канцеляриясида 257 нафар ходим ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги канцеляриядаги манбасига асосланиб хабар тарқатган.

Anadolu агентлиги хабарига кўра, дин ишлари бўйича президиумда яна 492 киши лавозимидан четлатилган.

Бундан олдинроқ Туркия суди 85 нафар генерал ва адмирални ҳарбий тўнтарув ҳаракатида айблаб ҳибсга олгани ҳақида хабар берилганди.

***

Эрдўған исён бошланганида халққа смартфон орқали мурожаат қилганига изоҳ берди

Жаҳон 19 Июль 2016 14490

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған давлат тўнтаришига уриниш бошланган вақтда смартфонлар учун мобил дастур Facetime орқали халққа мурожаат қилганига изоҳ берди.

«Мен тележурналистларни ва бошқа ОАВ вакилларини чақиришни ҳамда туркияликларга экран орқали мурожаат қилишни истагандим. Лекин одамлар уйда миллий телекомпанияларни кузатиш имконига эга эмасди. Шунда биз «Б режаси»дан фойдаланишга қарор қилдик. Смартфонлар ва бир қатор хусусий телеканаллардан фойдаландик», деган президент CNN учун берган интервьюсида.

У шунингдек исён вақтида оиласи билан Мармарисда бўлгани, агар меҳмонхонада яна 10—15 дақиқага ушланиб қолганида, ҳарбий тўнтариш вақтида уни ўлдирган бўлишларини айтган.

«Ўн бешинчи санада мен Мармарисда эдим, бизда беш кунлик таътил эди. Тахминан кечки ўнда менга янгиликни айтишди, нима бўлаётганидан хабардор қилишди», деди у.

Эрдўған Мармарис курорт шаҳридаги меҳмонхонани тарк этгач, ярим соатдан кейин у ерга давлат тўнтариши тарафдорлари бўлган ҳарбийлар етиб келган эди.

15 июль оқшомида Туркияда тўнтаришга уриниш юз берди. Ҳарбийлар мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлига олганини эълон қилишди.

Ражаб Тойиб Эрдўған FaceTime орқали алоқага чиқиб, ҳали ҳам қуролли кучларнинг бош қўмондони эканини маълум қилди ва одамларни майдонларга чиқишга чақирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, тўқнашувлар вақтида 208 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 100 нафар исёнчи ўлдирилди, 1,5 мингга яқин киши эса жароҳатланди.

***

Туркиянинг Мармарис дам олиш ҳудудида 14 аскар ҳибсга олинди

Жаҳон 19 Июль 2016 3734

Google image

Туркиядаги ҳарбий давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, Мармарисда давлат раҳбарига суиқасд қилишда уринганлиги учун 14 нафар ҳарбий хизматчи қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Бу ҳақда, Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Калин маълум қилган.

У, шунингдек, қуролли кучлар таркибидаги ҳарбий техникалар, хусусан танклар ва вертолётлардан биронтаси ҳам йўқ қилинмаганини таъкидлаган.

Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон CNN телеканалига берган интервьюсида, агар у Мармарис шаҳридаги меҳмонхонада 10-15 дақиқа қолганида, исёнчиларнинг қўлидан ҳалок бўлишига ишонч билдирган эди.

«Мармарисда менга қарши амалиёт ўтказилди. Менинг икки тансоқчимни ўлдиришди. 10–15 дақиқага ушланганимда, мени ҳам ёки ўлдиришарди ёхуд гаровга олишарди», — деган эди Эрдўғон.

***

ОАВ: Туркияда 49 мингдан кўпроқ давлат хизматчилари фитначилар билан алоқадорликда айбланиб ишдан бўшатилди

Жаҳон 07:00 211

Туркия ҳукумати давлат тўнтаруви ташкилотчилари билан алоқадорликда айблов билан давлат муассасаларининг 49 мингдан кўпроқ ходимини ишдан бўшатди. Бу ҳақда 19 июлда турли манбалардан олинган маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда Hürriyet газетаси хабар берди.

«Вазирликлар ва давлат муассасаларидаги минглаб ходимлар ўз лавозимларидан бўшатилди. Ҳаммаси бўлиб 49321 киши бўшатилди», деб хабар берди нашр.

Hürriyet маълумотларига кўра, ҳукумат аппарати, ички ишлар вазирлиги, Таълим бўйича олий кенгаш, таълим вазирлиги, Миллий разведка ташкилоти, Дин ишлари бўйича бош бошқарма, оила ишлари ва ижтимоий сиёсат вазирлиги, молия вазирлиги ва Энергетик бозорларни назорат қилиш департаменти каби тузилмалардан 28 минг 321 ходим бўшатилган. Яна 21 минг ходим таълим вазирлигига бўйсунувчи хусусий таълим муассасаларидан бўшатилган.

Шунингдек, Туркия таълим вазирлиги хусусий таълим муассасаларининг 21 минг ўқитувчисидан лицензияни қайтариб олган.

Аввалроқ NTV телеканали Туркиянинг Таълим бўйича олий кенгаши давлат ва хусусий олий таълим муассасаларининг 1577 декани ва профессорини истеъфога чиқаришга чақирганди.

Hürriyet газетасининг маълум қилишича, Туркиядаги таълим соҳасидаги камида 15,2 минг ходим амалга ошмаган давлат тўнтарувидан кейин ўз лавозимидан вақтинчалик четлатилган.

***

Туркия ҳукумати олий ўқув юртлари профессорларига мамлакатдан ташқарига чиқишни тақиқлади

Жаҳон 14:11 2043

Туркиянинг Олий таълим кенгаши олий ўқув юртлари профессорлари ва муаллимларининг мамлакатдан ташқарига чиқишини тақиқлади. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.

Манбага кўра, Туркия бўйлаб университетлардаги 1577 нафар деканнинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасидан кейин ҳукумат “кейинги кўрсатмаларгача” илмий ходимларнинг мамлакатдан ташқарига чиқишини тақиқлаб қўйди.

Тақиқ шахсий манфаат ва иш бўйича саёҳатларга тааллуқли.

Куни кеча Туркияда давлат хизматчиларининг хорижга чиқиши тақиқланди. Мазкур кўрсатмалар ҳукумат, суд тизими ва ҳарбий тузилмада амалга оширилаётган “тозалаш ишлари” юзасидан берилган.

***

Туркияда таълим вазирлигининг яна 6,5 минг ходими ўз ишидан четлатилди

Жаҳон 21:48 43

Фото: © РИА

Туркияда давлат тўнтарувига уринишдан кейин таълим вазирлигининг яна 6538 ходими ўз ишидан четлатилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, уларнинг Фатҳулла Гюлен билан алоқадорлиги борлиги тергов қилинмоқчи.

Аввалроқ таълим вазирлигининг 15 мингдан кўпроқ ходими ўз ишидан четлатилгани маълум қилинганди. Вазирликнинг четлатилган ходимларининг умумий сони 21 мингдан ошиб кетди

http://kun.uz

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *