Халқимизнинг ҳам ўз орзуси – Ўзбекистон орзуси бўлсин!

Ҳар куни шундоқ таҳлилий мақолалар ёзилиши ва энг муҳими,

уни ҳамма қунт билан ўқиб ўрганиши лозим, дейди Дониш домла. Ана шунда бой яшаш қандай бўлишини кўрамиз, бу бойлигимиз пойдевори нақадар мустаҳкам бўлади!

б1

Халқимизнинг ҳам ўз орзуси – Ўзбекистон орзуси бўлсин!

Мирзиёев в Фергане

Келинглар Ўзбекистон Президентининг одамларни бой қилишдек энг катта мақсадини – янги миллий ғоямизга айлантирайлик!

Шавкат Мирзиёев: Менинг энг катта мақсадим – одамларни бой қилиш!

Постсовет малакатларида бўлган ва бўлаётган воқиеалар шуни кўрсатмоқдаки, бир ижтимоий-иқтисодий тузимдан бошқасига ўтиш, ўзгаришлар ва ислоҳатлар даврида. Ғоявий йўналишлар сифат жиҳатида ўзгараётган, мафкуравий ва маънавий қадриятлар қайта кўриб чиқилаётган чоғларда. Уни устига, бундай жараёнлар мамлакатларнинг давлат мустақиллигига эришишлари билан бирга кечаётган бир даврда. Жамиятда, одамларнинг ҳаракатларини ижодий яратувчилик ва тинч меҳнат оғушига сафарбар қила олиш ва йўналтириш қудратига эга бўлган ғоялар йўқлиги жуда катта бўшлиқ ҳосил қилар экан…

Хозирги замон дунёсида ҳар-хил ғоялар ва мафкуралар оз эмас. Лекин ҳар қандай ғоя ва уни тарғиб қилувчи мафкура ҳам, маълум мамлакатнинг бутун халқи манфаатларини ўзида акс эттирган умумхалқ ғоясига айлана олмайди. Айниқса бундай мамлакат кўпмиллатли ва Ўзбекистон каби федератив давлатнинг баъзи бир кўринишларига эга бўлганида.

Яқингача бизда пролетариат манфаатларини ҳимоя қилувчи ва Карл Маркснинг қўшимча қиймат тўғрисидаги мутлақо нотўғри назарияси асосида қурилган коммунистик ғоя ва унинг мафкураси ҳукмрон эди. Чунки қўшимча қиймат тўғрисидаги назария, тадбиркор меҳнати асосида яратилган ва иқтисодиётнинг ўсиши ҳамда сармоялар манбаи бўлган фойдани, гўёки улар томонида ўзганинг, яъний пролетариатнинг, меҳнати натижаларини ўзлаштириш йўли билан қўлга киритилган, жиноят ҳисобланмиш, меҳнатсиз даромад сафига қўшар эди. Шунинг учун ҳам Россияда ҳарбий тўнтариш йўли билан ҳокимият тепасига келган ва К.Маркснинг мана шу мутлақо нотўғри назарияси тарафдорлари бўлган большевиклар, пролетариат манфаатларини ҳимоя қилиш ниқоби остида, тадбиркорлик фаолиятини жиноят деб эълон қилиб, билимсизликни маданийлаштирган ҳолда бой одамларни йўқ қилган ва ҳаммани қамбағалчилик даражасида тенглаштирган эдилар.

Бизнинг Ўзбекистонимизда, у давлат мустақиллигига эришиши учун халқимизнинг мардоновор меҳнати, руҳбариятнинг жуда катта ҳаракати ва иродаси талаб этилган бўлсада. Лекин унга ҳеч қандай миллий озодлик ҳаракати керак бўлмаган. Биз Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига Совет Иттифоқи (СССР) тинч йўл билан парчаланиши натижасида эришганмиз…

Шунга қарамай, мамлакатимизда шу пайтгача халқимизнинг миллий ғояси сифатида миллий истиқлол ғояси тарғиб қилинмоқда. Олий ва ўрта таълим муассасаларида эса “Миллий истиқлол ғояси” номли дарс, унга манавият асослари дарси қўшилган ҳолда, ўтилмоқда. Лекин, федератив давлатнинг баъзи бир кўринишларига эга Ўзбекистон шароитида бундай дарсни ўтиш, юмшоқ қилиб айтганда, зарарли, уни устига ҳавфли ҳамдир. Бунга айрим ҳудуларимиз ёшларининг ижтимоий тармоқлардаги, жумладан Фейсбукдаги, ўткир рухда ўтувчи баҳсларини кузатиб ва уларга, менга ўхшаб, беихтиёр аралашган ҳолда, амин бўлиш мумкин.

