Шавкат Мирзиёев: Илмли одамлар – мамлакатимизнинг олтин фонди

Бундан бир йил олдин, 2019 йил 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илм-фан намояндалари билан учрашган эди. Олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, улар учун кўп қаватли уйлар қуриш бўйича кўрсатмалар берганди.

Шавкат Мирзиёев: Илмли одамлар – мамлакатимизнинг олтин фонди

Шунга мувофиқ, Тошкентдаги Талабалар шаҳарчаси ҳудудида 6 та 9 қаватли турар жой бунёд этилди. 216 та хонадон жиҳозланган ҳолда фойдаланишга топширилди. Деворлари энергия тежовчи материаллар билан қопланган. Хонадонларга алоҳида иситиш мосламалари ўрнатилган. Ҳовлиларида болалар ва спорт майдончалари, автотураргоҳлар ташкил этилган.

Давлатимиз раҳбари бугун мазкур уйларда яратилган шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.

— Сизларни, сизлар орқали бу ерда яшайдиган барча оилаларни табриклайман, мана шу шинам, замонавий уйлар муборак бўлсин! Ўзим ҳам қишлоқдан келиб, 15 йил ижарада яшаган одам сифатида бу нарсанинг қадрини жуда яхши ҳис қиламан. Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди. Илмли одамлар – мамлакатимизнинг олтин фонди. Уларнинг қўлида келажагимиз бўлган болаларимиз тарбияланади. Ўқитувчилар уйли бўлиб, оиласидан кўнгли тўқ бўлса, касбига меҳр билан, Ватанга садоқат билан ишлайди. Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар. Фарзандларингиз, невараларингиз ота-онам илмни танлаб кам бўлмади, деб юрсин, – дея эзгу ниятлар билдирди Президент.

 http://uza.uz/oz/politics/shavkat-mirziyeev-ilmli-odamlar-mamlakatimizning-oltin-fondi-12-06-2020

Президент Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюрди​

Президент Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюрди​

​Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида барпо этилган Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносини бориб кўрди.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 ноябрдаги фармонига мувофиқ Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилган эди. Ўша йили декабрда бу янги идора учун бино қуриш бошланганди. Ўтган йил 24 майда Президентимиз бунёдкорлик ишларининг бориши билан жойнинг ўзида танишган эди.
Вазирликни ташкил этишда иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни жаҳон илм-фани ютуқлари, инновацион ғоялар ва технологиялар асосида жадал ривожлантириш мақсад қилиб қўйилган. 5 қаватли бино шунга мос қурилган ва жиҳозланган.
Биринчи қаватда кўргазмалар зали, амфитеатр, ёш ихтирочилар хонаси, ахборот бўлими, электрон кутубхона, қаҳвахона, фуқаролар қабулхонаси жойлашган. Иккинчи қаватда Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, робототехника ва мехатроника, интернет дастурлари бўйича замонавий лабораториялар ташкил этилган. Илмий-техник ахборот маркази, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази, стартап хоналари учинчи қаватда жойлашган. Юқори қаватлардан вазирлик ходимлари учун кабинетлар, анжуман заллари ўрин олган. Бу ерда аэрокосмик тадқиқотлар ва 3D прототиплаштириш бўйича ўқув лабораториялар ҳам фаолият кўрсатади.
Бино атрофидаги боғда фаввора, ёзги амфитеатр, тақдимот майдончалари барпо этилган.
Шавкат Мирзиёв дастлаб интерфаол кўргазма зали — “Showroom” билан танишди. Бу ерда хорижий ва маҳаллий компанияларда ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулотлар, стартап лойиҳалар тўғрисида маълумотлар олиш мумкин бўлади. У турли соҳалардаги 37 та лойиҳани қамраб олувчи 8 та блокдан иборат.
Масалан, робототехника бурчагида етакчи хорижий компанияларнинг роботлари жойлаштирилган. Бу ерга келувчилар роботларни ясаши ёки бошқариб кўриши мумкин. Соҳани чуқурроқ ўрганиш истагида бўлганлар ўрганишларини иккинчи қаватдаги робототехника ўқув-тадқиқот лабораториясида давом эттиради.
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳага оид технологиялар трансфери бўлимида юқори технологиялар, “ақлли” қурилмалар, кундалик ҳаётда қўлланадиган инновацион жиҳозлар билан танишиш мумкин.
Қурилиш ва автосаноат соҳаларига тегишли яна бир лойиҳа – илк бор импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган полиэфир шпатлёвка ва полиэфир елим ишлаб чиқариш технологиялар трансфери муваффақиятли амалга оширилди.
Вазирлик биносидаги интерактив студияда онлайн дарслар, вебинарлар ўтказиш, видеодарслар ёзиш мумкин. Бу студия “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларни ўқитиш, масофавий мулоқот орқали жойлардаги мутахассислар малакасини оширишда ҳам қўл келади.
- Мамлакатимиз юқори технологик соҳалар бўйича дунёдан ортда қолиб кетган. Барча соҳаларни модернизация қилиш, жаҳон билан ҳамқадам бўлиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиб, шундай шароитлар яратдик. Бу жамоа йил якуни бўйича бу борада аниқ амалий натижаларни кўрсатиши керак, — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
002.jpg
Вазирликка берилган ваколат ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш, ишланмаларни соҳа ва тармоқларга татбиқ этиш бўйича топшириқлар берилди.
Президентимиз видеоалоқа орқали вазирликнинг Илғор технологиялар маркази мутахассислари билан мулоқот қилди.
Давлатимиз томонидан одамларни илм-фанга қизиқтириш ва рағбатлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Вазирликнинг янги замонавий биносида бунинг учун барча шароит муҳайё. Иқтидорли ёшлар бу ерда энг сўнгги ишланма ва технологиялар билан танишиш баробарида стартап лойиҳаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Бинода кенгайтирилган виртуал реаллик технологияси — NazzAR платформаси ишга туширилган. Бу технология фойдаланувчиларга қўлидаги смартфони орқали дунё объектлари билан интерфаол муносабатларга киришиш имконини беради.
Бугунги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни таъминлаш учун зарур тизим яратилди. Илмий-тадқиқот муассасалари ва олимларнинг инновацион ғоя ва лойиҳалари қўллаб-қувватланиб, қиймати 28,2 миллиард сўмлик 31 та стартап лойиҳа молиялаштирилди. Халқаро ҳамкорлик доирасида ҳозирги кунда Германия, Россия ва Беларусдаги шериклар билан 9,6 миллиард сўмлик 38 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.
a86aebb0-65fa-c355-14ef-5fdc7d23bd35.jpg
2fe09bf0-453f-9e06-cb27-1ab7ade31d9b.jpg
f3bd6448-66b6-95ba-0720-59036fcfe0df.jpg
http://uza.uz/oz/politics/prezident1-innovatsion-rivozhlanish-vazirligiga-tashrif-buyur-12-06-2020

