“Темур тузуклари”ни ўқиганмисиз?

Ўзбекистон тарихини билмаган талаба нафақат журналист, ҳатто тузикроқ зиёли

 ҳам бўлолмайди, дейди Дониш домла. Тарихимизни ўрганишда фақат дарсликлар, ўқув қўлланмаларини мутолаа қилиш камлик қилади. Бунинг учун “Темур тузуклари”, «Бобурнома», Мирзо Улуғбек бобомизнинг «Тўрт улус тарихи» каби дурдона китобларини ҳам теран нигоҳ, қунт билан ўқиб ўрганиш зарур. Юртбошимизнинг қуйидаги топшириғи аслида ҳаммамизга тааллуқли эканлигини изоҳлашга ҳожат йўқ.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аскарлар Ўзбекистон тарихи ва “Темур тузуклари” фанидан синов топширади

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати ҳабар бермоқда.

Аскарлар, ҳарбий хизматчилар мамлакатимизнинг шонли тарихини, она заминимизда яшаб ўтган буюк қаҳрамонлар, саркарда ва қўмондонлар ҳаёти ва жасоратини чуқур билиши, улар билан ғурурланиши кераклигини таъкидлади.

– Мана, Амир Темур бобомиз билан ҳаммамиз фахрланамиз. Лекин, холисона айтайлик, улуғ Соҳибқироннинг “Тузуклар”ини қанча аскар ўқиган, – дея савол қўйди Шавкат Мирзиёев. – Ёки буюк саркарда Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти ва ҳарбий маҳорати ҳақида ҳамма ҳам етарли билимга эгами? Ваҳоланки, бу аждодларимизнинг ғалабалари, стратегия ва тактикаларини дунёдаги кўплаб ҳарбий мактаб ва академияларда бугун ҳам ўрганишади.

Давлатимиз раҳбари аскарлар ҳарбий қасамёд қилишдан олдин албатта Ўзбекистон тарихи ва “Темур тузуклари” фанидан синов топшириши кераклигини таъкидлади. Илғор ҳарбий қисмларга улуғ саркардаларимизнинг номини бериш, моҳир лашкарбоши боболаримиз ҳақида илмий тадқиқотлар, бадиий китоблар, кинолар яратишга кўрсатма берди.

Мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлигини ишончли таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳарбий таълим масаласига биринчи даражали эътибор қаратиш, мактаблардаги ҳарбий дарсларга шу ҳудудда хизмат қилаётган, юксак инсоний ва касбий хусусиятларга эга жанговар офицерларни жалб этиш, ўқувчиларни ҳарбий қисмларга олиб бориб, хизмат жараёнлари билан яқиндан таништириш бўйича топшириқлар берилди.

http://xs.uz/uzkr/post/askarlar-ozbekiston-tarikhi-va-temur-tuzuklari-fanidan-sinov-topshiradi

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>