Хорижликлар Ўзбекистондаги қамоқхоналарни ижарага олиши мумкин…ми?

Яхшилик, эзгулик йўлида боримизни аямаслик бизга ота-бувалармиз қонидан

ўтган бўлса ажабмас, дейди Дониш домла. Жумладан, жиноятчиларнинг жазони ўташ манзили ҳисобланмиш қамоқхоналаримизда маҳбуслар кун сайин камайиб, анча-мунча жойлар бўшаб қолаётган бўлса-ю баъзи ривожланган мамлакатларда жиноятчилар кўпайиб, уларга қамоқхоналар етишмаётганини билиб қолсак нима қиламиз? Бу саволга ЎзМУда камол топган машҳур ҳуқуқшунос олим, давлат ва жамоат арбоби Акмал Саидовнинг мухтасар жавоби замирида улкан маъно мужассам. Ишонмасангиз, қуйидаги антиқа хабарни бир ўқиб кўринг…

14:20 / 23.05.2018 40261

Акмал Саидов ҳазиллашиб европаликларга Ўзбекистондаги қамоқхоналарни ижарага олишни таклиф қилган

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов ҳазиломуз тарзда европаликларга Ўзбекистондаги қамоқхоналарни ижарага олишни таклиф қилганини эслади.

«Европа Иттифоқи давлатларида қамоқхоналар тўлган. Ҳаттоки Бельгия ҳукумати Нидерландиядан ўзидаги маҳбуслар учун қамоқхоналарни ижарага беришни сўраган. Мен бир сафар ҳазиллашиб айтгандим, агар нархига келиша олсак, биз жой берамиз», – дея Саидовнинг Тошкентда ўтказилган брифингдаги сўзларини келтиради «Kun.uz» мухбири.

Саидовнинг сўзларига кўра, «республикада ўтказилган ислоҳотлар» самараси ўлароқ, Ўзбекистонда маҳбуслар сони 2,5 баробар қисқарган.

«Бугунги кунда бизда қамоқхоналар 80 фоизга тўлган, вояга етмаганлар учун колониялар 20 фоизга тўлган. Бу факт қамоқхоналардагилар миқдори қанчалик камайганини кўрсатади», – дея қўшимча қилган у.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига 122 нафар маҳбус тўғри келади. Саидовнинг қайд этишича, бу МДҲ давлатлари орасида энг паст кўрсаткич, бу АҚШдагидан 2-3 баробар пастроқ кўрсаткичдир.

https://kun.uz/news/2018/05/23/akmal-saidov-azillasib-evropaliklarga-uzbekistondagi-kamokhonalarni-izaraga-olisni-taklif-kilgan

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>