Хорижий тилни ўрганишда интерфаол усулларнинг ўрни

Биз ер шарининг исталган қисмига йигирма тўрт соат ичида етиб бориш мумкин

бўлган замонда яшаяпмиз. Шунчалик қисқа фурсат бўлишига қарамасдан бу сониялар оралиғида тили, дини, маданияти ва яшаш тарзи буткул фарқли бўлган бошқа бир мамлакатга тушиб қоласиз. Айтиш мумкинки, бугунги замон ўқувчиларига бу унчалик ҳам ҳайратланарли ҳодиса эмас. Негаки, инсонларнинг бир-бирини тушуниши учун муҳим ҳисобланган тилни ўрганиш, бугунги кунда тараққий топиб бораётган соҳалар қаторига кириб улгурди.

Мамлакатимизда ҳам бу жараённи ривожлантириш борасида қарорлар қабул қилинди, кўплаб ишлар амалга оширилди. Бунинг узвий давоми сифатида хорижий тил ўрганувчиларига қулайлик яратиш, ўқитиш жараёнини янада қизиқарлироқ олиб бориш мақсадида мутахассислар томонидан кўплаб воситалар яратилмоқда.

Авваламбор, тил ўргатишни бошлашдан олдин ўқувчиларни шу миллат маданияти, урф-одати, тарихи билан яқиндан таништириб ўтиш керак бўлади. Негаки, бу тилни нима учун ўрганаётганини тушуниб етмаган ўқувчи учун асосий мақсад ўз аҳамиятини йўқота бошлайди. Агар сиз ўқувчингизда қизиқиш ва иштиёқ туйғусини уйғота олсангиз, демак, биринчи қадам ташланди. Механизм ишга тушди. Кейинги босқичда эса белгиланган дастур асосида, бир меъёрда ва тизимли равишда машғулотлар олиб борилади. Бу жараён зерикарли бўлиб қолмаслиги ва янада қизиқ бўлиши учун интерфаол усуллардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Қуйида ўрганувчиларга психологик жиҳатдан ижобий таъсир этадиган бир нечта усуллар ҳақида фикр юритамиз.

Энг аввало, ишни дарс хонасида кичкинагина ўша миллат руҳини бериб турувчи муҳит яратишдан бошлаш керак. Бунинг учун хона жиҳозларинининг ҳолатини ғайриоддий кўринишларда ўзгартириш, турли хил шиор ва ўрганувчилар учун қизиқ бўлган суратлар ёпиштириш, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида эркин мулоқотни йўлга қўйиб олиш керак бўлади.

Дарс жараёнида фақат ўрганилаётган тилда сўзлашиш самарадорликни янада оширишга хизмат қилади. Агар кимда ким бу қоидани бузса ўша ўқувчи «жазоланади». Яъни қўшимча дарс тайёрлайди, қўшиқ айтиб беради,қолганларга совға улашади ва ҳокозо. Дарс мобайнида яхши қатнашган, ўзлаштириши юқори ўқувчилар эса рағбатлантирилиши керак. Мисол учун ўқиш учун тўланадиган маблағларга чегирма бериш ёки маълум фурсат бутунлай озод этиш, бирор нарса совға қилиш, кино ва театрларга билет бериш. Бу усул улар ўртасида соғлом рақобатни уюштиришга хизмат қилади. Рақобат бор жойда эса ўсиш бўлади.

Яна бир қизиқарли усуллардан бир «ўргимчак тўри»дир. Бунинг учун ўқувчилар доира шаклида тик турган ҳолатда бўлишлари шарт. Ўқитувчи савол беради. Жавоб берган ўрганувчи калаванинг учидан ушлаган ҳолатда уни бошқа бир шеригига улоқтиради ва савол беради. У ҳам жавоби якунлангач ипдан ушлайди. Калавани эса бошқага узатади. Шу тариқа турли шаклдаги ўргимчак тўри ҳосил бўлади.

 

Шоҳинуp Оққўзиев,

ЎзМУ Хорижий филология факултети талабаси

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>