Шарофиддин Тўлагановнинг маҳорат дарси

ЎзМУ Журналистика факультетидаги «Уч илдиз» маҳорат

мактабида бўлғуси журналистлар соҳа сирларидан сабоқ олдилар, дейди Дониш домла. Бу ҳақда таниқли сиёсий шарҳловчи Шарофиддин Тўлагановнинг ўзи ҳаммадан илгари мақола ёритгани ҳам ҳақиқий маҳорат, яъни, тезкорлик ва холислик билан ишлаш — ижод қилиш намунасидир.

ш1 ш2 ш3 ш4 ш5

Бу йил қалдирғочларга кўзим тушмаган эди. Шанба куни илк бор кўрдим.
Кеча таниқли журналист Тўлқин Эшбек таклифи билан Миллий университетнинг Журналистика факультети талабалари билан учрашдим. Яъни маҳорат сабоқлари ўтказдим. Жуда қизиқарли бўлди. Савол беришди-жавоб қайтардим. Учрашув сўнгида ёш шоира Санобар Қулмирзаеванинг «Жаннатдан узиб келдим…» деб номланган китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Китобга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ходими, таниқли шоира Мунаввар Усмонова ёзган «Нарли йўл ахтариб» сарлавҳали сермазмун сўзбоши ёзилган. Санобар яхши шеър ёзар экан. Талабалар Санобарнинг ижодига бефарқ бўлишмади. Савол устига савол ёғдиришди. Бир талаба қиз эса ўзининг “Қалдирғоч” деган шеърини ўқиб берди. Аслида шеър қалдирғочга бағишлангани билан хорижга кетган ватандошларимизга қаратилган. Маъноси шуки: қалдирғоч ҳар йили қайтиб келганидек сизлар ҳам ватанга қайтиб келинг, дейилади.
Учрашувни якунлаб уй-уйига қайтамиз деб турганимизда гап айланиб глабал дунё муаммоларига тақалгани боис, буларнинг ҳаммаси турклар ишлаган “Қашқирлар макони”да акс этган фильмнинг бир сериясини кўриб кетасиз, дея уйига таклиф қилди. Тўлқин Эшбекнинг уйи подьездига киришимиз билан кўзим икки нафар қалдирғочга тушди. Кўнглим кўтарилди. Бу йил илк бор қалдирғочни – характери бўйича халқимизга ўхшайдиган — ўз ошиёнига садоқатли қушни кўрдим.
Ёшлигим ёдга тушди. Турналар қайтишини, жанубга учишни, лайлаклар парвозини яхши кўрардим. Қишлоғимиздаги ҳамма қушлар менга ёқарди. Ҳозир кўп қушларнинг тури камайиб кетиб, қишлоғимизни фақат афғон(ҳинд) майналари эгаллаган. Сассиқпопушак деган чиройли қуш бўларди. Қушнинг мана шу турини кўрмаганимга ҳам анча бўлди. Йиллар мабойнида зағизғонларнинг сайрашини эшитмаяпман.
Эслатма:Афғон майнаси деб номланувчи қушлар ўтган асрнинг 60 йилларида Афғонистондан олиб келинган бўлиб, кейинчалик маҳаллий қушларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлган эди. Майналар маҳаллий қушларнинг инига кириб олиб уларнинг тухумини йўқ қилишини ҳамма яхши билади. Мана шу қуш мисолида кўп нарсани кўриш мумкин. Шу ўринда ёшлар рухиятига кириб бораётган ёт мусиқалар миллий саньатимизга, маънавиятимизга, маданиятимизга раҳна солаётганидан кўз юмиб бўлмайди.

Шарофиддин Тўлаганов,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, «Олтин қалам» мукофоти совриндори

You may also like...

2 Responses

  1. Fikrimcha, mazkur maqolani o’qigan har bir inson garchi mahorat darsida qatnasha olmagan bo’lsa-da, bir olam o’y-hayollar og’ushida qolishi tayin. Jurnalistikaga o’zini baxshida etishni niyat qilgan va shu ijod qozonida Sharofiddin To’laganovdek malakali ustozlar safida birdek qaynashni istagan yosh kadrlar uchun qaysidir ma’noda eng zarur «ozuqa» vazifasini to’laqonli ado eta oldi. Zero, ota-ona vujud me’mori bo’lsa, ustoz qalb me’mori aslida!

  2. Ustoz Sharofiddin To’laganovning ushbu maqolalarini o’qib, hayolan yoshlik davrimga sayohat qildim. Bizning uyimiz peshtoqida ham har yili qaldirg’ochlar in qurar edi. Qaldirg’ochlarning polaponlariga ko’rsatayotgan mehrini o’zgacha zavq bilan tomosha qilardim. Ustozning mahorat darsida ishtirok etib bir olam saboq olgan bo’lsam, mazkur maqolani o’qib haqiqiy jurnalist aslida qanday bo’lishi kerakligini bilib oldim. Jurnalist Sharofiddin To’laganov bilan tashkil etilgan mahorat darsi biz yosh jurnalistlar qalbida unutilmas dars bo’ldi desam, aslo mubolag’a bo’lmaydi.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>