Тақдимот – бу тарғибот

Журфак талабаси изланиш йўлларида 

Маданият саройининг олди ҳар доимгидек гавжум. Бир-биридан шўх-шодон талабалар ва азиз устозларимиз. Мен ҳам ўз гуруҳдошларим билан тезроқ боришга ошиқдим. Бу сафар ичкаридаги муҳит ўзгача. Сабаби ҳозирги кунда ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган, барчани қамраб олган интернет ҳақида давра суҳбати ва Айдарбек Тулеповнинг “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китоб тақдимоти экан. Дарҳақиқат, тўфон каби ёпирилиб келаётган турли таҳдидлар борки, бундан бохабар бўлмаган инсоннинг ўзи йўқдир. Барчамиз бу каби интернетдаги таҳдидларга нисбатан онгимизда ҳам, жисмимизда ҳам имммунитет ҳосил қилишимиз шарт ва зарур. Устозимиз Шерзодхон Қудратхўжаев айтганларидек, интернет- бу денгиз мисоли. Агар сузишни билмасанг денгиздан эмас ўзингдан ўпкалан. Бир марта чўкишни ҳис қилган инсон ҳатто, кичик ҳовузда ҳам ўйланиб, қўрқиб сузади. Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя ва шу каби қатор китоблар денгизда чўкмай тўғри сузишда қўлланма, йўриқнома вазифасини ўтайди. Тақдимот давомида нотиқлар томонидан айтилган ҳаётий мисоллар катта-ю кичикни жумбушга келтирди. Бу эса бизга сабоқ бўлиб, керакли хулосани чиқаришга ундайди. Минг бора эшитгандан, бир бора кўрган афзал халқ нақлига биноан талабалар томонидан айрим камчиликларимиз саҳнавий кўринишларда ҳавола этилди. Ютрбошимиз таькидлаганларидек, мана шундай тинч, мусаффо осмон остида бунёдкорлик меҳнати билан банд бўлиб, шукрона келтириб яшаётган олижаноб халқимизнинг тинч ҳаётини ҳар қандай бало-қазолардан асрашга ўз ҳиссамизни қўшиш- бугунги кундаги энг долзарб вазифамиз бўлиши керак.

Файзихон Иброҳимова,

ЎзМУ журналистика факултети 1-босқич талабаси

You may also like...

1 Response

  1. Умуман олганда, мақола ёмон эмас. Фақат тадбирни ёритишнинг умумий услубига мос келмайдиган бир қанча жиҳатлар борки, уларни инкор этиб бўлмайди. Файзихон, бирон тадбир ҳақида ёзганингзда аниқ факт ва номларни келтириб ўтсангиз, ахборотнинг аниқлилиги ва ишончлилиги ортарди, менимча. Бунга мисол сифатида устозимизнинг ёзганларини эътибор билан ўқиб чиқишни тавсия этардим.

Добавить комментарий для Бахтишод Дусматов Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>