Математика институти барча олимлар учун маърифат маркази бўлади

Математика институти барча олимлар учун маърифат маркази бўладиПрезидент Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институтига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга шу йил январь ойидаги Мурожаатномасида ҳар йили илм-фаннинг бир нечта устувор йўналиши ривожлантирилишини айтган эди. Жорий йилда математика ана шулардан бири сифатида белгиланди.

Бу халқимизни ҳам, илмий жамоатчиликни ҳам ғоят қувонтирди. Чунки математика юртимизда чуқур тарихий асосга эга ва бугунги кунда тараққиёт учун ғоят долзарб.

Мамлакатимизда ушбу йўналишни ривожлантиришда Фанлар академиясининг Математика институти катта ўрин тутади. 1943 йилда ташкил этилган бу даргоҳ ўтган даврда математик тадқиқотларнинг йирик марказларидан бирига айланган. Бу ерда шаклланган алгебра ва функционал анализ, дифференциал тенгламалар, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика бўйича илмий мактаблар жаҳон олимлари томонидан эътироф этилган.

Лекин шу пайтгача институт эски, таъмирталаб бинода иш юритиб келаётган эди. Математикларга замонавий шароитлар яратиш мақсадида Олмазор туманидаги Талабалар шаҳарчасида янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Президентимиз бу ерда яратилган қулайликлар билан танишди. Янги иморатда 7 та илмий лаборатория ва “Ёш математиклар” маркази фаолият юритади. Бинонинг шинам қаватларида ахборот-ресурс маркази ва семинар хоналари, академик ва тадқиқотчилар учун кабинетлар, кутубхона, мажлислар зали, ошхона жойлашган. Хоналар энг илғор техника ва ускуналар билан жиҳозланган.

— Бу замонавий институт барча олимлар учун маърифат маркази бўлиши керак. Математика кўп фанларга йўл очади. Уни Талабалар шаҳарчасида барпо этганимиз бежиз эмас. Бу институт таълим ва илм-фан ўртасида узвийликни таъминлаши, мамлакатимиз ривожига замин яратиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда таълим соҳаси мутасаддилари, ректор ва математик олимлар билан мулоқот бўлди.

– Математика фанининг тамал тошини Ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний каби улуғ боболаримиз қўйган. Бу бизнинг қонимизда бор. Лекин охирги йигирма йилда математикадан билим даражаси пасайиб кетди. Чунки ўқитувчиларга керакли эътибор, муносиб ойлик беролмадик, пировард мақсад қўя олмадик. Бунинг оқибати ҳозир кўпдан-кўп соҳаларда сезиляпти. Бугун бу фанни ривожлантиришдан мақсадимиз – математика бўйича рақобат муҳитини яратиш, саноат, муҳандислик йўналишлари бўйича етук кадрлар тайёрлаш, – деди Президент.

Давлатимиз раҳбари жорий йил 31 май куни олимлар билан учрашувда математик онгни боғчадан бошлаб шакллантириш зарурлигини таъкидлаган эди. Шундан келиб чиқиб, Математика институтида мактабгача таълим, мактаблар ва олий ўқув юртларидаги дарсларни мувофиқлаштирадиган тизим йўлга қўйилмоқда.

Шу борадаги тақдимот билан танишар экан, Президентимиз «математика ўқитувчиларининг билим ва малакаси бўйича ҳар бир туман кесимида таҳлил борми? Моддий ва ташкилий жиҳатдан яна нималар қилишимиз керак?» дея саволлар қўйди.

– Кечаги дарс бериш услуби билан математикани жадал ривожлантириб бўлмайди. Шу боис аввал амалда яхши натижа берган хорижий методика асосида таълим дастурлари яратиб, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш зарур. Методика шундай бўлиши керакки, у болаларда математикага муҳаббат уйғотсин. Бунинг учун ўқувчилар бу фан ҳаётда, ҳар бир соҳада ўзига кераклигини англаши зарур. Ёшлар имтиҳондан ўтиш учун эмас, билимли мутахассис бўлиш учун ўқиши лозим, – деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Охирги беш-ўн йилда математика йўналиши бўйича университетларни битирган ёшларни топиб, хоҳишига қараб қайта тайёрлаб, мактабларга, фан номзодларини эса олий таълим муассасаларига ишга жалб этиш муҳимлиги таъкидланди. Математика кафедра мудирларини сайлаш тартибини жорий қилиш, кафедра мудирлари кенгаши тузиб, доимий тажриба алмашинувни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди.

