Турар-жой керакми, талаба?

ЎзМУ талабалари кузда (янги ўқув йилида) турар-жойга эга бўлиш учун ҳозирдан ҳаракат қилишлари талаб этилмоқда

  Т2

Талабалар турар-жойи – иккинчи уйимиз, деган гап турли вилоятлардан келган йигит-қизларнинг ҳаётий “шиори”га айланганини изоҳлашга ҳожат йўқ.

Айтса-айтмаса, пойтахтимиздаги “Ёшлик” Талабалар шаҳарчаси сўнгги йилларда ҳавас қилса арзигулик масканга айланган. Бу ерда кўзни қувонтирадиган бежирим бинолар – Талабалар турар-жойларидан 9 таси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига қарашли бўлиб, уларда 2290 га яқин йигит-қизлар истиқомат қиладилар. (Бу ерда яшашга даъвогар талабалар сони эса анча кўплигини яширишга ҳожат йўқ…)

Ҳамма жойда, ҳар бир соҳада озми-кўпми муаммо пайдо бўлиши бор гап. Бу масканлардаги муаммолар – айрим талабаларнинг кийиниш маданияти, тарбияси, одоби, тегишли тартиб-қоидаларга риоя этиши билан боғлиқдир. Айтайлик, баъзи “эркатой”лар енгил-елпи кийиниши тарбияли ва одобли оилаларда улғайган йигит-қизларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганини ҳам яширишга ҳожат йўқ.

Талабалар турар-жойлари дирекцияси директори Миркомил Отавуллаевнинг айтишича, “Ахир, ўз уйингда бунақа кийинмайсан-ку, опа-сингилларинг олдида шортикда юриш уят эмасми?!” деган танбеҳига “Қайси ҳужжатда шунақа кийиниш мумкин эмас, деб ёзиб қўйибди?” дейдиганлар ҳам топилар экан…

Т3

ЎзМУ Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги йиғилишида бу каби муаммолар ҳақида очиқ-ошкора айтилди.

Бундай муаммоларни ижобий ҳал этишнинг самарали йўли топилди: яъни, янги ўқув йилидан бошлаб (кузда) Талабалар турар-жойида истиқомат қилишни истаганларга ҳозирданоқ тегишли талабномалар қўйилиши эълон қилинди.

Т1

Эндиликда қайсики талаба кийиниш маданиятидан тортиб, тарбияси ҳамда одоби билан ўрнак бўлса, тегишли тартиб-қоидаларга қатъий риоя этган ҳолда жамоат ишларида фаоллик кўрсатса, ўқиш тамом бўлгач, янги ўқув йилида (кузда) қайси хонадан ўрин эгаллашигача билиб (кўнгилни тўқ қилиб!) кетади ва уйидан тўппа-тўғри ўз хонасига келиб жойлашаверади!

 ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

6 Responses

  1. Zokir SHOYIMOV:

    Bu ishlarni qat’iy talab va takliflar asosida olib borish, shakllantirish lozom.

  2. Farrux Abduhamidov:

    Tug’ri tarbiya xarqanday jamiyatning tayanchi xisoblanadi

  3. Yorqinoy Nabiyeva:

    yaxshi o’ylanibdi! Bu ba’zi gaplarga chek qo’ysa, ba’zilarga o’zini yaxshi tomonlarini ko’rsatishga yana bir imkon bo’ladi

  4. Feruza Xayrullayeva:

    Talabalar turar joyi meni har doim o’ziga tortib keladi. Ayniqsa, tanishlarim, kursdoshlarimdan bu yerdagi kechki adabiyot, siyosat, sport, jurnalistika borasidagi mulohazali muhokamalar haqida har safar eshitganimda bu qiziqish chunon oshadi. talabalarning kiyimlari, o’zini tutishi ham yaxshi masala, biroq bahsli munozaralarga ham yo’l ochish vaqti bo’ldimikin?

  5. Talabalar shaharchasi — bu Toshkentdagi eng qaynoq va yoshlik nafasi ufurib turgan go’sha! Demak, uni yanada ko’rkamlashtirish va turli imkoniyatlar yaratish biz yoshlarning qo’limizda, shunday emasmi?

  6. Shunday imkoniyatlar yaratilganidan barchamiz mamnun bo’lib, ulkan zafarlarga erishishimiz darkor.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>