Шавкат Мирзиёев: Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз

Германияда ўқиётган, илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонлик

ёшлар Берлин шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевни катта хурсандчилик билан кутиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.

Мамлакатимиз делегацияси жойлашган меҳмонхона олдида қисқа суҳбат бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари ватандошларимизнинг ўқиш ва ишлари, орзу-истаклари билан қизиқди.

— Ривожланган давлатлар барча соҳага илмий ёндашиб натижага эришишган. Биз ҳам жуда катта изланишдамиз. Бутун ҳаракатларимиз дунё билан тенг бўлишга, халқимизга муносиб ҳаёт яратишга қаратилган. Ислоҳотларни сиздек илғор ёшлар билан бирга амалга оширамиз. Ҳамма ўрганган билим, “ноу-хау”ларингни Ўзбекистоннинг ҳар бир соҳаси интиқлик билан кутяпти. Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент ёшларга ўқиш ва изланишларини муваффақиятли тугатиб, билим ва тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришни таклиф этди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.

http://xs.uz/uzkr/post/shavkat-mirziyoev-qancha-kop-bilimli-bolsak-shuncha-qudratli-bolamiz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>