Математика институтида 72 нафар илмий ходим, жумладан, 5 нафар академик фаолият юритмоқда. Охирги икки йилда 11 нафар фан доктори ва 14 нафар фан номзоди тайёрланган. 422 та илмий мақола (245 таси чет элда), 9 та монография (5 таси чет элда) чоп этилган.

Соҳадаги фундаментал тадқиқотларни молиялаштириш ҳажми бир ярим баробарга оширилди. Халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ёшлар ва уларнинг устозларини рағбатлантириш тизими жорий этилди.

2019 йил 9 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2020 йил 7 майда “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

http://uza.uz/oz/politics/matematika-instituti-barcha-olimlar-uchun-marifat-markazi-b—12-06-2020

Клиникаларни лойиҳалаштиришда хорижий тажрибани ўрганиш муҳим

Клиникаларни лойиҳалаштиришда хорижий тажрибани ўрганиш муҳим

Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги “NANO Medical Clinic” кўп тармоқли шифохона фаолияти билан танишди.

Бу замонавий клиника мамлакатимизда хусусий тиббиётни ривожлантириш бўйича яратилган тизим натижаларидан бири. Ўтган йили декабрда ишга туширилган терапевтик бинода маслаҳат поликлиникаси, 35 ўринли стационар, ядро тиббиёти, гемодиализ ва терапия бўлимлари, лаборатория жойлашган. Ушбу комплекс чет эл лойиҳаси асосида барпо этилган.

Давлатимиз раҳбари бу қурилиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди. Ҳар бир метр ердан оқилона фойдаланиб, ҳамма жиҳатлар ҳисобга олингани, бошқа объектларни лойиҳалаштиришда буни ўрганиш кераклигини таъкидлади.

Клиникада эндокринология, неврология, кардиология, офтальмология, урология, оториноларингология, ультратовуш ташхиси, терапия, физиотерапия бўйича консерватив даволаш йўлга қўйилган. Шифо маскани рақамли рентген, компьютер томографияси, суяк денситометри, юрак дефибриллятори каби илғор диагностика ускуналари билан жиҳозланган. Бу ерда 15 нафар олий тоифали шифокор фаолият олиб бормоқда.

Муҳим жиҳати, клиникада радионуклид текширувига асосланган ядро тиббиёти ва интервенцион радиология жорий қилинган. Бу турли эндокрин ва онкологик касалликларни аниқлаш ва даволашда катта самара беради. Ушбу йўналишлар Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) назоратида ташкил этилган. Бундан ташқари, Германия, Туркия, Россиядаги етакчи тиббий марказлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Клиникада суяк тўқимасининг минерал зичлигини аниқлашнинг диагностик усули ҳам муваффақиятли қўлланилмоқда.

Бугунги кунда лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида уч қаватли жарроҳлик биноси қурилмоқда. Бу аҳолига жаҳон стандартлари даражасида тиббий хизмат кўрсатиш ва яна 60 та янги иш ўрни ташкил этиш имконини беради.

Шу ерда давлатимиз раҳбарига хусусий тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда ўша йил 29 декабрдаги «Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги қарорлари бу борадаги имкониятларни кенгайтирди.

Мисол учун, хусусий клиникалар шуғулланиши мумкин бўлган ихтисосликлар 50 тадан 129 тага кўпайтирилди. 2022 йил 1 январгача солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилди.

Натижада 2017 йилда хусусий тиббиёт муассасалари 3 минг 454 тани ташкил қилган бўлса, жорий йил 1 июнь ҳолатига кўра, 5 минг 612 тага етган. 11 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган.

Ҳудудларда замонавий клиникалар ташкил этиб, тиббий хизматлар бўйича рақобатни, пировардида сифатни таъминлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

 http://uza.uz/oz/politics/klinikalarni-loyi-alashtirishda-khorizhiy-tazhribani-rganish-12-06-2020

Экспорт ва қўшимча иш ўринлари яратиш йўлида

Экспорт ва қўшимча иш ўринлари яратиш йўлидаПрезидент Олмазор туманида «Next Generation Product» қўшма корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.

Бу ерда «Royal» савдо белгиси остида йилига 460 минг дона электр ва қуёш энергияси асосида ишловчи сув иситиш ускунаси, Германиянинг «Viessmann» бренди остида 75 минг дона сув иситиш қозони ишлаб чиқарилади. Корхонада жами 530 киши иш ўрни билан таъминланган.

Маҳсулотлар Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистонга экспорт қилинмоқда.

Пандемия шароитига қарамай корхонада ишлаб чиқариш суръати пасайгани йўқ. Январь-май ойларида 1,8 миллион долларлик экспорт амалга оширилди. Йил якунигача кўрсаткични 7 миллион долларга етказиш мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбарига шу ерда истиқболдаги лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди. Президент маҳсулотлар турини кўпайтириб, қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

 http://uza.uz/oz/politics/eksport-va-shimcha-ish-rinlari-yaratish-y-lida-12-06-2020

Бўш турган бинолардан унумли фойдаланиш сиёсати самараси

Бўш турган бинолардан унумли фойдаланиш сиёсати самарасиДавлатимиз раҳбари бугуннинг ўзида Олмазор туманидаги «ARDENT FOODS» масъулияти чекланган жамият корхонасида бўлди.

