ХДП Марказий Кенгашида долзарб мавзуда давра суҳбати ўтказилди

Унда Мирзо  Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этганлари ҳақида http://xdp.uz сайтида қуйидаги мақола ёритилди.

хдп1 хдп

ИККИ ДАВЛАТ ЎРТАСИДАГИ СТРАТЕГИК ШЕРИКЛИК МУНОСАБАТЛАРИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ

30 Ноя 2017

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан соҳа мутахассислари иштирокида мунтазам  ўтказиб келинаётган сиёсий ўқув машғулотлари партия аъзоларининг билимларини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, юртимиз ва жаҳонда содир бўлаётган воқеаларга муносабатини шакллантириш, электорат муаммоларини ўрганишда муҳим механизм вазифасини ўтамоқда.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашида ўтказилган бу галги сиёсий ўқув машғулоти Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 22-24 ноябрь кунлари Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан  давлат ташрифи, ташриф чоғида эришилган келишувлар ҳамда имзоланган ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш борасида амалга оширилган ишларга бағишланди.

Сиёсий ўқув машғулотида  Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари раислари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, партия фаоллари ва  ОАВ вакиллари иштирок этди.

— Корея Республикасида муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимидаги фаолиятининг биринчи йили ҳақида корейс тилида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб 50 минг нусхада чоп этилди. Мазкур китоб 8 бўлим, 320 саҳифадан иборат бўлиб, унда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барча соҳаларда бошланган жуда муҳим ислоҳотлар таҳлилига катта эътибор қаратилган, — дейди Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари номзоди, доцент  Тўлқин Эшбеков ўз сўзида. — Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсатдаги минтақавий ҳамкорликнинг янги суръатига туртки бўлган, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан алоқаларини янги босқичга олиб чиққан ташаббуслари ҳақида сўз юритилган.

Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигидаги иқтисодий ислоҳотларнинг аҳамияти, ҳусусида Тошкент давлат Иқтисодиёт университети доценти, эксперт гуруҳи аъзосиАбдурашид Ҳакимов маъруза қилди.

Сиёсий  ўқув машғулоти якунида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши сектор мудири Баҳтиёр Абдуллаев ҳафта давомида мамлакатимиз ва жаҳонда содир бўлган воқеалар тафсилотлари ва юртимизда қабул қилинган қарор ва фармонлар, уларнинг мазмун-моҳияти  билан йиғилганларни таништирди.

Сиёсий ўқув қизғин савол-жавоблар ва фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.

 

Улуғбек РАХМОНОВ,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Матбуот хизмати сектори мудири в.б.

http://xdp.uz/oz/news/?ID=43720

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>