Таъмагирнинг таъзири

Элимизда саёқ юрсанг – таёқ ейсан, деган нақл бежиз айтилмаган.

загружено

“Ўзтемирйўлйўловчи” акционерлик жамиятига қарашли “Йўловчи вагонларни рейсга тайёрлаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш маркази”да ҳамиша ҳаёт қайнайди. Бу ерда амалга оширилаётган хайрли ишлар эл-у юрт манфаатларига хизмат қилади. Афсуски, шундай масканда ҳам қинғир ишлари билан қашқадек бўлиб юрганлар топилади. Шундай кимсалардан бири 1975 йил 10 ноябрда туғилган Б. Б. Бўлиб чиқди. Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида унинг қилмишлари фош бўлди.

Вагон кузатувчиси вазифасида ишлаб келган Б.Б. Қашқадарё вилояти Китоб тумани Бештерак маҳалласида яшовчи Р. Ш. билан танишиб, хизмат мавқеидан фойдаланишга уринган. У бирор ножўя ишини амалга ошира олмаса-да унинг жияни М.С.ни “Йўловчи вагонларни рейсга тайёрлаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш маркази”да вагон кузатувчиси лавозимига жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, хизмат ҳақига 1000 (минг) АҚШ доллари таъма қилган. Шу тариқа унинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган “Табака” номли кафеда Ш.Р.дан 400 (тўрт юз) АҚШ доллари миқдордаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлган вақтда “Тошкент-Марказий” вокзалида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан қўлга олинланган.

Жиноят иши бўйича Б. Б. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилди. У айбланувчи тариқасида сўроқ қилинганида, ўзига нисбатан эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлди.

Б.Б. 2018 йил апрель ойида ўзига тегишли бўлган “Ерica” русумли автомашинасида уйидан шаҳарга келаётганида “Кўйлиқ” деҳқон бозори ёнида Р.Ш. йўловчи сифатида машинасига чиққан. У “Кадишво” бозори томонга ташлаб қўйишни илтимос қилган. Р.Ш.га “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ йўловчи вагонларни рейсга тайёрлаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш марказида вагон кузатувчиси бўлиб ишлашини айтган. Шундан сўнг аёл унга ўғлини ўзингиз ишлайдиган жойга ишга киргизиб қўйинг, деб айтган. Р.Ш.га “Майли сўраб кўраман, бўш жойлар бўлса албатта ишга киришида ёрдам бераман, ишга кириш 1000 (минг) АҚШ доллари миқдорда пул билан ҳал бўляпти” деб айтган.

Орадан бир ҳафта ўтгач, Р.Ш. унга қўнғироқ қилиб, жиянини ишга киритмоқчилигини, пулни тайёрлаб қўйганлигини маълум қилган.

Нафси ҳакалак отган Б.Б. кўришиб олайлик, деган. Жиян ишга киргандан сўнг пулни олишга келишган. Р. Ш. унга қўнғирок қилиб, “пулни олинг, менда турса йўқотиб қўяман” дея ҳоли жонига қўймаган.

Хуллас, улар Тошкент шаҳар Миробод туманида Фарғона йўли кўчасида жойлашган “Табака” номли кафеда кўришган. Айтилган жойга Р. Ш. жияни М.Ш. билан бирга келган. Улар бирга ўтирган. Р. Ш. унга 400 (тўрт юз) АҚШ доллари микдорида пул ва жиянини ишга киритиш учун керакли ҳужжатларни берган. Худди шу пайтда фуқаролик кийимидаги “Тошкент-марказий” вокзалида ЖХТБ ходимлари келишган. Улар хизмат гувоҳномаларини кўрсатишиб, Р. Ш. ариза билан мурожаат қилганлигини, шу тариқа тезкор тадбир ўтказилганлигини маълум қилишган. Шу тариқа Б.Б.нинг шими чап чўнтагидан Р. Ш. берган 4 (тўрт) дона 100 (юз) АҚШ доллари холислар иштирокида олинган.

Айбланувчи Б. Б. айбга тўлиқ иқрор бўлди.

Бузоқнинг югургани самонхонгача, деганларидек, у энди қилмишига яраша жазо олиши муқаррар.

Наргиза Искандарова,

терговчи, капитан

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>