Шундай муамо борлигини билган ва уни устида қаттиқ бош қотирган ҳолда, мен 2001-2002 йилларда, қандай ғоя бизнинг миллий ғоямиз бўла олиши масалалари тўғрисида мақолалар ёзиб, уларни матбуотимизда эълон қилмоқчи бўлган эдим. Чунки менга, жаҳон иқтисодий ва бошқа фикрлари тарихини ўрганишим жараёнида, бундай ғоя сифатида фақат биттагина – ўз ичига ҳар бир одам ва бутун бир халқнинг қадимдан мавжуд бўлган орзу-умидларини ҳам қамраб олган, нафақат модий, балки маънавий, ғоявий ва интелектуал бойиши ва бой бўлиши ғоясигина намоён бўлди. Чунки бу ғоя, ўзида бошқа ғоялар ва умуминсоний қадриятларни ҳам чуқур акс эттирган холда, минглаб ва миллионлаб бошқа ғояларни ҳам ишлаб чиқувчи генератор вазифасини ҳам бажаришга қодирки. Улар ишблармон ва тадбиркорларанинг бизнес-режалари ва лойиҳалари, сиёсий ва жамоат арбоблари ҳамда ҳар хил даражадаги депутатларнинг дастурларига айланган ҳолда, амалий ҳаётимиздан ўрин олиб, бизнинг фаровонлик ва тарақиёт йўлида бўлган риволанишимизга ҳизмат қилиши мумкин.

Шунинг учун ҳам мен бу ғояга республика раҳбарияти, олимлар ва жамоатчилик фикрини жалб этиш учун бошқа ҳаракатлар ҳам қилган эдим. Шундай мақсадни кўзлаб ҳаттоки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлвнтириш бўйича мувоффиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги фан ва технологиялар Маркази уюштирган танловда, уларга 2002 йил 19 сентябрида тақдим этилган, халқни бойитиш назариям асосида тайёрланган фундаментал тадқиқотларимнинг лойиҳаси билан қатнашган эдим. Лекин ўша пайтларда менинг ҳаракатларим натижа бермаган эди. Чунки у даврда ҳеч ким нафақат халқни бойитишни ўз олдига энг катта мақсад сифатида қўймаган, балки бу масала устида ҳаттоки бош ҳам қотирмаган эди.

Ҳамма нарса тубдан яқинда, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 12-13 июнида Фарғона вилоятига борган чоғида, ўзгарди қолди. Чунки Президентимиз Фарғона вилятида: “Менинг энг катта мақсадим – одамларни бой қилиш!” – дедиларки.

ШУНИНГ УЧУН ҲАМ МЕН, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ, МАТБУОТДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН, У КИШИНИНГ ОДАМЛАРИМИЗНИ БОЙ ҚИЛИШДЕК ЭНГ КАТТА МАҚСАДИНИ ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАРНИНГ МИЛЛИЙ ҒОЯСИГА АЙЛАНТИРИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛАМАН!

