Шайтоннинг ҳийласи

Ҳийлагарнинг қилмиши ажаб,

Ҳийласи ҳам ёқимли бўлар…

Тонг азонда «турма, ухла!» дер,

Уйқу ширин, у шуни билар…

Ланж ётасан ўлик мисоли,

Ҳеч турмасанг… у шундан шодон.

Қутқусига учганлар каммас,

Афсус, улар бўлишар нодон…

Зилол сув ва кўк чой турганда,

Май ичгил-у, даврингни сур, дер.

Сархуш бўлиб юрсанг эрта-кеч,

Оқибати бир кун бошинг ер…

Жононларнинг жилвасин кўриб,

Кайфу сафо қилиб қол, дейди.

Оилангдан бахт қушин қувиб,

Жазоингни энди ол дейди…

Иштиҳалар карнай эрта-кеч,

Ундар мудом бўкиб емоққа.

Нафснинг қули бўлиб қолганлар,

Мажол топмас, тавба, демоққа.

Ажина-жин қўзиган тунда,

Саёқ юрсанг – у сенга ошно.

Хонавайрон этиб уйингни,

Қонингни ҳам ичмоққа ташна…

Қаловини топсанг ёнар қор,

Ёлғон гапдан ишинг битар тез.

Гар Шайтоннинг гапига кирсанг,

Бўлиш керак фақат баттол, без…

Хўш, қаерда Шайтони лаин?

Одамзодни йўлдан ургувчи?

Сўзларимга қулоқ тутсангиз,

Кўрсатгувчи бордир, билгувчи!

Ким ундаса ичиш, чекишга,

Деса, давринг сур, кайфу-сафо…

Ўшал кимса – аслида Шайтон,

Ундан ҳеч ким кўрмагай вафо…

 1

Тўлқин ЭШБЕК

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>