Физикларнинг халқаро симпозиумига ташриф буюрганлар юртимизнинг бетакрор манзараларидан ҳам баҳраманд бўладилар

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида шу йил 10-11 ноябрь

кунлари “Фундаментал ва амалий физика ривожининг янги тенденциялари: муаммолар, ютуқлар, истиқболлар” мавзуида ўтказиладиган халқаро симпозиум дастурига кўра анжуманга ташриф буюрган олимлар юртимизнинг бетакрор манзараларидан ҳам баҳраманд бўладилар.

яя3

яя1 яя2

– Дастурга кўра, хорижлик меҳмонлар пойтахт шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларини томоша қиладилар,– дейди ЎзМУ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Давлатбой Жумабоев.– Жумладан, минглаб сайёҳларни мафтун этаётган Темурийлар тарихи, Ўзбекистон тарихи ва Санъат музейлари, “Кўкалдош”, “Абулқосим” мадрасалари, “Ҳазрати Имом”, “Минг ўрик” мажмуалари ҳамда театр томошаларига таклиф этиладилар. Шунингдек, мамлакатимизнинг кўҳна шаҳарларига ҳам саёҳат уюштириш режалаштирилмоқда.

ЎзМУ Физика факультетида ва Талабалар турар-жойларида ҳам хорижлик олимлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилади.

Айни кунларда мазкур халқаро симпозиумга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>