Лекин бу мақсадга эришиш жуда ҳам қийин бўлади. Чунки Президентимизнинг энг катта мақсадини амалга ошириш йўлида ечилмаган муаммолар жуда ҳам кўп. Бунга биз, масалан, яшаш даражамиз ва унинг сифати тўғрисида БМТ ва ХВЖдек халқаро ташкилотлар эълон қилган кўрсакичларни тахлил қилиб ва уларни бошқа мамлакатларнинг шундай кўрсаткичлари билан таққослаб кўриб ишонч ҳосил қилишимиз мумкин. Лекин яшаш даражамиз таркибига кирувчи иқтисодий кўрсаткичлар ичида, менимча, фақатгина жон бошига тўғри келувчи ялпи ички махсулот (ЯИМ) кўрсаткичигина, муҳим аҳамият касб этади. Чунки хозирги даврда фақат шу кўрсаткигина одамлар қайси мамлакатларда бой ёки камбағал, яшаётганликларига ойдинлик киритиши мукин бўлган, кўрсаткич бўлиб хизмат қила олади, деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам бу кўрсаткининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий мақсадларимизнинг барқарор ривожланишини амалга оширишнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лийиҳасининг 1-Иловаси 8.1-масаласи матнида назарда тутилганлиги эътиборни ўзига жалб қилади. Чунки унда жон бошига тўғри келадиган ялпи махсулотнинг 2030 йилга бориб хозирги кўрсаткичга нисбатан фақтгина 2 (икки) баробаргагина усиши белгиланган. Шундай қилиб, агар бу иқтисодий кўрсаткич ХВЖ ва Умумжаҳон банки маълумотларига кўра 2017 йили мос раившда 2122-2132 АҚШ долларига эквивалент бўлганлигини ҳисобга олсак, унда Ўзбекистон учун бу кўрсатки 2030 йилга бориб, яъний 12 йилдан сўнг фақатгина 4244-4264 АҚШ долларига эквивалент бўлар экан ҳолос.

Лекин Ўзбекистонда жон бошига тўғри келувчи ялпи ички махсулот 2017 йили, башқа мамлакатларнинг шундай иқисодий кўрсаткичларига таққослаганда: Люксембургникидан – 48,63 баробарга; Швейцарияникидан – 37,34 баробарга, Норвегияникидан – 33,17 баробарга, АҚШникидан – 27,07 баробарга, Данияникидан –  25,33 баробарга, Сингапурникидан – 24,96 баробарга;  Туркияникидан – 4,95 баробарга; Қозоғистонникидан – 3,51 баробарга ва Туркманистонникидан – 3,12 баробарга оз эканлигини кўриш мумкин.

Боз устига Ўзбекистонда жон бошига тўғри келувчи ЯИМ 2030 йилга бориб, яъний 12 йил мардоновор қилинган маҳнатимиз натижасида, бошқа мамлакатларнинг шу 2030 йил учун тўғри келучи айнан шундай кўрсаткичларидан эмас, балки ўткан 2017 йилги кўрсаткичларидан, масалан Туркияга солиштирганда – 2,48 баробарга, Қозоғистонга солиштирганда – 1,75 баробарга ва Туркманистонга солиштирганда – 1,56 баробарга, оз бўлади.

Шундай қилиб, Призидентимизнинг энг катта мақсадини амалга оширишда, демакки мамлакатимизнинг иқтисодиётини 2030 йилга қадар барқарор ривожлантириш режалари устида ҳали жуда ҳам жиддий бош қотиришимиз керак экан.

Менимча, ривожланган мамлактлар тўғрисида гапириб ҳам ўтирмасдан, яшаш даражаси бўйича, демакки жон бошига тўғри келувчи ЯИМ бўйича, ҳеч бўлмаганда Туркия ва Қозоғистонни қувиб етиб ва улардан ўзиб кетиш учун, мамлакатимиз йирик кредитлар жалб қилиши керакки. Бу ХВЖ ва Умумжаҳон банкига ўхшаган халқаро молиявий муассасаларининг кредитлари бўлиши ҳам мумкин. Бундай кредитларнинг ва давлатлараро қарзларнинг ҳажми, менинг фикримча, 100.000.000.000 (юз млрд.) АҚШ долларидан кам бўлмаслиги керак. Шунинг учун ҳам бундай кредитлар ва чет эл капитали ёки давлатлараро қарзларни жалб қилиш масаласида Ўзбекистон, Хитой ва Япониядек, биз учун астрономик ҳажмлар бўлмиш бир неча триллион долллардан иборат АҚШ давлат қарзларини ушлаб турувчиси бўлган буюк давлатларга нафақат мурожаат қилиши мумкин, балки жуда ҳам зарур. Бу масалада дипломатларимиз ўз маҳоратларини намойиш қилишлари кераклиги кун тартабидаги энг муҳим масалар қаторидан ўрин олди, десак жуда ҳам ўринли бўлади.

