Улуғ шоирлар сабоғи

Маърифатнинг мангу нури абадул-абад ёшлар қалбини мунаввар айлаб, уларни

муносиб камолга етказади.

м2м1м3

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари пойтахт шаҳримиздаги қатор таълим муассасалари, мактабларда маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказиши ўзига хос анъанага айланган.

Яқинда Тошкент Маданият коллежида сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий ва шоҳ ҳамда шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кунларига бағишлаб ўтказилган “Буюк шоирларнинг боқий мероси” мавзуидаги ижодий кечада ЎзМУ Журналистика факультети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Тўлқин Эшбекнинг буюк аждодларимиз ибратли ҳаёт йўллари, бебаҳо маънавий мерослари ҳақида қилган маърузаси ўқувчи-ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда иштирок этишган республика Маънавият ва маърифат маркази Илмий экспертиза бўлими етакчи мутахассиси Ҳаёт Нуриллаев, Филология фанлари доктори, таниқли масалчи шоир Мухтор Худойқулов, Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муаззам Алибоева ва бошқалар она Ватанга муҳаббат ва садоқат буюк аждодларга эҳтиромдан, уларнинг бой маънавий меросларини теран ўрганишдан бошланишини, Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларини қунт билан ўқиб-ўрганган ёшларнинг маънавий олами шунга яраша бой бўлишини алоҳида таъкидладилар.

Мазкур ўқув маскани ўқитувчилари Сарвар Тоғаев, Сурайё Икромова, Тўлқин Ўрмонов бўлғуси маданият ходимлари мумтоз адабиётимиз намоёндаларининг бебаҳо асарларини катта қизиқиш билан ўрганаётганлари ҳақида сўз юритдилар.

Коллежда таҳсил олаётган хушовоз ўқувчилар Алишер Навоий ва Бобур ғазалларига басталанган қўшиқларни ижро этдилар.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>