Франкофония байрамига марҳамат!

ЎзМУда Франкофония байрами 18 март куни бўлиб ўтади

  • Автор 
  • Жума, 11 Март 2016
  •  Халқаро Франкофония ташкилотига (ХФТ) аъзо ва кузатувчи давлатларнинг Тошкентдаги элчихона ва ваколатхоналари жорий йилнинг 18 март куни биргаликда Франкофония байрамини нишонлашади.

  Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилган. Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда ташкил этилаётган байрам университетнинг физика факультети биносида соат 14.00 да бошланади.

Шу муносабат билан 17-18 март кунлари Франкофонияга бағишланган турли-туман ўйинлар ва танловлар ташкил этилади.

Тадбир доирасида француз тили ўқитувчилари, талабалар ва француз тилига қизиқувчи барча ихлосмандлар Болгария, Миср, Франция, Грузия, Чехия, Руминия, Швейцария ва Украина элчихоналари томонидан ташкил этиладиган турли кўргазмаларни томоша қилишлари мумкин бўлади.

***

18 март куни Тошкентда Франкофония байрами бўлиб ўтади

Халқаро Франкофония ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг Тошкентдаги элчихона ва ваколатхоналари жорий йилнинг 18 март куни биргаликда Франкофония байрамини нишонлайди. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Foto: Fransiyaning O‘zbekistondagi elchixonasi matbuot xizmati

Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда ташкил этилаётган байрам физика факультети биносида соат 14:00 да бошланади. Француз тили ўқитувчилари, талабалар ва француз тили ихлосмандлари Болгария, Миср, Франция, Грузия, Чехия, Руминия, Швейцария ва Украина элчихоналари ташкил этган кўргазмаларни томоша қилишлари мумкин бўлади.

Байрам давомида, 17—18 март кунлари Франкофонияга бағишланган турли-туман ўйинлар ва танловлар ташкил этилади.

***

Ушбу хабарни ҳозиржавоблик билан ёритган http://sharh.uz http://daryo.uz сайтлари жамоаларига самимий ташаккур изҳор этамиз.

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

2 Responses

  1. Tunov kun Uzreport kanalida O’zbekiston Milliy universitetida frakofoniya bayrami nishonlayotgani haqida xabar ostiga titr qilib yozilayotganda o’qib qoldik. Shunda mendan ushbu bayram haqida so’rab qolishdi. Saytda keltirilgan ma’lumotlardan boxabar ekanman, javob bera oldim. Buning uchun minnatdorman!

  2. Saytda keltirilgan ma’lumotlar menga ham bugun bir suhbat chog’ida va slayd tayyorlash jarayonida qo’l keldi.Bugun tashashakkur aytishim lozim

Добавить комментарий для Наргиза Даминова Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>