Турмушимиздан файз-барака аримасин!

Таҳририятимизга хат келди.

Устоз Ассалому алайкум. Саломатмисиз. Мақолангиз мени жудаям таъсирлантирди. Ўзимизнинг ажойиб сайтимиз Uchildiz.uz ни кузатиб бораман. Дарс вақтидаги сабоқларингиз ҳозирда жудаям фойдали бўляпти. Эринчоқлик билан ёзган конспектларимиз ҳозирда китобдек қимматбаҳо манбага айланди. Ахборот психологик хавфсизлик – бу бизнинг, журналистларнинг таянчи ва шу орқали халқимизнинг маънавий ҳимоячисига айланган. Сиз сабоқ берган ушбу илмлар бугунги куннинг долзарб муаммоси сифатида кун мавзусига айланган. Берган илмингиздан рози бўлинг!. Мен сиздек устозим борлигидан фахрланаман.  Ҳозир «Бобур ва дунё» журналида мухбир бўлиб ишлаяпман. Мақолангизни олдик. Сонга тайёрлаяпмиз. Устоз ёзувчи Пиримқул Қодиров ҳақида.
Доим саломат бўлинг, илмингиз бунданда зиёда бўлсин! Ҳурмат билан шогирдингиз Муҳаммадали.
***
Биз ҳам истеъдодли қаламкаш дўстимиз Муҳаммадалининг ижодига парвозлар тилаб қоламиз, дейди Дониш домла меҳр ва фахр билан.
Марҳамат, Муҳаммадалижоннинг мақоласи билан танишинг.
Ўткир Ҳошимов ва Тўлқин Эшбек 2009 й. талабалар даврасида
***
1-Мақола.

Дўстлар даврасида, суҳбатларда, мушоҳадаларда ва ўзаро фикр алмашганда бир савол кўпчиликни қизиқтиради: Нега ривожланган мамлакатлар иқтисодий жиҳатдан «олдинда»ю, бошқалар ҳамон «ортда» қолмоқда? Савол ўринли. Жавоб-чи? Ушбу саволга қуйидаги Ҳадисдан жавоб излаймиз, фикр юритамиз.

Савбон розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Банда гуноҳлари туфайли ўзига келаётган ризқдан, албатта, маҳрум бўлади. Қадарни фақатгина дуо қайтаради. Умрни фақат яхшиликлар узайтиради» (Имом Аҳмад, имом Табароний «Кабайр»да ва Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»да ривоят қилган).

Мазкур ривоятда гуноҳлар банда ризқининг камайиши ва унинг бебарака бўлишига сабаб эканлиги далил қилиб келтирилмоқда. Эслатиб ўтамизки, бу ҳадисдаги «банда»дан мурод «мўмин банда»дир. Чунки кофир ва мушрикларнинг гуноҳлари ризқининг кўпайиб, камайишига таъсир қилмайди. Чунки уларга бу дунёда жамики имкониятлар эшиги очиб қўйилган. Мўмин эса қилган гуноҳига каффорат бўлиши учун бирон мусибатга учрайди. («Кенг ризқ ва барака омиллари». «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси, Тошкент – 2011)

Алҳамдулиллаҳ мусулмонмиз. Ўрнимиздан турганда – «Бисмиллоҳ» деймиз. Таомланганда таомни – «Бисмиллоҳ» дан бошлаймиз. Амалимизни – «Бисмиллоҳ» билан бардавом этамиз. Дастурхонимизга дуо ўқиб «Омин» айтамиз. Биродаримиз хасталанганда ҳол-аҳвол сўраймиз. Бошимизга дўппимизни кийиб масжидга отланамиз. Топганимиздан ортганини эҳсон қиламиз, ортмаганига «Аллоҳ баракасини берсин!» деймиз. Бунда ҳаловат бор. Бунда хотиржамлик, қаноат бор. Бунда сабр ва савоб бор.

Бироқ айрим ҳолатларда «мусулмонмиз» деб, билиб-билмасдан гуноҳ ишларга қўл урамиз. Ривожланишга, ўсишга интиламиз. Мол-давлат ортидан қувиб, сейфимизни тўлдирамиз. 2 та машинамизни 3 та қилишга ҳаракат, 2 қаватли уйимизни 3 қаватли қилишга тараддудланамиз. Сал пулимиз кўпайганда қўлимизни савоб ишларга эмас, қўйнимизни «жононлар» (иккала жинс вакилларига тегишли) билан кўпайтирамиз. Табассум қилиб ёлғонни боплаймиз. Юзимизни ғамгин қилиб, биродаримиз «Ҳақи»ни еймиз. Қўлимизни «Пора»га чўзиб, кибрланиб «Коррупция»га қўл урамиз. Яна елка қисиб «мусулмонмиз» деб қўямиз. (Астағфируллоҳ)

Машинаси «BMW», «AUDI», «WOLSFSGEN» кабиларга хавас қиламиз. Бизга ҳам «насиб этсин», дея ният киламиз. «Фалончининг банкда фалонча миллиард доллари бор экан», деб хавас қилиб, бизга ҳам «насиб этсин», дея ният киламиз. Инсон эҳтиёжлари чексиз. Одами башарнинг бахт-саодат борасидаги шу ва шунга ўхшаш орзу-умидлари ва хоҳиш-истаклари оддий ҳақиқатдир. Бундай истакларни айблашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Чунки Аллоҳ таоло инсонни яратганда унга мазкур истакларни қўшиб яратган. Негаки, ана шу истаклар бўлмаса, дунё обод бўлмайди.