Бу ширкат бўш турган бинолар негизида янги субъектлар ташкил этиш ва иш ўринлари яратишга қаратилган сиёсат самараси.

Лойиҳа қиймати 77 миллиард сўмдан зиёд бўлган корхона иккита линиядан иборат. Бирида йигирмага яқин қандолат маҳсулотлари, иккинчисида тез пишадиган овқат ингредиентлари ишлаб чиқарилмоқда. 150 киши иш билан таъминланган.

Ҳозирда маҳсулот Тожикистон ва Афғонистонга экспорт қилинади. Янги экспорт бозорларини очиб, жорий йил якунида экспорт ҳажмини 45 минг долларга етказиш режалаштирилган.

Маҳсулотлар турини кўпайтириб, қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 http://uza.uz/oz/politics/b-sh-turgan-binolardan-unumli-foydalanish-siyesati-samarasi-12-06-2020

Олмазор тумани бўйича истиқболли режалар белгилаб олинди

Олмазор тумани бўйича истиқболли режалар белгилаб олиндиПрезидент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув ўтказди.

— Охирги уч йилда Олмазорга тўртинчи марта келяпмиз. Туманда ўзгариш бўляптими, одамлар манфаат кўряптими, нима муаммолар бор, деган саволлар мени қийнайди. Бугун натижаларни таҳлил қилиб, сизлар билан бамаслаҳат янги йўналишлар ва режаларни белгилаб олишимиз керак, — деди давлатимиз раҳбари.

Туманда камбағалликни қисқартириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Уйма-уй юриш орқали Олмазорда 3 минг 23 та ёрдамга муҳтож оила борлиги аниқланган. Шундан 568 оила аъзоси ишга жойлаштирилиб, ёрдамга муҳтожлар тоифасидан чиқарилди. Бош вазир ўринбосари қолган 2 минг 455 оилани йил охиригача камбағалликдан олиб чиқиш бўйича ҳисобот берди.

Жорий йилда қиймати 3 триллион сўм бўлган 48 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган. Бош вазир ўринбосари тўлиқ ишлатилмаётган 12 та давлат объекти ва илгари хусусийлаштирилиб, ҳозир бўш турган 97 та бино ва ер майдонлари негизида янги корхоналарни ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифларини тақдимот қилди.

Давлатимиз раҳбари янги лойиҳалар учун имкониятларни кенгайтириш мақсадида Тошкент туманининг Олмазорга яқин ҳудудидан 200 гектар ер ажратиб, янги саноат зонаси барпо этишни таклиф қилди. У ерда ташкил этиладиган корхоналарда камида 60 мингта янги иш ўрни яратиш мумкин бўлади.

“Чорсу бозори”, Зарқайнар, Сағбон, Себзор, Қорасарой, Гўзалбоғ ва бошқа кўча-маҳаллаларда, жами 482 гектар майдонда замонавий туристик, савдо ва дам олиш маскани – “очиқ осмон остидаги музей” барпо этилади. Бу ерда ҳунармандчилик дўконлари ва расталари, чойхона ва меҳмонхоналар, кичик музейлар ташкил этилади.

“Агрегат” заводини Чирчиққа кўчирган ҳолда, унинг ҳудудида Олмазор аҳолиси учун 12-14-16 қаватли арзон уйлар қуриш, Тошкент туманида Олмазорга яқин ҳудудда 260 гектар ерда 150 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарча барпо этиш бўйича топшириқлар берилди.

Жамоатчилик вакиллари туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича фикр ва таклифларини билдирди.

 http://uza.uz/oz/politics/olmazor-tumani-b-yicha-isti-bolli-rezhalar-belgilab-olindi-12-06-2020

Ҳар бир соҳада илм ривожланса, пировард натижада иқтисодий барқарорлик таъминланади

Ҳар бир соҳада илм ривожланса, пировард натижада иқтисодий барқарорлик таъминланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни пойтахтимизнинг Олмазор туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишди.

Президентимиз дастлаб Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институтига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга шу йил январь ойидаги Мурожаатномасида ҳар йили илм-фаннинг бир нечта устувор йўналиши ривожлантирилишини айтган эди. Жорий йилда математика фани ана шулардан бири сифатида белгиланди.

Бу халқимизни ҳам, илмий жамоатчиликни ҳам ғоят қувонтирди. Чунки математика юртимизда чуқур тарихий асосга эга ва бугунги кунда тараққиёт учун ғоят долзарб.

Мамлакатимизда ушбу йўналишни ривожлантиришда Фанлар академиясининг Математика институти катта ўрин тутади. 1943 йилда ташкил этилган бу даргоҳ ўтган даврда математик тадқиқотларнинг йирик марказларидан бирига айланган. Бу ерда шаклланган алгебра ва функционал анализ, дифференциал тенгламалар, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика бўйича илмий мактаблар жаҳон олимлари томонидан эътироф этилган.

2019 йилда мазкур фанни ривожлантириш бўйича муҳим қадам ташланган эди. 9 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор асосида Математика институтига қатор имтиёзлар берилди, жумладан, замонавий бино билан таъминлаш белгиланди. Чунки институт шу пайтгача эски, таъмирталаб бинода иш юритиб келаётган эди.