Менимча бу муаммони мана шу мамлакатларга сотиш учун махсус, улар учунгина чиқарилган, қиймати  ва унинг фойизидан ташкил топган нархи бўйича, айтайлик 106.000.000.000 (бир юз олти млрд.) АҚШ долларига эквивалент бўлган Ўзбекистон Республикасининг инфляциядан ҳимояланган, узоқ муддатли, яъни муддати, масалан, 2050 йилгача бўлган давлат облигацияларини таклиф қилиш ҳисобига, ечиш мумкин.

Лекин бунинг учун бизнинг мамлакатимизда саноат, қишлоқ хўжалиги ва Ўзбекистон иқтисодиётининг бошқа соҳаларда янги ва амалдаги корхоналарни қуриш ва реконструция қилиш бўйича тайёр бизнес-режа ва лойиҳалар бўлиши керакки. Уларга жуда қисқа муддатда ва энг минимал таваккалчилик (риск) асосида юқоридаги йўл билан жалб қилинган 100.000.000.000 АҚШ долларига тенг молиявий маблағларни Ўзбекистонда 2030 йилга бориб жон бошига тўғри келадиган ЯИМ ҳеч бўлмаганда 10.000 (ўн минг) АҚШ долларни ташкил қилишини таъминлаш ҳисоб-китоби асосида жойлаштириш мумкин бўлиши зарур. Шунда Ўзбекистоннинг ялпи ички махсулоти 2030 йилига бориб ахоли ўсишини назарга олган ҳолда 368.200.000.000 (уч юз олтмиш саккиз млрд. 200 млн.) АҚШ долларига эквивалент бўлиши мумкин.

Бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий мақсадларимизнинг барқарор ривожланишини амалга оширишнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лийиҳасининг 1-Иловаси 8.1-масаласи матнини: “2030 йилга бориб ҳисоблаганда жон бошига тўғри келадиган ялпи ички махсулотни (2 баробарга эмас, балки) 5 баробарга ошириш таъминлансин”, деган сўзлар билан ёзиш керак, деган ҳулосага келиш қийин эмас.

Мақсад эса 2050 йилга бориб жон бошига тўғри келадиган ЯИМ Марказий Осиё республикалари учун, шу жумладан Ўзбекистон учун ҳам энг камида 60.000 (олтиш минг) АҚШ долларига эквивалент бўлишига эришишдир. Ваҳоланки биз, масалан, Катар аҳолисидан сира қолишмасак ҳам, улар учун 2017 йили эришилган бу маррага биз улардан 30 йил кейин эришишни кўзлаябмиз ҳолос.

Агар биз эски менталитет, қотиб қолган эски қолипдаги фикрлаш, ҳурофатдан тўлиқ қутилган ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ислоҳатларнинг руҳига чиқур тушинган ҳолда: Ким бойиш ёки бой блишни хохламайди?” – деган  саволни, нафақат ўзимизга, балки бутун ватандошларимизга ҳам берсак, унда ҳамма бу саволга: Ҳеч ким! – деб жавоб бериши аниқ. Ва бундай жавоб берган ҳамма тўлиқ ҳақ бўлади.

Дарҳақиқат ҳам, ҳар бир инсон фаровон, бахтли ва тўқ, яъний бой бўлган ҳолда яшашни истайди. Ва бунда ҳеч қандай айб йўқ. Чунки ҳаттоки тарки дунё қилган рухоний моддий бой бўлишни ҳахламаса ҳам, лекин у маънавий бой бўлишни албатта истайди. Агар катта ёшдаги авлод бой ҳаётий тажрибага эга бўлса, янги авлод мустақил ҳаётий йўлга қадам босар экан, ўзини катта авлод тўплаган билимлар билан бойитади. Бой халқнинг илмга чанқоқ, ҳаётнинг ҳар хил жабҳалари, ишбилармонлик ва тадбиркорлик соҳалари бўйича профессионал маҳоратни эгаллашга, жисмоний ва маънавий етук бўлишга интилаётган ёшларини эса ҳеч қандай фундаменталист ва реакцион кучлар йўлдан уриб, ўз томонларига оғдира олмайдилар. Халқнинг ва ҳар бир фуқоронинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилувчи, демакки ўз ҳодимларига ҳам равнақ топиш имконятини берадаган бой давлат, коррупциянинг ҳар қандай кўринишини ҳам тугатиш қудратига эга бўлади.