Муқаддас китобимиз Қуръони Каримда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Оли Имрон сурасида шундай деб марҳамат қилади:

«Одамларга аёллардан, болалардан, тўп-тўп тилла ва кумушдан, боқилган отлардан, чорвалардан, экин-текиндан иборат шаҳватларнинг     муҳаббати зийнатли кўрсатилди. Булар дунё ҳаётининг матоҳидир. Ва Аллоҳ ҳузурида гўзал қайтар жой бўлган Зотдир» (14-оят).

Аслида «шаҳват» деган сўз «иштаҳа» сўзидан олинган бўлиб, кўнгил тусаши, нафс хоҳишини ифода этади. («Мукаммал саодат йўли». «Ҳилол» нашр. Тошкент – 2016)

Кўпчиликнинг дунёга, мол-давлатга, аёлларга шавҳати ортиб бормоқдами? Ризқимизда барака йўқолмоқдами? Ишсизлар кўпаймоқдами? Биримиз икки бўлмаяптими? Саволларни ҳам, жавобларни ҳам ўзимиздан топамиз. Баракани кесувчи ёмон иллатлардан бири зинодир.

Зино

Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Зино камбағаликка сабаб бўлади» (Қузоъий «Муснадуш шиҳоб»да ривоят қилган).

Зино энг ёмон фаҳш ишлардан биридир. Табиийки, унинг зарари ҳам жуда катта. Аввало, зино киши соғлиги, жисмоний ва  руҳий ҳолатига салбий таъсир қилади. Демак, зино ва унга олиб борувчи ишлар ризқ-насибанинг камайиши, бунинг акси ўлароқ зинодан тийилиш ва номаҳрамларга қарашдан сақланиш унинг баракали бўлишига сабаб бўлади. («Кенг ризқ ва барака омиллари». «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси, Тошкент – 2011)

Ҳақиқат-да, шундай эмасми?

Бугунги кунда зино ва зинокорлик нималарда намоён бўлмоқда?

– илмсизлик;

– иймонсизлик

– тарбиясизлик;

– эркакларда ғурур, аёлларда ҳаёнинг йўқолиши;

– оилада кўпроқ аёлинг роли (ўрни) устун бўлганда;

– фаҳш ва ҳирсни қўзғовчи Фото-суратлар, аудио-монологлар, Видео-клиплар;

– фаҳш ва ҳирсни қўзғовчи компютер ўйинлари;

– фаҳш ва ҳирсни қўзғовчи тор кийимлар;

– фаҳш ва ҳирсни тарғиб этувчи интернет сайтлари, мақолалар, ҳикоялар, китоблар, ижтимоий тармоқ гуруҳлари, турли каналлар;

– телефон ва онлайн, офлайн мулоқотлари;

– ношукурлик;

– вақтида оила қурмаслик;

– жуфти ҳалолидан (иккала жинс вакилларига тегишли) норозилик, ёқтирмаслик, кўнгил қолиши ва биз билмаган қатор сабаблар. Оқибати-чи?

Зинога олиб борувчи одатлар ҳақида сўз кетганда, аввало, жарликка қулашимизга сабаб бўлувчи омил бу – илмсизликдир. Китоб мутолаа қилмаслик, ўрганишга ҳаракат қилмаслик, ибрат сўзни тингламаслик каби сабаблар. Илм орқали инсон иймонини ҳам, ғурурини ҳам, ҳаёсини ҳам топади. Мўмин киши Қуръон тиловати, Ҳадис мутоласи, намоз саждаси, эҳсон қувватидан роҳат олади. Илмли оила (бобо-буви, ота-она) иймонини топади, ўрганади, ўргатади, тарбияга сингдиради. Тарбия орқали ўғлига ғурурли бўлишни, қизига хаёли бўлишни таълим беради. Агар ота-онанинг ўзи тарбиясиз бўлса фарзанди келажагидан хавотир олмасин. Олма тагига олма тушади.

Тарихда Матриархат даврини ўқиганмиз. Билмаганларга билдирамиз. Матриархат – уруғ-қабила ёки оилада аёлнинг ўрни юқори бўлиб, барча ишлар хотин кўрсатмаси билан амалга оширилиши. Бу ҳолат бугунги кунда ҳам йўқ эмас. Аксинча, кўпайиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, отасидан тарбия олмаган, отасининг ўрни йўқ оиладан фарзанд қандай тарбия олади? Ўрнак олади? Тўғри оиланинг фаровон бўлишига аёл кишининг ўрни беқиёс, қачонки ўша оилада  эркакнинг ўрни устунроқ бўлса.