Математикларга замонавий шароитлар яратиш мақсадида Олмазор туманидаги Талабалар шаҳарчасида янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Президентимиз бу ерда яратилган қулайликлар билан танишди. Янги иморатда 7 та илмий лаборатория ва “Ёш математиклар” маркази фаолият юритади. Бинонинг шинам қаватларида ахборот-ресурс маркази ва семинар хоналари, академик ва тадқиқотчилар учун кабинетлар, кутубхона, мажлислар зали, ошхона жойлашган. Хоналар энг илғор техника ва ускуналар билан жиҳозланган.

– Бу замонавий институт барча олимлар учун маърифат маркази бўлиши керак. Математика кўп фанларга йўл очади. Уни Талабалар шаҳарчасида барпо этганимиз бежиз эмас. Бу институт таълим ва илм-фан ўртасида узвийликни таъминлаши, мамлакатимиз ривожига замин яратиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

2020 йил 7 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда математика илм-фани ва таълимини янги сифат босқичига олиб чиқишга қаратилган қатор вазифалар белгиланди.

Шу ерда таълим соҳаси мутасаддилари, ректор ва олимлар билан мулоқот бўлди.

– Математика фанининг тамал тошини Ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний каби улуғ боболаримиз қўйган. Бу бизнинг қонимизда бор. Лекин охирги йигирма йилда математикадан билим даражаси пасайиб кетди. Чунки ўқитувчиларга керакли эътибор, муносиб ойлик беролмадик, пировард мақсад қўя олмадик. Бунинг оқибати ҳозир кўпдан-кўп соҳаларда сезиляпти. Бугун бу фанни ривожлантиришдан мақсадимиз – математика бўйича рақобат муҳитини яратиш, саноат, муҳандислик йўналишларида етук кадрлар тайёрлаш, – деди Президент.

Давлатимиз раҳбари жорий йил 31 май куни олимлар билан учрашувда математик онгни боғчадан бошлаб шакллантириш зарурлигини таъкидлаган эди. Шундан келиб чиқиб, Математика институтида мактабгача таълим, мактаблар ва олий ўқув юртларидаги дарсларни мувофиқлаштирадиган тизим йўлга қўйилмоқда.

Шу борадаги тақдимот билан танишар экан, Президентимиз «математика ўқитувчиларининг билим ва малакаси бўйича ҳар бир туман кесимида таҳлил борми? Моддий ва ташкилий жиҳатдан яна нималар қилишимиз керак?» дея саволлар қўйди.

– Кечаги дарс бериш услуби билан математикани жадал ривожлантириб бўлмайди. Шу боис аввал амалда яхши натижа берган хорижий методика асосида таълим дастурлари яратиб, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш зарур. Методика шундай бўлиши керакки, у болаларда математикага муҳаббат уйғотсин. Бунинг учун ўқувчилар бу фан ҳаётда, ҳар бир соҳада кераклигини англаши зарур. Ёшлар имтиҳондан ўтиш учун эмас, билимли мутахассис бўлиш учун ўқиши лозим, – деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Охирги беш-ўн йилда математика йўналиши бўйича университетларни битирган ёшларни топиб, хоҳишига қараб қайта тайёрлаб, мактабларга, фан номзодларини эса олий таълим муассасаларига ишга жалб этиш муҳимлиги таъкидланди. Математика кафедра мудирларини сайлаш тартибини жорий қилиш, кафедра мудирлари кенгашини тузиб, доимий тажриба алмашинувни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди.

Математика институтида 72 нафар илмий ходим, жумладан, 5 нафар академик фаолият юритмоқда. Охирги икки йилда 11 нафар фан доктори ва 14 нафар фан номзоди тайёрланган. 422 та илмий мақола (245 таси чет элда), 9 та монография (5 таси чет элда) чоп этилган.

Соҳадаги фундаментал тадқиқотларни молиялаштириш ҳажми бир ярим баробарга оширилди. Халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ёшлар ва уларнинг устозларини рағбатлантириш тизими жорий этилди.

Мулоқотда таълим соҳаси мутасаддилари, олимлар, ректорлар Ўзбекистон шароитида математика фанини ўқитиш бўйича платформа яратилгани, энди таълим муассасалари олдида жамиятда ушбу фаннинг обрўсини юксалтириш вазифаси турганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида барпо этилган Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносини бориб кўрди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 ноябрдаги фармонига мувофиқ Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилган эди. Иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни жаҳон илм-фани ютуқлари, инновацион ғоялар ва технологиялар асосида жадал ривожлантириш ушбу вазирликнинг вазифалари этиб белгиланганди.

Ўша йили вазирлик учун Талабалар шаҳарчасидан жой танланиб, илғор илм-фан ютуқларини мужассам этган, олимлар, тадқиқотчилар ишлаши учун замонавий муҳитга эга бино қуришга киришилганди.

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 2 декабрь ва ўтган йил 24 майда бунёдкорлик ишларининг бориши билан жойнинг ўзида танишиб, ушбу вазирлик олимларнинг илмий салоҳияти бирлашадиган, инновацион ғоялар стартапларга айланиб, иқтисодиёт тармоқларига жорий этиладиган марказ бўлиши зарурлигини таъкидлаган эди.

Шу асосда ҳар томонлама пухта лойиҳа ишлаб чиқилди. Натижада бу ерда пойтахтимиздаги меъморий жиҳатдан кўркам бинолардан бири қад ростлади.

