“Турк дунёси маданияти пойтахти”

Ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистлар яқинда Туркияда ижодий

сафарда бўлдилар. Қуйида ана шу сафар таассуротларидан бир шингил ўқийсиз, дейди Дониш домла.  

Туркиядаги Кастомону шаҳри 2018 йилда “Турк дунёси маданият
пойтахти”, дея эълон қилинган бўлиб, шу муносабат билан худудда
қатор маданий-маърифий ва сайёхлик тадбирлари ўтказиб
келинмоқда. ТУРКСОЙ- Халқаро Туркий маданият ташкилоти
жорий йилда Кастомону шаҳрини дунё давлатларида тарғиб этиш
мақсадида туркий давлатлардан матбуот ва интернет нашрлар
вакилларини ташрифини ташкил этди. Унда 10 дан ортиқ давлатдан
100га яқин журналистлар иштирок этди. Қайд этиш жоийзки,
ТУРКСОЙ ташкилоти 2012 йилдан эътиборан ҳар йили туркий
давлатлар ичидан бир шаҳарни Туркий дунёнинг маданият
пойтахти деб эълон қилади. 2012 йилда Астана (Қозоғистон), 2013
йилда Эскишеҳир (Туркия), 2014 йилда Қозон (Татаристон), 2015
Марв (Туркманистон), 2016 йилда Шаки (Озарбайжон), 2017 йилда
Туркистон (Қозоғистон) шаҳарлари бундай номни олишган. Жорий,
2018 йилда Туркиянинг Кастамону шаҳри Туркий дунёнинг
маданият пойтахти ўлароқ эълон қилинган. Журналистларнинг
шаҳар мэри Яшар Карадениз билан бўлган учрашувида берилган
асосий саволлардан бири Хўш, Туркий дунёнинг маданият
пойтахти номи бу шаҳарга нима беради? –деган савол бўлди. Яшар
Карадениз таъкидлаганидек, шаҳарни халқаро ва маҳаллий миқёсда
танитишда, яъни ички ва ташқи туризмнинг ривожлантиришда бу
мақомнинг аҳамияти чексиздир. Нафақат шаҳарни, балки
мамлакатни ҳам туркийзабон давлатлар миқёсида кенг
танитади. Йил бўйи давом этадиган тадбирлар доирасида маданият
пойтахтига жуда кўп туристларнинг келиши туризмнинг кескин
ўсишига, инфратузилмаларнинг яхшиланишига олиб келади.
Қолаверса, бу шаклланган инфратузилма кейин ҳам маҳаллий
иқтисодиётга хизмат қилади. Тадбирлар орасида мезбонлиги
бериладиган “Туркизйон” халқаро қўшиқ турнири ҳам бу шаҳарни
кенг миқёсда тарғиботига йўл очади. Журналистлар шаҳар
худудида янги бунёд этилган музейлар, кутубхона ва маданият
масканлари фаолияти билан яқиндан танишар экан, ахоли
маънавиятини юксалтиришда бу масканлар мухим ўрин тутишига
гувох бўлди. Шунингдек, медиатур жараёнида журналистлар
Кастомону вилоятининг бир неча туманларида бўлиб, худуд
табиати, ахоли турмуш тарзи ва маданияти, урф-одат ва анъаналари
билан яқиндан танишдилар.

т7

Абдувоҳид ОЧИЛ,

журналист

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>