Фаҳш ва ҳирсни қўзғовчи Фото-суратлар, аудио-монологлар, Видео-клиплар ҳақида тўхтовсиз мушоҳада қилиш мумкин. Электрдан қувват оладиган апарат(мобил-телефон, комютер) борки, кўпчилик одамлар уни яхши тушунади. Номиинг ўзидан маълум. Афсуски, буларни тинглаш, кўриш кўпчиликни зинокорга айлантирмоқда.

Фаҳш ва ҳирсни қўзғовчи компютер ўйинлари ҳам яратилганки, бу ўйинларни ўсмир ёшдаги, баъзан болалар орасида ҳам ўйналмоқда. Бундай ўйинларни ўйнаган бола ёки ўсмирлар тенгдошидан фарқли равишда бошқа жинс вакилларига ҳирс кўзи билан қарайди.

Мода номи остида кириб келган ва оммалашаётган фаҳш ва ҳирсни қўзғовчи тор кийимлар жисмоний ва руҳий касалликларга сабаб бўлмоқда. Тор кийим кийиш ҳар иккала жинс вакиллари учун урфга айланган. Эркак жинси вакилларининг тор кийим кийиши гўё қарши жинс вакилини хавасини ўйғотади. (Бу тўғри тахмин ва инкор этиб бўлмайди) Ва аксинча, аёл жинси вакилаларининг тор кийиниши эркакларда эркаклик шаҳвониятини уйғонишига сабаб бўлади. Шифокорларнинг таъкидлашича тор кийинганда жинсий гармонлар фаолияти тезлашади. Бу ҳақиқатни кўпчилик билар, кўпчилик билмас. Шунингдек, ибрат олиб, тўғри хулоса чиқариб кияётган кийимини ўйлаб кияр, эҳтимол. Фаҳш ва ҳирсни тарғиб этувчи интернет сайтлари, ижтимоий тармоқ гуруҳлари, турли каналлардан нотўғри фойдаланиш ҳам кишини зинога етаклайди.

Шундай кишиларга дуч келамизки, телефон ва онлайн, офлайн (юзма-юз) мулоқотлари узоқ вақт, кун, ҳафта, ой, йил давом этганда, табиий равишда қарама-қарши жинс вакилига ҳирсий муомала шаклланади, шаҳвоний эҳтиёж пайдо бўлади. Кўздан нари жойларда кўришиш, суҳбатлашиш, «севишганлар» номи остида, оила қурмасдан (ёки оила қуриб, бошқа бир одамлар билан) пинҳона учрашиб юришлар зинокорликка яққол кўринишидир.

Ношукурлик ҳам зинокорликнинг аянчли сабабларидандир. Бу топган пулини бир қисмини дунё роҳати учун сарфловчилар учун тегишли. Яъни фоҳишаларга сарф этиш, «махсус квартиралар» буюртма қилиш.

Вақтида оила қурмаслик зинога йўл ҳозирлайди. Илмсиз ўртоғидан маслаҳат сўраган «бечора», ақлсиз маслаҳат билан, яъни: «оила қургунингча лаззатланиб юравер» деган қараш билан ёши анчага кирса-да, ҳаром йўл билан ўз нафсини қондиради.

Жуфти ҳалолидан (иккала жинс вакилларига тегишли) норозилик, ёқтирмаслик, кўнгил қолиши ҳам зинокорликни кучайтирувчи сабаблардандир.

Зинонинг биз билган ва билмаган мана шундай ёмон оқибатлари бор экан ва ундан сақланмас эканмиз:  «Нега ризқимиздан барака йўқолди» деган саволни беришимиз ўринсиз!

Хулоса ўрнида буюк олим, китоблари орқали кўпчиликнинг ғойибона устози(миз), Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қуйидаги фикрларини ёдга оламиз: «Эркак киши ўз хотинига хоҳлаганича назар солсин, ундан лаззат олсин, савоб бўлади. Аммо бировнинг хотинига ёки бировга хотин бўладиган одамга шаҳват назари билан қарамасин. Акс ҳолда зино содир бўлмаган чоғда ҳам, кўз зиноси, хиёнат содир бўлади. Шунинг учун Аллоҳдан ва қиёмат кунидан умиди бор эркаклар номаҳрамлардан ўзларини сақлашсин. Аёллар, қизлар эса ўзларини кўз-кўз қилишмасин, эркакларни жалб қилишга сабабчи бўлишмасин».

P.S. Юқоридаги ҳолатларнинг урчиб бораётгани, кўпчиликнинг виждонини қийнагани аниқ. Аксарият кишиларнинг бу ёмон ишларга қўл уриши, ҳаттоки, ёш болаларнинг машғул бўлиб қолиши (фаҳш ўйинларнинг тарқаши ва компютер ўйинлари) ачинарли ҳол. Зинокорликнинг оқибати нафақат зинокорнинг ўзи учун, балки унинг оиласи, маҳалласи, юрти учун ҳам бараканинг йўқолишига сабаб бўлади.

M.M

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>