5 қаватли бинода инновацион муҳит яратилган. Биринчи қаватда кўргазмалар зали, амфитеатр, ёш ихтирочилар хонаси, ахборот бўлими, электрон кутубхона, қаҳвахона, болалар хонаси, фуқаролар қабулхонаси жойлашган. Иккинчи қаватда Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, робототехника ва мехатроника, интернет дастурлари бўйича замонавий лабораториялар ташкил этилган. Илмий-техник ахборот маркази, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази, стартап хоналари учинчи қаватда жойлашган. Юқори қаватлардан вазирлик ходимлари учун кабинетлар, анжуманлар заллари ўрин олган. Бу ерда аэрокосмик тадқиқотлар ва 3D прототиплаштириш бўйича ўқув лабораториялар ҳам фаолият кўрсатади.

Бино атрофидаги инновацион боғда фаввора, ёзги амфитеатр, тақдимот майдончалари барпо этилган.

Президентимиз дастлаб интерфаол кўргазма зали – “Showroom” билан танишди. Ушбу кўргазма етакчи хорижий ва маҳаллий компанияларда ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулотлар, стартап лойиҳалар тўғрисида маълумот беради. У турли соҳалардаги 37 та лойиҳани қамраб олувчи 8 та блокдан иборат.

Бу ерда робототехника, технологиялар трансферига тегишли ва Ёшлар академияси аъзолари лойиҳалари, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, давлат бошқарувидаги инновациялар намойиш этилади, “ақлли” банк фаолият кўрсатади.

Масалан, робототехника бурчагида етакчи хорижий компанияларнинг роботлари жойлаштирилган. Бу ерга келувчилар роботларни ясаши ёки бошқариб кўриши мумкин. Соҳани чуқурроқ ўрганиш истагида бўлганлар ўрганишларини иккинчи қаватдаги робототехника ўқув-тадқиқот лабораториясида давом эттиради.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳага оид технологиялар трансфери бўлимида юқори технологиялар, “ноу-хаулар”, “ақлли” қурилмалар, кундалик ҳаётда қўлланадиган инновацион жиҳозлар билан танишиш мумкин.

Исроилнинг “Maya International” компанияси билан ҳамкорликда сунъий йўлдош орқали қувурлардан сув сизишини аниқлайдиган технология Тошкент шаҳрига трансфер қилинди. Ушбу лойиҳада сунъий йўлдош орқали қувурлардан сув ва газ сизиш нуқталарини аниқлаш мумкин.

Маълумотларга кўра, пойтахтимизнинг магистрал қувурларидаги носозликлар туфайли йилига 215 миллион куб метр сув исроф бўлар экан. Буни пулга чақса, 5 миллион доллардан ортиқ маблағ деганидир. Мазкур технология бундай исрофгарчиликларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Қурилиш ва автосаноат соҳаларига тегишли яна бир лойиҳа – импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтириладиган полиэфир шпатлёвка ва полиэфир елим ишлаб чиқариш технологияси трансфери Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Польшанинг “Novol Asia” қўшма корхонаси томонидан муваффақиятли амалга оширилди. Ўзида тўлдирувчи ва безак берувчи хусусиятларни мужассам этган ушбу шпатлёвка автомобиль саноати ва мебелсозликда қўлланилиши мумкин.

Малайзиянинг “Cy Rewards” компанияси билан ҳамкорликда жорий этилаётган арзон уйлар қуриш технологияси ҳам тақдим этилди. Бу технологиянинг афзаллиги 2-3 қаватли уйларни қисқа вақтда қуриш имконини беради. Бунда бир квадрат метр уйнинг таннахри уч юз доллар бўлади.

Вазирлик биносидаги интерактив студияда онлайн дарслар, вебинарлар ўтказиш, видеодарслар ёзиш мумкин. Бу студия “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларни ўқитиш, масофавий мулоқот орқали жойлардаги мутахассислар малакасини оширишда ҳам қўл келади.

– Мамлакатимиз юқори технологик соҳалар бўйича дунёдан ортда қолиб кетган. Барча соҳаларни модернизация қилиш, жаҳон билан ҳамқадам бўлиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиб, шундай шароитлар яратдик. Вазирлик жамоаси йил якуни бўйича бу борада аниқ амалий натижаларни кўрсатиши керак, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз видеоалоқа тизими орқали вазирликнинг Илғор технологиялар маркази мутахассислари билан мулоқот қилди.

Давлатимиз томонидан одамларни илм-фанга қизиқтириш ва рағбатлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Вазирликнинг янги замонавий биносида бунинг учун барча шароит муҳайё. Иқтидорли ёшлар бу ерда энг сўнгги ишланма ва технологиялар билан танишиш баробарида стартап лойиҳаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Бинода кенгайтирилган виртуал реаллик технологияси – NazzAR платформаси ишга туширилган. Бу технология фойдаланувчиларга қўлидаги смартфони орқали дунё объектлари билан интерфаол муносабатларга киришиш имконини беради.

Президентимиз тиббиётдаги инновациялар, Ёшлар академияси аъзоларининг лойиҳалари, ғўзанинг вилт касаллигига чидамли янги навларини яратиш, ген-нокаут технологияси ёрдамида картошка ва буғдой ҳосилдорлигини ошириш, Корея технологияси асосида қишда қовун етиштиришга мўлжалланган иссиқхона лойиҳалари билан танишди. Вазирлик ахборот хизмати, кутубхона, анжуманлар залини кўздан кечирди.