Лекин хозирги даврда дунёнинг ревижланмаган ва қолоқ мамлакатларида миллионлаб одамлар камбағаллик, қашшоқлик ва очликдан истроб чекмоқдлар. Шунинг учун ҳам дунё ҳамжамияти бундай ҳолатдан ташвишда ва ўз олдига бундай ёвуз ҳолатга қарши курашиш вазифасини қўйган. Бундан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ғояси, мамлакатамиздан анча йироқларга ҳам чиқар экан, деган ҳулосага келиш ҳам қийин эмас…

Демак, ўзида халқимизнинг қадимги орзу ва умидларини акс эттириб, одамларимизнинг қалби ва онгини забт этишга қодир бўлган биттаю-битта ғоя мавжуд эканки. У, ҳамма учун тушинарли ва содда бўлгани ҳолда шакиллантирилганлиги учун, бизнинг бутун бир кўпмиллатли халқимизни ижодий яратувчилик меҳнатига ва Ўзбекистоннинг фаровонлиги йўлидаги катта ишларга бирлаштиришга ҳам, сафарбар қилишга ҳам қодир. Ва бу ғоя – халқимизни бойтиш ва бой қилиш ғоясики, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг катта мақсади – одамларни бой қилиш, ғоясидан келиб чиқади. Ўзбекларда бекорга “давлат” сўзининг яна бир маъности бойлик эмас. Ҳақиқатда ҳам, агар солиқ тўловчи бўлмиш – халқ, моддий жиҳатдан бой бўлса, демак давлат ҳам бой, бақувват ва ҳақиқатан ҳам келажаги буюк бўлади. Демак фақат шу ғоягини халқ ва давлат манфаатларини уйғунлаштира олади. Фақатгина шу ғояни амалга оширишдан юқоридагилар ҳам, пастдагилар ҳам манфаатдордир!

Хўп шундай экан, келинглар шу ғоя билан қуролланиб, уни амалиётга тадбиқ этиш учун, унга мафкурамизни бўйсиндириб, шундай бой жамият ва давлат қурайликки, улар иқтидорли, қобилиятли ва бадавлат – ўз ишларининг ҳақиқий эгалари (профессионаллари) бўлган одамлар билан бой бўлсин. Улар эса, нафақат ўз оилаларига, балки ўз ватандошларига ҳам муносиб ҳаёт таъминлаб бериш қудратига эга бўлган, эзгу ниятлли кишиларимиздан иборат бўлсин.

Бу мақсадларга эришиш жуда ҳам қийин бўлсада, лекин у ечиш мумкин бўлган масалалардан иборатки, улар ривожланган мамлакатлар тажрибасида аллақачон ўз ечимларини топган. Биз эса улардан сира ҳам кам эмасмиз. Шунинг учун ҳам ҳар қандай назарий ва амалий иқтисодий муаммоларни, уни устига ечилишини ҳамма истаётган муаммоларни, ечишга қодирмиз. Фақат биз илгари, К.Марксга ўхшаган “юқори даражали” малакасиз кимсанинг мажбуран онгимизга сингдирилган қўшимча қиймат назарияси гирдобига ғарқ бўлиб, бундай имконятлардан маҳрум бўлган эдик. Энди, Ўзбекистон ўзининг давлат мустақиллигига эришганидан сўнг, буни давлат ҳам, халқ ҳам ҳохламоқда. Шунинг учун ҳам:

Эй одамлар бойинг ва бой бўлинг! Ваҳоланки сизларнинг бой бўлишингиз – бу Призидентимиз Шавкат Мирзиёевнинг энг катта мақсади. Бу бизнинг муваффақиятимиз ва фаровонлигимиз кафолати. Одамларнинг моддий, ғоявий, маънавий ва интеллектуал бойлиги – бу бизнинг буюк ва ёрқин келажагимиздир! Шунинг учун ҳам келинглар, Президентимизнинг одамларимизни бой қилишдек энг катта эзгу мақсадини – ўзбекистонликларнинг янги миллий ғоясига айлантирайлик! Бизнинг халқимизни ҳам ўз орзуси бўлмиш – Ўзбекистон орзуси бўлсин!  

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Тошкент, 2018 йил 5 июл.

http://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=1532

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>