Электрон ойлик чиптаси йўловчига фойдалими ?

Бугунги кунда “Тошшахартрансхизмат” АЖ йўловчиларга транспорт

хизматини сифатли ташкил этиш борасида қатор ишларни олиб бораяпти. Жумладан, ўтган ойда илк бор амалиётга жорий этилган электрон ойлик чипталари хам шу мақсадда тадбиқ қилинган. Лекин бу электрон ойлик чипта йўловчига фойдалими? Буни ўзим мисолимда кўриб чиқмоқчиман. Ўзим хам 20 йилдан буён узлуксиз равишда ойлик чипталаридан фойдаланиб келаман. Шу пайтгача қоғоз кўринишдаги ойлик чипталарини кўрсатиб транспорт воситасида бемалол тушиб кетган бўлсак, электрон ойлик чипта олганимиздан кейин оворагарчиликлар юзага келмоқда. Мисол учун 1 август куни соат 8.20 да Алгоритм 31-мавзедан 87-автобусга чиқдим.

а а1

Автобусда кондуктор йўқ. Ватан кинотеатрига келганимдан кейин хайдовчини олдига бориб электрон чиптани тақдим этиб, уни электрон мосламага теккизиб, яна чипта олиб автобусдан тушиб кетдим. Шу вақтда ортимдан яна 3-4 нафар йўловчи электрон ойлик чиптасини хайдовчига тақдим этиб кейин автобусдан тушишга мажбур бўлди. Бунга қанча вақт ва асаб кетганини айтмайсизми. Чунки баъзи йўловчи шошиб туради, бошқа транспорт воситасига ўтиб олиш зарур.

Шундай холат ўзимда бўлди.

Ватан кинотеатридан 56-автобусга ўтириб, одам кўплигидан орқа эшикдан зўрға илиндим. Фарход бозори бекатида орқа эшикдан тушиб электрон чиптани кўрсатсам, хайдовчи сигнални босиб туриб, олдинга келишга ундади. Орқада 141-автобус келиб турибди, унга ўтишим керак. Бозор бекатида 20 дан ортиқ одам тушади.

Олдинги эшикка бориб электрон ойлик чиптани узатиб, яна тўлов чиптасини олдим. Бунгача 141- автобус кетиб қолди, шошиб турганим учун анча жахлим чиқди. Энди 15 минутча кейинги 141-автобусни кутишим керак. Унгача қизимга ўқувчи электрон ойлик чиптасини сотиб олиш учун Фарход бозори бекатидаги чипта сотиш шахобчасига бордим. Ойлик чиптасини сотувчи аёлга электрон ойлик чиптани фойдали эмаслигини гапирсам, ха мен бугун 3 та электрон ойлик чиптани август ойига пулини тўлдириб (загрузка) берсам, эгалари бир соатда қайтиб келди, “Пул тушириб бермабсиз деб” жанжаллашишди” деб шикоят қилди.

Автобус хайдовчиларининг махсус электрон қурилмани тўғри ишлата олмаганлиги қатор йўловчиларни овора бўлишига олиб келаяпти, мен электрон чипталарни тўлдириб, эгаларига тўлов қабул қилинганлиги бўйича тўлов қоғозини берганман, -деб ўз сўзни давом эттирди чипта сотиш шахобчаси вакили. Қизим учун электрон ойлик чиптани харид қилиб, яна бекатга бориб, 141-автобусга ўтириб йўлимдан давом этдим. Автобусни олдинги қаторида ўтириб, хайдовчига электрон ойлик чиптани узатдим. У ойлик чиптани электрон мосламасига теккизди. Ускуна ишламади. –Қурилма блокланиб қолибди, узр деб электрон ойлик чиптамни қайтариб берди. Энди жарима тўлайман, қурилмани ишламаганига деди хайдовчи хорғинлик билан.

Бошқа йўловчилар хам электрон ойлик чиптасини махсус ускунадан ўтказа олмай ўз манзилларида тушиб қолди. Мен хам соат 9.25 да “Ўзбекистон” метроси бекатида тушиб, ишхонага шошилдим.

Мана бир-бир ярим соат ичида ойлик электрон чипта билан боғлиқ машмашалар.

Бундай холатлар бўлса, электрон ойлик чиптани йўловчига нима кераги бор?

Ундан қоғозли ойлик чипта қулай эди, кўрсатиб тушиб кетишга.

Автобусларда Махсус электрон қурилмалар етарли бўлмаса, бори хам ишламаса, хайдовчи ёки чиптачи ундан фойдалана билмаса бунда йўловчининг айби нима? Уни вақтини олишга, асабини бузилишига электрон ойлик чипта сабаб бўлмаяптимикан? Чунки кунига ўнлаб транспорт воситаларига чиқадиган йўловчи бир марта бўлса хам шундай холатга тушиши шубхасиз.

  Абдувохид Очил,

йўловчи

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>