Бугунги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни таъминлаш учун зарур тизим яратилди. Илмий-тадқиқот муассасалари ва олимларнинг инновацион ғоя ва лойиҳалари қўллаб-қувватланиб, қиймати 28,2 миллиард сўмлик 31 та стартап лойиҳа молиялаштирилди. Халқаро ҳамкорлик доирасида ҳозирги кунда Германия, Россия ва Беларусдаги шериклар билан 9,6 миллиард сўмлик 38 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.

Вазирликка берилган ваколат ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш, ишланмаларни соҳа ва тармоқларга татбиқ этиш бўйича топшириқлар берилди.

Файзли хонадон – чинакам бахт ошиёни. Муқим иш жойи эса доимий даромад кафолатидир. Одамларимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашида ҳар икки омилнинг ўрни муҳим. Шу боис, мамлакатимизда юритилаётган кучли ижтимоий сиёсат орқали аҳолининг айни шу эҳтиёжини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Бундан бир йил олдин, 2019 йил 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илм-фан намояндалари билан учрашган эди. Олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, улар учун кўп қаватли уйлар қуриш бўйича кўрсатмалар берганди.

Шунга мувофиқ, Тошкентдаги Талабалар шаҳарчаси ҳудудида 6 та 9 қаватли 216 хонадонга мўлжалланган уй бунёд этилди.

Қайд этиш лозимки, ушбу кўп қаватли уйларни қуришда энг замонавий қурилиш материалларидан фойдаланилган. Инновацион технологиялар асосида биноларнинг ташқи деворлари энергия тежамкор материаллар билан қопланган. Бу уйлар қишда иссиқ, ёзда салқин бўлишини таъминлайди.

Бундан ташқари, ҳар бир хонадон алоҳида иситиш мосламалари билан жиҳозланган, видеокузатув тизимига эга. Хонадонлар таъмирланган, газ плитаси, сантехника буюмлари ўрнатилган ҳолда эгаларига топширилди.

Давлатимиз раҳбари Олмазор туманига ташрифи доирасида мазкур уйларда яратилган шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.

– Сизларни, сизлар орқали бу ерда яшайдиган барча оилаларни табриклайман, мана шу шинам, замонавий уйлар муборак бўлсин! Ўзим ҳам қишлоқдан келиб, 15 йил ижарада яшаган одам сифатида бу нарсанинг қадрини жуда яхши ҳис қиламан. Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди. Илмли одамлар – мамлакатимизнинг олтин фонди. Уларнинг қўлида келажагимиз бўлган болаларимиз тарбияланади. Ўқитувчилар уйли бўлиб, оиласидан кўнгли тўқ бўлса, касбига меҳр билан, Ватанга садоқат билан ишлайди. Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар. Фарзандларингиз, невараларингиз ота-онам илмни танлаб кам бўлмади, деб юрсин, – дея эзгу ниятлар билдирди Президент.

Кейинги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар натижасида жойларда замонавий тиббий муассасалар ишга туширилмоқда.

Олмазор туманидаги “Nano Medical Clinic” кўп тармоқли тиббиёт клиникаси ана шундай субъектлардан бири.

Ўтган йили декабрда ишга туширилган терапевтик бинода маслаҳат поликлиникаси, 35 ўринли стационар, ядро тиббиёти, гемодиализ ва терапия бўлимлари, лаборатория жойлашган. Ушбу комплекс чет эл лойиҳаси асосида барпо этилган.

Давлатимиз раҳбари бу қурилиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди. Ҳар бир метр ердан оқилона фойдаланиб, ҳамма жиҳатлар ҳисобга олингани, бошқа объектларни лойиҳалаштиришда буни ўрганиш кераклигини таъкидлади.

Клиникада эндокринология, неврология, кардиология, офтальмология, урология, оториноларингология, ультратовуш ташхиси, терапия, физиотерапия бўйича консерватив даволаш йўлга қўйилган. Шифо маскани рақамли рентген, компьютер томографияси, суяк денситометри, юрак дефибриллятори каби илғор диагностика ускуналари билан жиҳозланган. Бу ерда 15 нафар олий тоифали шифокор фаолият олиб бормоқда.

Муҳим жиҳати, клиникада радионуклид текширувига асосланган ядро тиббиёти ва интервенцион радиология жорий қилинган. Бу турли эндокрин ва онкологик касалликларни аниқлаш ва даволашда катта самара беради. Ушбу йўналишлар Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) назоратида ташкил этилган. Бундан ташқари, Германия, Туркия, Россиядаги етакчи тиббий марказлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Гемодиализ бўлими сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин бўлган ва бошқа ички аъзоларнинг аниқ диагностикаси ҳамда даволаш ишларини бажаради. Бўлимда гемодиализ, гемодиафильтрация ва плазмаферез каби операциялар амалга оширилмоқда.

Клиника мутахассислари томонидан суяк тўқимасининг минерал зичлигини аниқлашнинг диагностик усули (Ультратовуш суяк денситометри) ҳам муваффақиятли бажарилмоқда. Бу текширув орқали суяк тизими тўлиқ ўрганилиб, остеопороз хавфи бор ёки йўқлиги аниқлаб олинади.

Денситометрия тақдим этган маълумотлар жуда қимматли бўлиб, шифокор суяк тўқималарининг миқдорий зичлигини рақамли ҳисоб-китоб орқали батафсил ўрганади.

