Устоз хотираси…

Профессор Муҳаммаджон Абдурахмонов қалбимизда абадий яшайди…

Фото Дилмурода Бозарова.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Маънавият асослари ва диншунослик” кафедраси профессори Муҳаммаджон Абдурахмонов вафот этди.

Тарих фанлари доктори, профессор Муҳаммаджон Абдураҳмонов мамлакатимизда тарих, маънавият асослари, диншунослик фанлари ривожига муносиб ҳисса қўшди. Устознинг юзлаб шогирдлари жамиятнинг турли соҳаларида фаолият олиб бормоқда. Устоз томонидан тайёрланган турли дарслик, монографиялар ва ўқув қўлланмалар юртимизнинг барча олийгоҳлари, илмий тадқиқот муассасаларида ўқитилмоқда ва ёш тадқиқотчилар ҳамда талаба ёшларнинг билим кўникмалари, маънавий камолотини оширишда қўлланиб келинмоқда.

Устознинг хотираси мамлакатимиз илм-фани жамотчилиги, олимлар, тадқиқотчилар ва ёшлар қалбида мангу қолади.
Охиратингиз обод бўлсин, азиз УСТОЗ!

Бир гуруҳ ҳамкасблари ва шогирдлари

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Bu ustoz bizga dars o’tmagan bo’lsalarda, u kishidan xalqimiz koriga yaraydigan shogirdlar, talaba yoshlar uchun bir qator darliklar me’ros bo’lib qolgan. Ohiratlari obod bo’lsin!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *