Устоз хотираси

Сайтимизга хат келди: Тилшунос олим қалбимизда барҳаёт

To'ra Nafasov

Ўзбек тилшунослиги фани оғир жудоликка учради.

Шафқатсиз ўлим таълим соҳаси фидойиси, изланувчан педагог, тилшунослик фани бўйича етук мутахассис Тўра Нафасовни орамиздан олиб кетди.

Тўра Нафасов 1938 йилда Чироқчи туманида туғилди. 1963 йилда Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тамомлади.

Меҳнат фаолиятини Қарши педагогика институтининг ўзбек тилшунослиги кафедрасида ўқитувчиликдан бошлади. Кейинчалик катта ўқитувчи, доцент, профессор илмий даражаларига эришди. Декан муовини, декан, кафедра мудири лавозимларида ишлаган кезлари таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, халқ хўжалиги учун юксак маънавиятли, билимли, изланувчан кадрлар тайёрлашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Тўра Нафасов қарийб 20 йил Қарши давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедрасини бошқарди. Бу даврда кафедранинг илмий салоҳияти, нуфузи ортди. Илмий тадқиқотларнинг янги йўналишлари юзага келди. Ўнлаб ёш мутахассислар ишга қабул қиличди. Уларнинг аксарияти фан номзоди бўлишди.

Домла тилшуносликка оид ўнлаб китоб ва қўлланмалар нашр эттирди. Топонимикага оид илмий мақолалар ёзди, турли халқаро анжуманларда шу мавзудаги маърузалари билан қатнашди.

Тўра Нафасов меҳнат фаолияти давомида «Халқ таълими аълочиси», «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонлари билан такдирланган.

Меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Тўра Нафасовнинг ёрқин хотираси ҳамиша қалбимизда яшайди.

 Қарши давлат университети жамоаси

You may also like...

1 Response

  1. Дарҳақиқат, устоз Тўра Нафасовнинг ўзбек тилшунослиги фани ривожидаги хизматлари беқиёсдир. Охиратлари обод бўлсин, ётган жойлари жаннат бўлсин!

Добавить комментарий для Ихтиёр Юсупов Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>