Бугунги кунда лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида уч қаватли жарроҳлик биноси қурилмоқда. Бу аҳолига жаҳон стандартлари даражасида тиббий хизмат кўрсатиш ва яна 60 та янги иш ўрни ташкил этиш имконини беради.

Шу ерда давлатимиз раҳбарига хусусий тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ишлар, соғлиқни сақлаш соҳасига ахборот технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш борасидаги режалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда ўша йил 29 декабрдаги «Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги қарорлари бу борадаги имкониятларни кенгайтирди.

Мисол учун, хусусий клиникалар шуғулланиши мумкин бўлган ихтисосликлар 50 тадан 129 тага кўпайтирилди. 2022 йил 1 январгача солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилди.

Натижада 2017 йилда хусусий тиббиёт муассасалари 3 минг 454 тани ташкил қилган бўлса, жорий йил 1 июнь ҳолатига кўра, 5 минг 612 тага етган. 11 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган.

Ҳудудларда замонавий клиникалар ташкил этиб, тиббий хизматлар бўйича рақобатни, пировардида сифатни таъминлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, Олмазор туманидаги «ARDENT FOODS» масъулияти чекланган жамият корхонасида бўлди.

Бу ширкат бўш турган бинолар негизида янги субъектлар ташкил этиш ва иш ўринлари яратишга қаратилган сиёсат самараси.

Лойиҳа қиймати 77 миллиард сўмдан зиёд бўлган корхона иккита линиядан иборат. Бирида йигирмага яқин турдаги қандолат маҳсулотлари, иккинчисида тез пишадиган овқат ингредиентлари ишлаб чиқарилмоқда. 150 киши иш билан таъминланган.

Ҳозирги кунда маҳсулотлар Тожикистон ва Афғонистонга экспорт қилинади. Янги экспорт бозорларини очиб, жорий йил якунида экспорт ҳажмини 45 минг долларга етказиш режалаштирилган.

Маҳсулотлар турини кўпайтириб, қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Олмазор туманидаги «Next Generation Product» қўшма корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.

Бу ерда «Royal» савдо белгиси остида йилига 460 минг дона электр ва қуёш энергияси асосида ишловчи сув иситиш ускунаси, Германиянинг «Viessmann» бренди остида 75 минг дона сув иситиш қозони ишлаб чиқарилади. Корхонада жами 530 киши иш ўрни билан таъминланган.

Маҳсулотлар Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистонга экспорт қилинмоқда.

Пандемия шароитига қарамай корхонада ишлаб чиқариш суръати пасайгани йўқ. Январь-май ойларида 1,8 миллион долларлик экспорт амалга оширилди. Йил якунигача кўрсаткични 7 миллион долларга етказиш мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбарига шу ерда истиқболдаги лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди. Президентимиз маҳсулотлар турини кўпайтириб, қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув ўтказди.

– Охирги уч йилда Олмазорга тўртинчи марта келяпмиз. Туманда ўзгариш бўляптими, одамлар манфаат кўряптими, нима муаммолар бор, деган саволлар мени қийнайди. Бугун натижаларни таҳлил қилиб, сизлар билан бамаслаҳат янги йўналишлар ва режаларни белгилаб олишимиз керак, – деди давлатимиз раҳбари.

Туманда камбағалликни қисқартириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Уйма-уй юриш орқали Олмазорда 3 минг 23 та ёрдамга муҳтож оила борлиги аниқланган. Шундан 568 оила аъзоси ишга жойлаштирилиб, ёрдамга муҳтожлар тоифасидан чиқарилди. Бош вазир ўринбосари қолган 2 минг 455 оилани йил охиригача камбағалликдан олиб чиқиш бўйича ҳисобот берди.

Жорий йилда қиймати 3 триллион сўм бўлган 48 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган. Бош вазир ўринбосари тўлиқ ишлатилмаётган 12 та давлат объекти ва илгари хусусийлаштирилиб, ҳозир бўш турган 97 та бино ва ер майдонлари негизида янги корхоналарни ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифларини тақдимот қилди.

Давлатимиз раҳбари янги лойиҳалар учун имкониятларни кенгайтириш мақсадида Тошкент туманининг Олмазорга яқин ҳудудидан 200 гектар ер ажратиб, янги саноат зонаси барпо этишни таклиф қилди. У ерда ташкил этиладиган корхоналарда камида 60 мингта янги иш ўрни яратиш мумкин бўлади.

“Чорсу бозори”, Зарқайнар, Сағбон, Себзор, Қорасарой, Гўзалбоғ ва бошқа кўча-маҳаллаларда, жами 482 гектар майдонда замонавий туристик, савдо ва дам олиш маскани – “очиқ осмон остидаги музей” барпо этилади. Бу ерда ҳунармандчилик дўконлари ва расталари, чойхона ва меҳмонхоналар, кичик музейлар ташкил этилади.

“Агрегат” заводини Чирчиққа кўчирган ҳолда, унинг ҳудудида Олмазор аҳолиси учун 12-14-16 қаватли арзон уйлар қуриш, Тошкент туманида Олмазорга яқин ҳудудда 260 гектар ерда 150 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарча барпо этиш бўйича топшириқлар берилди.

Жамоатчилик вакиллари туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича фикр ва таклифларини билдирди.

Матназар ЭЛМУРОДОВ, Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ, ЎзА

http://uza.uz/oz/politics/ar-bir-so-ada-ilm-rivozhlansa-pirovard-natizhada-i-tisodiy-b-13-06-2020

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>